Балғамнинг умумий клиник таҳлили
Балғам (sputum) — нафас йўлларидан йўтал билан ажраладиган патологик секрет. Балғамни текшириш нафас органларидаги патологик жараён характерини ва уни этиологиясини аниқлашга ёрдам беради.
Балғамни клиник текширув кўздан кечириш, миқдорини ўлчаш, физик, химик таркибини ўрганиш,микроскопик, бактериоскопик ва цитологик текширувларини ўз ичига олади.
Материал йиғиш қоидалари: балғамни текшириш учун оғиз чайилгандан кейин қуруқ шиша банка ёки чашка Петрига эрталаб(яхшиси овқатдан олдин) олинади. Эски балғамда сапрофит флора кўпаяди, шаклли элементлари бузилади.зарур ҳолларда балғам совуқ жойда(холодилникда) сақланади, лекин 2-3 соатдан кўп эмас. Узоқ сақланганда кам чидамли микроорганизмлар(стрептококк) ўлади, чириш жараёни бошланиб, текшириш натижаси нотўғри чиқади
Балғамни макроскопик текширув
Балғамни ўрганиш уни кўздан кечиришдан бошланади (макроскопик текширув) биринчи тиниқ банкада кейин Петри чашкада қора ва оқ фонда жойлаштирилади, унинг миқдори, характери,ранги, хиди, консистенцияси ва бошқалар аниқланади
Миқдори
Балғамнинг суткалик миқдори 1 дан 1000 мл гача ва ундан кўп ўзгариб туради . нафас йўллари яллиғланишларида кам миқдорда бағам ажралади :
ларингит, трахеит, ўткир бронхит;
хуружсиз бронхиал астма ;
бронхопневмонии.
Кўп миқдорда балғам қуйидагиларда ажралади ( 0,5 дан 2 л гача ) :
Ўпка абсцесси
Кўпгина гижжа касалликларида .
Эмпиема ёрилганда балғам миқдори 4 лгача етиши мумкин. Балғамнинг суткалик миқдори баъзи ўпка касалликларида кўп миқдорда ажралганда аниқланади
Бунда балғамни ўлчов цилиндрида жойлаштирилади, 1 соат давомид балғамтингандан кейин қавтларга бўлиниши аниқланади.
Балғам ранги
Балғам ранги таркибидаги лейкоцитлар миқдори ва эритроцитлар аралашмасига боғлиқ . эритроцитлар аралашмаси гемоседирин характери ўзгариши қизил, занг рангда ўзгариши билан боғлиқ.
Балғам қизғиш тусли ёки қонли бўялиши мумкин.
Малина рангли балғам рак аутолизи ёки ўпканинг бошқа ёмон сифатли ҳосилаларида
Сариқ рангли балға умумий сариқлик ва жигар ўпка абцесслари ёрилганда
Қора рангли балғам кўмир чанглари кам миқдорда аралашганда бўлади.
Жигарранг балғам (шоколасимон) абсцессда, бронхоэктазда, плевра емпиемаси ёрилганда бронх орқали анаэроб бактерияларниг гемосидерин ферменти ажралиши натижасида кузатилади.
Зангсимон балғам крупоз пневманияда эритроцитларнинг парчаланиб гематиннинг пайдо бўлиши ва алвеолаларга кириши билан боғлиқ
Балғамнинг ранги вино, кофе, дори препаратлари ва бошқалар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин
Сурункали бронхит, ўпка туберкулезида балғам 25–100 мл ажралиши мумкин.
Консистенцияси
Балғам суюқ, чўзилувчан, дилдироқ, ёпишқоқ консистенцияли бўлиши мумкин. Балғамнинг ёпишқоқлиги таркибидаги микро-организмлар, протеолитик ферментларни балғамни парчалаш қобилияти билан боғлиқ.Бронхларда яллиғланиш жараёни кучайганда оқсиллар, лейкоцитлар, патоген микроорганизмлар умумий миқдорини ошиши билан бир қаторда балғамнинг суюлиши кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |