“ахборот хавфсизлиги”


Юзнинг тузилиши ва овоз бўйича аутентификацияловчи тизимлар



Download 16,46 Mb.
bet42/123
Sana13.06.2022
Hajmi16,46 Mb.
#665740
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги УМК 2016 (1)

Юзнинг тузилиши ва овоз бўйича аутентификацияловчи тизимлар.
Бу тизимлар арзонлиги туфайли энг фойдаланувчан ҳисобланадилар, чунки аксарият замонавий компьютерлар видео ва аудео воситаларига эга. Бу синф тизимлари телекоммуникация тармоқларида масофадаги фойдаланувчи субъектни идентификациялаш учун ишлатилади. Юз тузилишини сканерлаш технологияси бошқа биометрик технологиялар яроқсиз бўлган иловалар учун тўғри келади. Бу ҳолда шахсни идентификациялаш ва верификациялаш учун кўз, бурун ва лаб хусусиятлари ишлатилади. Юз тузилишини аниқловчи қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчини идентификациялашда ҳусусий математик алгоритмлардан фойдаланадилар.
Маълум бўлишича, кўпгина ташкилотларнинг ҳодимлари юз тузилишини сканерловчи қурилмаларга ишонмайдилар. Уларнинг фикрича камера уларни расмга олади, сўнгра суратни монитор экранига чиқаради. Камеранинг сифати эса паст бўлиши мумкин. Ундан ташқари юз тузилишини сканерлаш – биометрик аутентификациялаш усуллари ичида ягона, текширишга рухсатни талаб қилмайдиган (яширинган камера ёрдамида амалга оширилиши мумкин) усул ҳисобланали.
Таъкидлаш лозимки, юз тузилишини аниқлаш технологияси янада такомиллаштирилишни талаб этади. Юз тузилишини аниқловчи аксарият алгоритмлар қуёш ёруғлиги жадаллигининг кун бўйича тебраниши натижасидаги ёруғлик ўзгаришига таъсирчан бўладилар. Юз ҳолатининг ўзгариши ҳам аниқлаш натижасига таъсир этади. Юз ҳолатининг 450 га ўзгариши аниқлашни самарасиз бўлишига олиб келади.
Овоз бўйича аутентификациялаш тизимлари
Бу тизимлар арзонлиги туфайли фойдаланувчан ҳисобланадилар. Ҳусусан уларни кўпгина шахсий компьютерлар стандарт комплектидаги ускуна (масалан микрофонлар) билан бирга ўрнатиш мумкин. Овоз бўйича аутентификациялаш тизимлари ҳар бир одамга ноёб бўлган баландлиги, модуляцияси ва товуш частотаси каби овоз хусусиятларига асосланади. Овозни аниқлаш нутқни аниқлашдан фарқланади. Чунки нутқни аниқловчи технология абонент сўзини изохласа, овозни аниқлаш технологияси сўзловчининг шахсини тасдиқлайди. Сўзловчи шахсини тасдиқлаш баъзи чегараланишларга эга. Турли одамлар ўхшаш овозлар билан гапириши мумкин, ҳар қандай одамнинг овози вақт мобайнида кайфияти, ҳиссиётлик ҳолати ва ёшига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Унинг устига телефон аппаратларнинг турли-туманлиги ва телефон орқали боғланишларининг сифати сўзловчи шахсини аниқлашни қийинлаштиради. Шу сабабли овоз бўйича аниқлашни юз тузилишини ёки бармоқ изларини аниқлаш каби бошқа биометриклар билан биргаликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Download 16,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish