Тромбоцитов Фонио усули ёрдамида миқдорий аниқлаш
Панченков капилляри билан 14% ли магний сернокислый ёки 6% ли этилендиаминтетраацетат (ЭДТА) эритмасидан 25 мкл олинади («75» белгисигача) ва пробиркага қуйилади;
бармоқдан капиллярни тўла қилиб қон олинади ( «0» белгисигача, 100 мкл га тенг) ва қон пробиркага қуйилади;
пробиркани яхшилаб чайқатиб, аралашмадан суртма тайёрланади, фиксацияланади ва Романовский — Гимза усули билан бўялади. Агар стабилизатор сифатида магний сернокислый эритмаси олинган бўлса, бўяш давомийлиги 2–3 соатни, ЭДТА эритмаси ишлатилган бўлса — 30–45 минутни ташкил этади;
суртма четига — ингичка қисмига — иммерсион ёғ сурилади;
1000 эритроцит саналганда учраган, тромбоцитлар миқдори хисобланади
1 мкл қондаги эритроцитларни ва 1000 эритроцитга тўғри келадиган тромбоцитлар сонини билиб, 1 мкл қондаги тромбоцитларни санаш мумкин.
Тромбоцитларнинг миқдорий таркиби
норма: 180–320 х 109/л (200–400 х 109/л)
Тромбоцитлар сони ортади:
миелопролифератив жараёнларда (эритремия, миелофиброз);
сурункали ялллиғланиш касалликлари ( бўғимларнинг ревматоид шикастланиши, ярали колит,туберкулез, остеомиелит, жигар циррози);
ёмон сифатли хосилалар (рак, лимфома, лимфогранулематоз);
қон кетиш, гемолитик анемия;
мегалобластик анемиялардан тузалиш даври;
операциялардан кейин;
спленэктомиядан кейинги холат;
кортикостероидлар билан даволанганда.
Тромбоцитлар сонининг камайиши (тромбоцитопения):
тромбоцитлар хосил бўлишининг камайиши билан боғлиқ, наслий тромбоцитопениялар (туғма тромбоцитопения, Уискотт — Олдрич синдроми, Бернар — Сулье синдроми, Чедиак — Хигаси аномалияси, Фанкони синдроми, ЯТЧ лар қизилчаси, гистиоцитоз);
қон касалликлари (апластик анемия, мегалобласт анемиялар, лейкозлар);
суяк кўмиги зарарланиши (саратон метастазлари, сил билан зарарланиши, ионизирловчи нурланиш);
бошқа касалликлар (циклик тромбоцитопения, пароксизмал кечки гемоглобинурия, гемолитико-уремик синдром, буйрак етишмовчилиги, жигар касалликлари, томирлар, талоқ ўсмалари, эклампсия, гипертиреоз, гипотиреоз);
инфекциялар (вирусли, бактериал, риккетсиозлара, малярия, токсоплазмоз, ОИТ-инфекция);
хомиладорлик, менструация;
дори препаратлари таъсирида (цитостатиклар, анальгетик, антигистамин воситалар, антибиотиклар, психотроп дорилар, диуретиклар, талвасага қарши препаратлар, витамин К, резерпин, дигоксин, гепарин, нитроглицерин, преднизолон, эстроген ва х.к.);
алкогол, оғир тузлар таъсири;
тромбоцитлар йўқотилиши кучайиши натижасида юзага келадиган, тромбоцитопениялар (тромбоцитопеник пурпура, гиперспленизм, ТҚТИ-синдром, қон кетишлар,гемодиализ).
Қон пластинкалари эритроцитлар гурухли спецификлигига мо келадиган, гурухли спецификликка эга. Буни тромбоцитар масса куйишда эътиборга олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |