“ахборот хавфсизлиги”


Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва аутентификациялаш



Download 16,46 Mb.
bet41/123
Sana13.06.2022
Hajmi16,46 Mb.
#665740
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   123
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги УМК 2016 (1)

Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва аутентификациялаш
Охирги вақтда инсоннинг физиологик параметрлари ва характеристикаларини, хулқининг хусусиятларини ўлчаш орқали фойдаланувчини ишончли аутентификациялашга имкон берувчи биометрик аутентификациялаш кенг тарқалмоқда.
Биометрик аутентификациялаш усуллари анъанавий усулларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
-биометрик аломатларнинг ноёблиги туфайли аутентификациялашнинг ишончлилик даражаси юқори;
- биометрик аломатларнинг соғлом шахсдан ажратиб бўлмаслиги;
- биометрик аломатларни сохталаштиришнинг қийинлиги.
Фойдаланувчини аутентификациялашда фаол ишлатиладиган биометрик алгоритмлар қуйидагилар:

  • бармоқ излари;

  • қўл панжасининг геометрик шакли;

  • юзнинг шакли ва ўлчамлари;

  • овоз хусусиятлари;

  • кўз ёйи ва тўр пардасининг нақши.

Истеъмолчи нуқтаи назаридан биометрик аутенфикациялаш тизими қуйидаги иккита параметр орқали характерланади:

  • хатолик инкорлар коэффициенти FRR (false-reject rate);

  • хатолик тасдиқлар коэффициенти FAR (false-alarm rate).

Хатолик инкор тизим қонуний фойдаланувчи шахсини тасдиқламаганда пайдо бўлади (одатда FRR қиймати тахминан 100 дан бирни ташкил этади). Хатолик тасдиқ тизим ноқонуний фойдаланувчи шахсини тасдиқлаганида пайдо бўлади (одатда FAP қиймати тахминан 10000 дан бирни ташкил этади). Бу иккала коэффициент бир бири билан боғлиқ: хатолик инкор коэффициентининг ҳар бирига маълум хатолик тасдиқ коэффициенти мос келади. Мукаммал биометрик тизимда иккала хатоликнинг иккала параметри нулга тенг бўлиши шарт. Афсуски, биометрик тизим идеал эмас, шу сабабли ниманидур қурбон қилишга тўғри келади. Одатда тизимли параметрлар шундай созланадики, мос хатолик инкорлар коэффициентини аниқловчи хатолик тасдиқларнинг исталган коэффициентига эришилади.
Биометрик аутентификациялашнинг дактилоскопик тизими
Биометрик тизимларнинг аксарияти идентификациялаш параметри сифатида бармоқ изларидан фойдаланади (аутентификациянинг дактилоскопик тизими). Бундай тизимлар содда ва қулай, аутентификациялашнинг юқори ишончлилигига эга. Бундай тизимларнинг кенг тарқалишига асосий сабаб бармоқ излари бўйича катта маълумотлар баъзасининг мавжудлигидир. Бундай тизимлардан дунёда асосан полиция, турли давлат ва баъзи банк ташкилотлари фойдаланади.
Аутентификациянинг дактилоскопик тизими қуйидагича ишлайди. Аввал фойдаланувчи рўйхатга олинади. Одатда, сканерда бармоқнинг турли холатларида сканерлашнинг бир неча варианти амалга оширилади. Табиийки, намуналар бир–биридан бироз фарқланади ва қандайдир умумлаштирилган намуна, «паспорт» шакллантирилиши талаб этилади. Натижалар аутентификациянинг маълумотлар базасида хотирланади. Аутентификациялашда сканерланган бармоқ изи маълумотлар базасидаги «паспортлар» билан таққосланади.
Бармоқ изларининг сканерлари. Бармоқ изларини сканерловчи анъанавий қурилмаларда асосий элемент сифатида бармоқнинг характерли расмини ёзувчи кичкина оптик камера ишлатилади. Аммо, дактилоскопик қурилмаларни ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги интеграл схема асосидаги сенсорли қурилмаларга эътибор бермоқдалар. Бундай тенденция бармоқ изларига асосланган аутентификациялашни қўллашнинг янги соҳаларини очади.
Бундай технологияларни ишлаб чиқувчи компаниялар бармоқ изларини олишда турли, хусусан электрик, электромагнит ва бошқа усулларни амалга оширувчи воситалардан фойдаланадилар.
Сканерлардан бири бармоқ изи тасвирини шакллантириш мақсадида тери қисмларининг сиғим қаршилигини ўлчайди. Масалан, Veridicom компаниясининг дактилоскопик қурилмаси ярим-ўтказгичли датчик ёрдамида сиғим қаршилигини аниқлаш орқали ахборотни йиғади. Сенсор ишлашининг принципи қуйидагича: ушбу асбобга қуйилган бармоқ конденсатор пластиналарининг бири вазифасини ўтайди (2-расм). Сенсор сиртида жойлашган иккинчи пластина конденсаторнинг 90000 сезгир пластинкали кремний микросхемасидан иборат. Сезгир сиғим датчиклари бармоқ сирти дўнгликлари ва пастликлари орасидаги электрик майдон кучининг ўзгаришини ўлчайди. Натижада дўнгликлар ва пастликларгача бўлган масофа аниқланиб, бармоқ изи тасвири олинади.

Интеграл схема асосидаги сенсорли текширишда AuthenTec компаниясида ишлатилувчи усул аниқликни яна ҳам оширишга имкон беради.


Қатор ишлаб чиқарувчилар биометрик тизимларни смарт-карталар ва карта–калитлар билан комбинациялайдилар.
Интеграл схемалар асосидаги бармоқ излари датчикларининг кичик ўлчамлари ва юқори бўлмаган нархи уларни ҳимоя тизими учун идеал интерфейсга айлантиради. Уларни калитлар учун брелокларга ўрнатиш мумкин. Натижада фойдаланувчи компьютердан бошлаб то кириш йўли, автомобиллар ва банкоматлар эшикларидан ҳимояли фойдаланишни таъминлайдиган универсал калитга эга бўлади.
Қўл панжасининг геометрик шакли бўйича аутентификациялаш тизимлари. Қўл панжаси шаклини ўқувчи қурилмалар бармоқлар узунлигини, қўл панжа қалинлиги ва юзасини ўлчаш орқали қўл панжасининг ҳажмий тасвирини яратади. Масалан, Recognition Systems компаниясининг маҳсулотлари 90 дан ортиқ ўлчамларни амалга оширади. Натижада кейинги таққослаш учун 9-хонали намуна шакллантирилади. Бу натижа қўл панжасини индивидуал сканерида ёки марказлаштирилган маълумотлар базасида сақланиши мумкин. Қўл панжасини сканерловчи қурилмалар нархининг юқорилиги ва ўлчамларининг катталиги сабабли тармоқ муҳитида камдан-кам ишлатилсада, улар қатъий хавфсизлик режимига ва шиддатли трафикка эга бўлган ҳисоблаш муҳити (сервер хоналари ҳам бунга киради) учун қулай ҳисобланади. Уларнинг аниқлиги юқори ва инкор коэффициенти яъни инкор этилган қонуний фойдаланувчилар фоизи кичик.



Download 16,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish