Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанидан талабалар билимини назорат килиш ва баҳолаш мезони



Download 15,32 Kb.
Sana12.04.2022
Hajmi15,32 Kb.
#545530
Bog'liq
БАХОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанидан талабалар билимини назорат килиш ва баҳолаш мезони

Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фани бўйича талабалар билимини назорат килиш ва бахолаш мезони, назорат тури, шакли, сони ҳамда оралиқ назоратларининг ўтказилиш вақти ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.


Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:

  • оралиқ назорат (ОН) – семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда бир, икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

  • якуний назорат (ЯН) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч сўз ва ибораларга асосланган ёзма, оғзаки, тест ва ҳ.к. шаклларда ўтказилади.

Якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури буйича талабанинг билимини баҳолаш ўқув машғулотларини олиб бормаган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
Тегишли фан буйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади.
Якуний назорат турини ўтказишда келишув асосида бошқа олий таълим муассасаларининг тегишли фан буйича профессор-ўқитувчилари жалб қилиниши мумкин.
Олий таълим муассасасида якуний назорат турларини ўтказилиши таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Бунда назорат турларини ўтказилиш тартиби бузилганлиги аниқланган ҳолларда, ўтказилган назорат турларининг натижалари бекор қилиниши ҳамда тегишли якуний назорат тури қайтадан ўтказилиши мумкин.
Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг баҳо мезони асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси 5 баҳолик тизим орқали ифодаланади.
Талаба мустақил хулоса ва қарорлар қабул қила олса, ижодий фикрлаб, мустақил мушоҳада юритса, олган билимини амалда қуллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради хамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда- 5(аъло) баҳо билан баҳоланади.
Талаба мустақил мушоҳада юритади, олган билимини амалда қўллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради ҳамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 4(яхши) баҳо баҳоланади.
Талаба олган билимини амалда қуллай олади, фаннинг (мавзунинг) моҳиятни тушунади, билади, ифодалай олади, айтиб беради хамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга деб топилганда - 3(қониқарли) баҳо баҳоланади.
Талаба фан дастурини ўзлаштирмаган, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмайди ҳамда фан (мавзу) буйича тасаввурга эга эмас деб топилганда - 2(қониқарсиз) баҳо билан бахоланади.

  • Оралик назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури буйича талабанинг билимини бахолаш тегишли фан буйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади.

  • Талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади.

Талабаниораликназораттурибўйичабаҳолашда, унингўқувмашғулотларидавомидаолганбаҳолариинобатгаолинади.
ОН ва ЯН турлари календар тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган баҳолаш назорат жадваллари асосида ўтказилади.
Талабаузрлисабабларгакўраоралиқва (ёки) якунийназораттуригакирмагантақдирдаушбуталабагатегишлиназораттуриниқайтатопширишгафакультетдеканинингфармойишиасосидарухсатберилади.
Ораликназораттуринитопширмаган, шунингдекушбуназораттурибуйича“2”(қониқарсиз)баҳобиланбаҳоланганталабаякунийназораттуригакиритилмайди.
Якунийназораттуригакирмаганёкикиритилмаган, шунингдекушбуназораттурибуйича“2”(қониқарсиз)баҳобиланбаҳоланганталабаакадемикқарздорҳисобланади.
Талаба баҳолаш натижасидан норози булган тақдирда, баҳолаш натижаси эълон қилинган вактдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 2 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
Талабанинг апелляциясини кўриб чиқишда талаба иштирок этиш ҳуқуқига эга. Апелляция комиссияси талабанинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси буйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда талабанинг тегишли фанни ўзлаштиргани ёки ўзлаштира олмагани кўрсатилади.
Апелляция комиссияси тегишли қарорни факультет декани ва талабага етказилишини таъминлайди.


Якуний назоратда “Ёзма иш”ларни баҳолаш мезони
Якуний назорат тури семестр якунида тегишли фан бўйича талабанинг назарий билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. (Якуний назоратни ёзма, оғзаки, тест ва бошқа усулларда олиш мумкин.)
Download 15,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish