“ахборот хавфсизлиги”



Download 16,46 Mb.
bet63/123
Sana13.06.2022
Hajmi16,46 Mb.
#665740
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги УМК 2016 (1)

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР



  1. С.К. Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Ташев Ахборот хавфсизлиги. “ ALOQACHI” – 2008.

  2. Васильков А. В. Васильков А. А. Васильков И. А. Информационные системы и их безопасность. Москва-2011.

  3. В. П. Мельников, С. А. Клейменов, А. М. Петраков Информационная безопасность и защита информации. Москва Издательский центр “Академия” -2009

  4. Васильков А. В. Васильков И. А Безопасность и управление доступен в информационных системах. Москва-2010.

  5. В. Ф. Шаньгин Комплексная защита информации в корпоративных системах. Москва ИД “ФОРУМ” – ИНФРА-М 2010.

13-маъруза.
Ахборотни сирқиб чиқиш каналлари
Режа:

  1. Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналлар ва уларнинг туркумланиши

  2. Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналларни аниқлаш усуллари ва воситалари

  3. Объектларни инженер ҳимоялаш ва техник қўриқлаш

Калит сўзлар: Сирқиб чиқиш, канал, кириш йўли, ахборот тизими, энергетик тизим, сигнал манбаси, узатувчи мухит, сигнал, радиоэлектрон, акустик, оптик, моддий.
1. Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналлар ва уларнинг туркумланиши
Ахборотнинг техник канал бўйича сирқиб чиқиши нуқтаи назаридан объект модели ўзаро ва ташқи мухит билан боғланган ахборот, энергетик, моддий тизимларни ўз ичига олади (1-расм).

Ахборот тизими энергетик тизим билан ва у орқали ташқи мухит билан ўзаро таъсирда бўлади. Энергетик тизим орқали ахборот сирқиб чиқадиган канал шаклланиши мумкин. Объектнинг энергетик тизимининг ташқи мухитга таъсири натижасида ниқобни очувчи акустик майдон яратилади. Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналлар деганда техник воситаларнинг ишлаш жараёнида пайдо бўлувчи турли табиатли қўшимча нурланиш хисобига ахборотнинг бехосдан узатилиши тушунилади. Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналнинг структураси 2 – расмда келтирилган.


2-расм. Ахборот сирқиб чиқадиган техник канал структураси


Канал кириш йўлига дастлабки сигнал кўринишидаги ахборот қабул қилинади.
Дастлабки сигнал – ахборот манбаидан олинадиган ахборот элтувчисидир. Қуйидаги сигнал манбаларини кўрсатиш мумкин:

  • электромагнит ва акустик тўлқинларини қайтарувчи кузатув объекти;

  • ўзидан оптик ва радио диапазонларидаги электромагнит тўлқинларини тарқатувчи кузатув объекти;

  • функционал алоқа каналининг узатувчи қурилмаси;

  • яширинча ўрнатилган қурилма;

  • хавфли сигнал манбаи;

  • ахборот билан модуляцияланган акустик тўлқинлар манбаи.

Канал кириш йўлига манбадан ахборот сигнали манба тилида (харф, рақам, матн, символлар, белгилар, товуш сигналлари ва ҳ. кўринишида) қабул қилинганлиги сабабли узатувчи қурилма ахборотнинг ушбу ифодаланиш шаклини тарқалиш мухитига мос ахборот элтувчисига ёзишни таъминловчи шаклга ўзгартиради.
Ахборот сирқиб чиқадиган техник каналларнинг туркумланиши 3­расмда келтирилган.

Оптик
Ахборот элтувчининг физик табиати бўйича қуйидаги ахборот сирқиб чиқадиган техник каналлар фарқланади:

  • радиоэлектрон;

  • акустик;

  • оптик;

  • моддий.


Моддий каналда ахборотнинг сирқиб чиқиши химояланувчи ахборотли элтувчиларнинг назоратланувчи зона ташқарисига рухсатсиз тарқалиши хисобига рўй беради. Элтувчи сифатида кўпинча хужжатлар қўл ёзмаси ва ишлатилган нусхалаш қоғозлари ишлатилади.
Информативлиги бўйича ахборот сирқиб чиқадиган каналлар информатив, информативлиги кам ва информатив эмасларга бўлинади. Канал информативлиги канал бўйича узатилувчи ахборот қиймати орқали бахоланади.
Фаоллик вақти бўйича каналлар доимий, даврий ва тасодифийларга бўлинади. Доимий каналда ахборот сирқиб чиқиши етарлича мунтазам характерга эга. Тасодифий каналларга ахборот сирқиб чиқиши тасодифий, бир марталик характерга эга бўлган каналлар тегишли.
Ахборот сирқиб чиқадиган каналларнинг амалга оширилиши натижасида қуйидаги хавфлар пайдо бўлиши мумкин:

  • акустик ахборотнинг сирқиб чиқиши хавфи;

  • тасвирий ахборотнинг сирқиб чиқиши хавфи;

  • ахборотнинг қўшимча электроманит нурланишлар ва наводкалар бўйича сирқиб чиқиши хавфи.

Структуралари бўйича ахборот сирқиб чиқадиган каналлар бир каналли ва кўп каналли бўлиши мумкин. Кўп каналлиларда ахборот сирқиб чиқиши бир қанча кетма-кет ёки параллел каналлар бўйича бўлади.



Download 16,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish