Ҳудудийфилиалда 29 та ҳолатда мижозларнинг пластик картасини чиқариш ва сўм пластик карта ҳисоб рақамини очиш учун аризалари тўлдирилмаган.
Ҳудудий филиалда 12 та ҳолатда пластик картадан фойдаланиш учун шартнома мавжуд эмас.
Қувасой филиалда 14 та ҳолатда мижозларнинг пластик картасини чиқариш ва сўм пластик карта ҳисоб рақамини очиш учун аризасида сана қўйилмаган. Ушбу ҳолат Ўзбекистон филиалида ҳам такрорланган.
Қувасой филиалда 12 та холатда мижозларнинг пластик картасини чиқариш ва сўм пластик карта ҳисоб рақамини очиш учун аризасида масьул ходим имзоси қўйилмаган. Ушбу ҳолат Ўзбекистон филиалида ҳам такрорланган.
Қувасой филиалда 25 та холатда мижозлар билан тузилган шартномада бошқарувчи имзоси қўйилмаган. Ушбу ҳолат Қува филиалида 127 та ҳолатда ва Ўзбекистон филиалида ҳам такрорланган.
Қувасой филиалда 10 та холатда “Хумо” карта олиш учун банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада мижоз имзоси қўйилмаган. Ушбу ҳолат Ўзбекистон филиалида ҳам такрорланган.
Қува филиалда жисмоний шахсларга тарқатилган сўм пластик карталар учун асос хужжатларни расмийлаштирилишини 2020 йил феврал ойи танлов асосида ўрганилганда 127 та сўм пластик карточкалари тарқатилган бўлиб, шартномада 127 та ҳолатда бошқарувчи имзоси ва банк мухри, мижоз имзоси билан тасдиқланмаган, 127 та ҳолатда мижозларнинг пластик картасини чиқариш ва сўм пластик карта ҳисоб рақамини очиш учун аризаларида банк ходимлари томонидан имзоланмаган. Ушбу ҳолат Фарғона филиалида ҳам такрорланган.
Пластик карталар бўйича кунлик хужжатларининг расмийлаштириши бўйича Қўқон филиалда Банк филиалида “Фронт-офис” пластик карталари бўйича амалга оширилган операциялар бўйича расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатлар йиғмажилд шаклида тикиб борилиши йулга қуйилмаган. 2020 йил кунлик йиғмажилдлар 1834-йўриқноманинг 163-бандига биноан брошюраланмаган ҳужжатлар йиғмажилдининг муқоваси 7-иловада келтирилган шаклига мувофиқ расмийлаштирилмаган. Шунингдек, мазкур йўриқноманинг 166-бандига биноан ҳужжатлар сони кўрсатилиб умумий суммаси кўрсатилмаган. Маълумотларни тайёрлаган ходим томонидан имзоланмаган ва бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари имзолари билан тасдиқланмаган. Муқовада банк индекси кўрсатилмаган ва йиғмажилд муқоваларида сақлаш муддатлари кўрсатилмаган. Ушбу ҳолат Боғдод, Риштон, Қўштепа филиалларида хам такрорланган.
Боғдод филиалда “Агробанк” АТБ Бошқаруви йиғилишининг 2015 йил 27 февралдаги 13/1-16-сонли кўрсатма асосан филиалда пластик карта амалиётлари бўйича кунлик ҳужжатларнинг бутлиги ва тикилиши 2019 йилнинг 1 январдан 2020 йилнинг 22 сентябргача бўлган даврдаги пластик карта кунлик ҳужжатларидан 2019 йил май, июн, июл ва август ойи ҳамда 2020 йил ҳужжатлари 2020 йил 22 октябрда текшириш якунланаётган санада тақдим этилди. Ушбу ҳолат Қўқон филиалда 2020 йил май-сентябр ойларида, Ҳудудий филиалда 2020 йил апрел ойида, Ўзбекистон филиалда 2020 йил август-сентябр ойларида, Бешариқфилиалда 2020 йил август-сентябр ойларида, Учкўприк филиалда 2019 йил июл-декабр ва 2020 йил январ-сентябр ойларида, Риштон филиалда 2019 йил май,ноябр-декабр ва 2020 йил январ-феврал ойларида, Қўштепа филиалда 2019 йил октябр-декабр ва 2020 йил январ-сентябр ойларида, Қувасой филиалда 2019 йил 1-17-24-30 январ, 1-17 феврал кунлари кунлик йиғмажилдларида ҳам такрорланган.