Симсиз глобал тармоқлар мобил иловаларнинг, улардан мамлакат ёки ҳатто континент масштабида фойдаланишни таъминлаш билан ишла-нишини таъминлайди. Иқтисодий мулоҳазаларга таянган ҳолда, телекомму-никация компаниялари кўпгина фойдаланувчилар учун узоқ масофадан ула-нишни таъминловчи симсиз глобал тармоқнинг нисбатан қиммат инфрату-зилмасини яратадилар. Бундай ечимнинг харажати барча фойдаланувчилар ўртасида тақсимланади, натижада абонент тўлови унчалик юқори бўлмайди.
Симсиз тармоқ тузилмаси
Фойдаланувчилар. Симсиз тармоқ фойдаланувчига хизмат қилишлиги сабабали, фойдаланувчига симсиз тармоқнинг муҳим қисми сифатида қараш мумкин. Фойдаланувчи симсиз тармоқдан фойдаланиш жараёнини бошлай-ди ва унинг ўзи тугаллайди. Шу сабабли унга "охирги фойдаланувчи" ата-маси жоиз ҳисобланади. Одатда, фойдаланувчи симсиз тармоқ билан ўзаро алоқани таъминлаш билан бир қаторда, муайян иловалар билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажарувчи компьютер қурилмалари (computer device) билан иш кўради.
Симсиз тармоқлар хавфсизлигига таҳдидлар
Симсиз технологиядан фойдаланилиб жуда катта афзалликларга эри- шиш мумкин. Бу технология фойдаланувчиларга алоқани йўқотмасдан бе- малол ҳаракатланиш хиссиётини берса, тармоқ яратувчиларига боғланишларни ташкил этиш учун катта имкониятларни яратади. Ундан ташқари тармоқдан фойдаланиш учун кўпгина янги қурилмаларни пайдо бўлишига имкон беради. Аммо симсиз технология оддий симли тармоқларга қараганда ўзида кўпроқ таҳдидларни элтади. Хавфсиз симсиз иловани яратиш учун симсиз "хужумлар" ўтувчи бўлиши мумкин бўлган барча йўналишларни аниқлаш лозим. Афсуски, иловалар ҳеч қачон бутун- лай хавфсиз бўлмайди, аммо симсиз технологиялардаги хавф-хатарни син-чиклаб ўрганиш ҳар холда ҳимояланиш даражасини ошишига ёрдам беради. Демак, мумкин бўлган таҳдидларни тахлиллаб, тармоқни шундай қуриш ло-зимки, хужумларга халақит бериш ва ностандарт "хужумлар"дан ҳимояланишга тайёр туриш имкони бўлсин.
Назоратланмайдиган худуд
Симли ва симсиз тармоқлар орасидаги асосий фарқ тармоқ четки нуқталари орасидаги мутлақо назоратланмайдиган зона билан боғлиқ. Уяли тармоқларнинг етарлича кенг маконида симсиз муҳит асло назоратланмайди. Замонавий симсиз технологиялар тармоқ маконини бошқариш воситаларининг чегараланган тўпламини тақдим этади. Бу симсиз тузилмаларнинг яқинидаги хужум қилувчиларга симли дунёда мумкин бўлмаган хужумларни амалга оширишга имкон беради
Do'stlaringiz bilan baham: |