ISO/IEC 27001:2005 – “Ахборот технологиялари. Хавфсизликни таъминлаш методлари. Ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимлари. Талаблар”. Ушбу стандарт ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимини (АХБТ) ишлаб чиқиш, жорий этиш, унинг ишлаши, мониторинги, таҳлили, унга хизмат кўрсатиш ва уни такомиллаштириш модели ва талабларидан иборат. АХБТ жорий этилиши ташкилотнинг стратегик қарори бўлиб қолиши керак. АХБТни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хавфсизликнинг эҳтиёжлари, мақсадлари, фойдаланиладиган жараёнлари, ташкилотнинг кўлами ва структураси ҳисобга олиниши керак. АХБТ ва унинг ёрдамчи тизимлари вақт ўтиши билан ўзгаради деган тахмин бор. Шунингдек, АХБТни кенгайтириш масштаблари ташкилотнинг эҳтиёжларига боғлиқ бўлади, масалан, оддий вазият АХБТ учун оддий ечимни талаб қилади. Мувофиқликни баҳолаш учун ушбу стандартдан ички ва ташқи томонлар фойдаланиши мумкин.
Жараёнли ёндашув. Ушбу стандарт ташкилот АХБТни ишлаб чиқиш, жорий этиш, унинг ишлаши, мониторинги, таҳлили, унга хизмат кўрсатиш ва уни такомиллаштиришда жараёнли ёндашувнинг қўлланишига йўналтирилган.
Ушбу стандартда АХБТ ҳар бир жараёнини ишлаб чиқишда қўлланиши мумкин бўлган режалаштириш – амалга ошириш – текшириш - ҳаракат [«Рlan-Do-Check-Act» (PDCA)] моделикелтирилган.
Ушбу модель АХБТ ахборот хавфсизлиги талаблари ва манфаатдор томонларнинг кутилаётган натижаларидан кирувчи маълумотлар сифатида қандай фойдаланишини ва зарур хатти-ҳаракатлар ва жараёнларни амалга ошириш натижасида эълон қилинган талаблар ва кутилаётган натижаларни қаноатлантиришидан далолат берадиган маълумотларни олишини кўрсатади.
1-мисол. Ахборот хавфсизлигининг бузилиши ташкилот учун жиддий молиявий йўқотишларнинг ва/ёки қандайдир қийинчиликларнинг сабаби бўла олмайди деган талаб қўйилиши мумкин.
2-мисол. Қандайдир жиддий можаро, масалан, сайт ёрдамида электрон савдони амалга ошираётган ташкилот сайтининг бузилиши натижасида юзага келадиган ҳолат учун – ташкилот бузилиш оқибатларини минимумга келтириш учун етарли билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларга эга бўлиши керак.
4.1-расм. АХБТ жараёнларига PDCA моделини қўллаш.
Бошқа бошқариш тизимлари билан мослашув. Ушбу стандарт бошқа бошқарув стандартлари билан мослашувини яхшилаш ва интеграция қилишучун ИСО 9001:2000 ва ИСО 14001:2004 стандартлари билан мувофиқлаштирилган. Керакли тарзда лойиҳалаштирилган битта бошқарув тизими барча ушбу стандартларнинг талабларига жавоб беришга қодир. 4.1-жадвалда ушбу стандартнинг ISO 9001:2000 ва ISO 14001:2004 стандартлари билан ўзаро боғлиқлиги кўрсатилган.
Ушбу стандарт ташкилотга амалдаги АХБТни бошқа бошқарув тизимларининг тегишли талаблари билан мослаштириш ёки интеграция қилиш имконини беради.
4.1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |