4.Транзакция нима ?
А) мижоз амалга оширган тўлов
В) ишчига тўланган иш ҳақи.
С) жараѐнлар, дастурлар, маълумот базалари
Д) А,В тўғри
E) Тўғри жавоб йўқ
5. Бизнес ахборот тизимлари турлари
А) электрон тижорат тизимлари,
В). транзакцияларни қайта ишлаш (processing),
С) бошқарув ахборот тизимлари
Д) қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимлари.
E) Барча жавоблар тўғри
14
3-маъруза Мавзу: Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий
компонентлари Максад: Талабаларни автоматлаштирилган ахборот тизимлари билан
таништириш Калит сўзлар: Автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ), Ахборотга ишлов бериш кичик тизими, маълумотни киритиш кичик тизими, узоқлашган терминал.
Режа
Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизими.
Ахборотга ишлов бериш кичик тизими.
Ахборот тизимини яратиш.
Ҳар қандай автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ) ташқи муҳит қуршовида ишлайди, у ААТ учун киритиладиган ахборот манбаи ва чиқадиган ахборотнинг истеъмолчиси ҳисобланади. Ахборот оқими ААТ доирасида, тизимга киришдан бошлаб ундан чиқишгача ишлов беришнинг бир нечта босқичидан ўтади. Ахборотга ишлов беришнинг энг йирик босқичи ахборотни тўплаш, рўйхатга олиш ва дастлабки ишлов бериш, алоқа канали бўйича манбадан компьютерга узатиш, машина элтувчиларига ўтказиш, ахборот фондларини яратиш ва сақлаб туриш, машина ичида ишлов бериш ва чиқариладиган шаклга келтириш, алоқа канали бўйича компьютердан фойдаланувчига узатиш, фойдаланувчи қабул қилиши учун яроқли шаклга ўзгартиришдан иборат.
3.1-расм. ААТ нинг намунавий тузилиш
Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизими
ахборотга дастлабки ишлов бериш бўйича бир қатор операцияларни бажаради. Бу кичик тизим доирасида объектлар тўғрисида объект учун табиий бўлган шаклда, яъни табиий тилнинг сўзлари ва символлари, умумий қабул қилинган саноқ тизими рақамларида тақдим этилган дастлабки
15
ахборотни (масалан, кадрларни ҳисобга олиш бўйича варақа мазмуни, беморни тиббий текшириш натижалари, мақолаларнинг матнлари, товар-транспорт юкхатлари мазмуни ва ҳоказо) тўплаш амалга оширилади.
Махсус текширувлар натижасида ахборот тизимининг ахборот фондида
ҳали мавжуд бўлмаган маълумотлар танлаб олинади. Бу билан тизимда
ахборот такрорланишининг олди олинади. Дастлабки ахборотнинг тизимга
кейин киритилиши зарур бўлган элементларига дастлабки ишлов берилади,
яъни тизимда қабул қилинган муайян шаклга ва форматга келтирилади:
махсус бланкаларга ѐзилади, белгиланган шаклдаги жадвалларга киритилади,
ҳужжатли ахборот учун муайян қоидалар бўйича аннотация ва библиографик
баѐни тузилади, физик параметрлари бирликларнинг ягона тизимига
келтирилади. Дастлабки ишлов беришдан ўтган ва муайян тарзда шаклга келтирилган ахборот элтувчиларда, аксарият ҳолларда, қоғозда қайд этилади.
Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизимидан
олинадиган ахборот компьютерга бевосита киритиш учун ярамайдиган
шаклда берилади. Киритиш кичик тизимининг вазифаси уни компьютерга
киритиш, шунингдек ахборотнинг тўғри кўчирилиши ва юзага келган
хатоларни назорат қилиб туришдан иборат бўлади. Замонавий
компьютерларда ахборотни киритиш учун кўпинча компьютер билан махсус тармоқ воситалари орқали боғланган дисплей ва алоқа каналларидан фойдаланилади.
Компьютерга киритилган ахборот машина хотирасига жойлаштирилади ва ахборот тизимининг ахборот фондини ҳосил қилади. Ахборот фондининг элементлари билан ишлов беришнинг турли операциялари: мантиқий ва арифметик, саралаш ва қидириш, юритиш ва тузатиш операциялари бажарилади. Натижада ахборот фондининг долзарб ҳолатда сақланиши таъминланади, шунингдек ишлов бериш топшириғига мувофиқ бўлган чиқиш ахбороти шакллантирилади. Ахборот массивларини шакллантириш (структуралаштириш) ва сақлаб туриш, шунингдек ахборотга ишлов бериш бўйича барча амаллар ахборотни сақлаш ва ишлов бериш кичик тизими таркибига кирадиган дастурлар мажмуи бошқарувида амалга оширилади. Бу кичик тизим ташқи хотира қурилмаларида ахборотни жойлаштириш ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Ахборотни сақлаш ва ишлов бериш кичик тизими, кичик тизимнинг ишини амалга оширувчи техник воситалар (шу жумладан, компьютернинг ўзи ҳам), шунингдек ахборот массивлари ахборотга ишлов бериш ва сақлаш тизими (АИСТ) га бирлашади. АИСТ ўз ичига ахборот массивлари, уларни ташкил этиш ва ишлов бериш усуллари, методлари ва алгоритмлари, тегишли дастурий ва техник воситалар мажмуини олади. АИСТ ташқи муҳит билан киритиш-чиқариш воситалари ѐрдамида алоқа қилиши АИСТ доирасида ҳал қилинадиган бир қатор вазифаларни кўриб чиқишда бу воситаларни ҳам албатта ҳисобга олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |