Ахборот технологиялари” кафедраси ахборот хавфсизлиги


Компютер вируслари қандай ҳосил бўлади?



Download 0,83 Mb.
bet19/29
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#298852
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги

Компютер вируслари қандай ҳосил бўлади?


Биологик вируслардан фарқли ўлароқ, компютер вирусларини инсон томонидан тузилади. Вируслар компютер фойдаланувчиларига катта зарар етказади. Улар компютер ишини тўхтатади ёки қаттиқ дискдаги маълумотларни ўчиради. Вирус системага бир неча йўллар билан тушиши мумкин: маълумот ташувчи қурилмалар, дастурий таъминот юкланган CД-РОМ, тармоқ интерфейси ёки модемли боғланиш, глобал Интернет; тармоғидаги электрон почта.


Маълумот ташувчи қурилма вирусдан зарарланиши осон. Зарарланган компютерга маълумот ташувчи қурилмани солиб ўқитилганда дискнинг бош секторига вирус тушади.
Интернет маълумотлар алмашинишига катта имконият яратади. Лекин, компютер вируслари ва зарарли дастурлар тарқалиши учун яхши муҳит яратади. Албатта Интернетдан олинган барча маълумотларда вирус бор деб бўлмайди. Компютерда ишловчи кўпчилик мутахассислар ва операторлар қабул қилинадиган маълумотларни вируслардан текширишни доимо бажаради. Интернет да ишлаётган ҳар бир киши учун яхши антивирус ҳимоя зарур. «Касперский лабораторияси» техник таъминот хизмати статистикасига кўра, вируслардан зарарланган холатларнинг 85% и электрон почта орқали содир бўлган. 1999 йилга нисбатан хозирги кунда бу кўрсаткич 70 % ташкил этади. «Касперский лабораторияси» электрон почталарга яхши антивирус ҳимояси кераклигини таъкидлайди.
Вирус тузувчиларга электрон почта жуда қулай. Амалиёт шуни кўрсатадики, оммабоп дастурлар, оператсион системалар, маълумотларни узатиш технологиялари учун вируслар кўплаб тузилмоқда. Хозирда электрон почта бизнес ва бошқа соҳаларда мулоқот учун асосий восита бўлиб қолмоқда. Шунинг учун вирус тузувчилари электрон почтага диққатини қаратмоқда.

Компютер вирусининг кўп таърифлари мавжуд. Биринчи таърифни 1984 йили Фред Коен берган: "Компютер вируси - бошқа дастурларни, уларга ўзини ёки ўзгартирилган нусхасини киритиш орқали, уларни модификатсиялаш билан заҳарловчи дастур. Бунда киритилган дастур кейинги кўпайиш қобилиятини сақлайди". Вируснинг ўз-ўзидан кўпайиши ва ҳисоблаш жараёнини модификатсиялаш қобилияти бу таърифдаги таянч тушунчалар ҳисобланади. Компютер вирусининг ушбу хусусиятлари тирик табиат организмларида биологик вирусларнинг паразитланишига ўҳшаш.


Ҳозирда компютер вируси деганда қуйидаги хусусиятларга эга бўлган дастурий код тушунилади:

  • аслига мос келиши шарт бўлмаган, аммо аслининг хусусиятларига (ўз-ўзини тиклаш) эга бўлган нусхаларни яратиш қобилияти;

  • ҳисоблаш тизимининг бажарилувчи объектларига яратилувчи нусхаларнинг киритилишини таъминловчи механизмларнинг мавжудлиги.

Таъкидлаш лозимки, бу хусусиятлар зарурий, аммо етарли эмас. Кўрсатилган хусусиятларни ҳисоблаш муҳитидаги зарар келтирувчи дастур таъсирининг деструктивлик ва сир бой бермаслик хусусиятлари билан тўлдириш лозим.
Вирусларни қуйидаги асосий аломатлари бўйича туркумлаш мумкин:

Компютер вирусларини яшаш макони, бошқача айтганда вируслар киритилувчи компютер тизими обектларининг хили бўйича туркумлаш асосий ва кенг тарқалган туркумлаш ҳисобланади.

Яшаш макони бўйича компютер вирусларининг туркумланиши.
Файл вируслари бажарилувчи файлларга турли усуллар билан киритилади (енг кўп тарқалган вируслар хили), ёки файл-йўлдошларни (компанон вируслар) яратади ёки файлли тизимларни (линк-вируслар) ташкил этиш хусусиятидан фойдаланади.
Юклама вируслар ўзини дискнинг юклама секторига (боот - секторига) ёки винчестернинг тизимли юкловчиси (Мастер Боот Реcорд) бўлган секторга ёзади. Юклама вируслар тизим юкланишида бошқаришни олувчи дастур коди вазифасини бажаради.
Макровируслар ахборотни ишловчи замонавий тизимларнинг макродастурларини ва файлларини, хусусан МиcроСофт Wорд, МиcроСофт эхcел ва ҳ. каби оммавий муҳаррирларнинг файл-хужжатларини ва электрон жадвалларини заҳарлайди.
Тармоқ вируслари ўзини тарқатишда компютер тармоқлари ва электрон почта протоколлари ва командаларидан фойдаланади. Баъзида тармоқ вирусларини "қурт" хилидаги дастурлар деб юритишади. Тармоқ вируслари Интернет-қуртларга (Интернет бўйича тарқалади), ИРC-қуртларга (чатлар, Интернет Релай Чат) бўлинади.
Компютер вирусларининг бажарилиш даври, одатда, бешта босқични ўз ичига олади:
1. Вирусни хотирага юклаш.
2. Қурбонни қидириш.
3. Топилган қурбонни заҳарлаш.
4. Деструктив функтсияларни бажариш.
5. Бошқаришни вирус дастур-елтувчисига ўтказиш.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish