Маршрутизаторлар асосидаги VPN. VPN қуришнинг ушбу усулига биноан ҳимояланган каналларни яратишда маршрутизаторлардан фойдаланилади. Локал тармоқдан чиқувчи барча ахборот маршрутизатор орқали ўтганлиги сабабли, унга шифрлаш вазифасини юклаш табиий. Маршрутизатор асосидаги VPN асбоб-ускуналарига мисол тариқасида Cisco-Systems компаниясининг қурилмаларини кўрсатиш мумкин.
Тармоқлараро экранлар асосидаги VPN. Аксарият ишлаб чиқарувчиларнинг тармоқлараро экрани туннеллаш ва маълумотларни шифрлаш вазифаларини мададлайди. Тармоқлараро экранлар асосидаги ечимга мисол тариқасида Check Point Software Technologies компаниясининг Fire Wall-1 маҳсулотини кўрсатиш мумкин. Шахсий компьютер асосидаги тармоқлараро экранлар фақат узатилувчи ахборот ҳажми нисбатан кичик бўлган тармоқларда қўлланилади. Ушбу усулнинг камчилиги битта ишчи ўрнига ҳисобланганда ечим нарҳининг юқорилиги ва унумдорликнинг тармоқлараро экран ишлайдиган аппарат таъминотига боқлиқлиги.
Дастурий таъминот асосидаги VPN. Дастурий усул бўйича амалга оширилган VPN маҳсулотлар унумдорлик нуқтаи назаридан ихтисослаштирилган қурилмадан қолишсада, VPN-тармоқларни амалга оширилишида етарли қувватга эга. Таъкидлаш лозимки, масофадан фойдаланишда зарурий ўтказиш полосасига талаблар катта эмас. Шу сабабли, дастурий маҳсулотларнинг ўзи масофадан фойдаланиш учун етарли унумдорликни таъминлайди. Дастурий маҳсулотларнинг шубҳасиз афзаллиги—қўлланилишининг мосланувчанлиги ва қулайлиги, ҳамда нархининг нисбатан юқори эмаслиги.
Ихтисослаштирилган аппарат воситалари асосидаги VPN. Ихтисослаштирилган аппарат воситалари асосидаги VPNларнинг энг муҳим афзаллиги унумдорлигининг юқорилигидир. Ихтисослаштирилган VPN тизимларда шифрлашнинг микросхемаларда амалга оширилиши тезкорликнинг таъминланишига сабаб бўлади. Ихтисослаштирилган VPN-қурилмалар хавфсизликнинг юқори даражасини таъминлайди, аммо уларнинг нарҳи анчагина юқори.
OSI моделининг иш сатҳи бўйича VPNнинг туркумланиши
Каналь сатҳидаги VPN OSI моделининг канал сатҳида ишлатилувчи VPN воситалари учинчи (ва юқорироқ) сатҳнинг турли хил трафигини инкапсулациялашни таъминлашга ва "нуқта-нуқта" тилидаги виртуал туннелларни (маршрутизатордан маршрутизаторга ёки шахсий компьтердан локал ҳисоблаш тармоғининг шлюзигача) қуришга имкон беради.