Илоии ' Жисмоний тарбия ва оммавий спорт тўғрисидаги қонун ва қарордан кўчирмалар
УзР “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни, 6 август 201 5 II (“Спорт” газетаси, 23 сентябрь 2015 й.).
8-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги махсус ваколатли давни i органининг ваколатлари (ҳозирги Республика жисмоний тарбия ва cnopi давлат вазирлиги):
... Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш пи ҳамда ўтказишга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислирпи тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширипнп кўмаклашади;
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий, ўқув, илмий-оммабон ни оммавий адабиётлар тайёрланиши ва нашр этилишини, шунингдск, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фото ва видеоматериаллар чиқаришинн ташкил этади.
-модда. ЎзР Халк таълими вазирлиги:
Болаларга спортга муҳаббатни сингдириш, ўсиб келаётган авлоднн спорт билан шугулланиш, соглом турмуш тарзини олиб бориш, жисмоний ни маънавий комилликка интилиш муҳимлиги тушунчасини шакллантириш. болаларни салбий таъсирлардан химоя килишга ва зарарли одатлардан халос этишга дойр чора- тадбирлар мажмуини амалга оширади.
30-модда. Фуқароларнинг иш жойи, яшаш жойи ҳамда дам олиш жойида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш:
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг яшаш жойи ва дам олиш жойи бўйича жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун шароитлар яратади. Шу жумладан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни жалб этиш йўли билан шароитлар яратади;
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг жамоалари, касаба уюшмалари қўмиталари билан биргаликда ... иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикасини ташкил этиш хамда ўтказишга жалб этиш мақсадида ихтиёрий равишдаги мунтазам жисмоний тарбия согломлаштириш тадбирлари ва спорт тадбирларини ўтказиш бўйича шароитлар яратиш ҳамда ишларни ташкил этиши мумкин.
33-модда. Спорт захирасини тайёрлаш босқичлари:
Спорт - согломлаштириш босқичи;
Бошланғич тайёргарлик босқичи;
Ўқув-машк босқичи;
Спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичи;
Олий спорт маҳорати босқичи.
ЎзР Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 3 июнь 2017 й. (“Халқ сўзи” газетаси, 6 июнь 2017 й.):
Таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ншларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва уларни мақсадли тарбиялаш;
Оммавий ахборот воситалари, интернет тармогининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёни тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;
ЎзР Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг доирасида ташкиллаштириладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет тармоғи орқали аҳоли орасида мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласин.
Эслатма: “Дастур” деганда ушбу қарорга илова қилинган 1-расмий ҳужжатни тушуниш лозим.
ЎзР Президентининг 2017 й. 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида шу соҳага бағишлаб махсус йиғилиш ўтказилди. Бунда:
... болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик жисмоний ривожлантириш ҳақида уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастур”ни жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланганлик ва интернет тармоғига уланганлик холати танқидий ўрганилиб, уларни босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш ва интернет тармоғига улаш бўйича тадбир-чоралар дастури ишлаб чиқилади, деб Президент томонидан баёнот берилди (“Халқ сўзи” газетаси, 20 сентябрь 2017 й.).
Do'stlaringiz bilan baham: |