Домен тушунчаси
Домен номлар тизимига (DNS - Domain Name Systems ) биноан компютер тармоғи боғламасига берилган ноѐб белгили ном. Internet тармоғида бу доимий IP-манзилга эгa бўлган қурилма номидир. Одатда у боғламанинг умумий жойлашишини белгилайди. Ҳар бир домен номи тармоқда рўйхатдан ўтказилиб, алоҳида компьютер ѐки функционал гуруҳ (домен)гa бирлаштирилган идентификатор бўлиб хизмат қилади. Масалан, www.mvs.gov.uz 3-поғона домени; mvs.gov.uz 2- поғона домени; gov.uz 1- поғона домени; uz 0- поғона домени.
73
Шундай қилиб, юқори поғона доменлари шажараси ташкил бўлади: юқори поғона uz (Ўзбекистон) домени, ўз ичига олган gov (ҳукумат) домени, уни ўз ичига олган mvs (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги) ва уни ўз ичига олган www (www сервери). Нолинчи поғона доменлари ҳар доим тармоқ номларини билдиради. Нол поғона доменлари - ICANN томонидан. 1чи ва ундан юқори поғона доменларини тақсимлаш ваколатли ташкилотлар ва провайдерлар томонидан амалга оширилади.
• 1САШ - (Internet Corporation for As signed Names and Numbers ) домен
номларини бошқарувчи ҳалқаро марказ (www.icann.org) Эътибор берган бўлсангиз доменлар номи кўпинча .cоm, .edu ѐки .оrg билан тугайди.
*.сот Тижорат ташкилотлари учун ишлатилади, масалан: micrоsоft.cоm, ibm.cоm.
*.еаи Ўқув муассасалари учун ишлатилади, масалан: vcu.edu (Virginia Cоmmоwealth University), cmu.edu (Корнеги Меллон Университети), wsu.edu (Washingtоn State University)
*.gоv Давлат муассасалари учун ишлатилади, масалан: gov.uz Ўзбекистон хукумати; whitehоuse.gоv (АҚШ ОҚ уй),
*.оrg Нотижорат ташкилотлар учун ишлатилади, масалан: irex.оrg (Айрекс ташкилоти), redcrоss.оrg (Америка қизил крести).
*.пе* Internet нинг хизмат провайдерлари учун ишлатилади, масалан: internic.net (InterNIC), si.net (Sрrint Internati оnal). Бундан ташқари Давлатларни ифодаловчи кодлар хам мавжуд: *.uz - Ўзбекистон *.ru - Россия *.us - АҚШ *.kr - Корея *.kz - Қозоғистон *.tr - Туркия *.uk - Буюк Британия *.jp - Япония ва бошқалар
ЦКЬ - 1МК)гт Ке^оигсе Ьоса*ог
Унификация қилинган ресурс кўрсатувчиси. Internet тармоғида ахборот ресурси (саҳифа, файл) манзили. URL домен номи, сайтда саҳифага йўл ва саҳифа файли номидан иборат. Мисол: http ://www .gov.uz/ru/uzbekistan/economics .html.
Бу ерда www.gov.uz сайтнинг домен номи, /ru/uzbekistan/ - йўл ва economics.html - файл номи. Одатда веб-саҳифаларни ташкил қилувчи файллар .xml ѐки .html кенгайтмасига эгa бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |