644
маблағ айланишини тезлаштириш;
- товарларнинг биржа ва омборхоналарда мавжудлиги (пахта, ғалла, ёғ,
шакар, гуруч ва бошқалар) ва улардан мавсумий савдонинг талаб ва
таклифнинг мувозанатини молиявий-ростловчи бошқарув воситалари
сифатида фойдаланиш;
- масофавий қишлоқ хўжалиги таълимининг рақамли муҳитини ва
профессионал агроконсалтинг бозорини ривожлантириш;
- қишлоқ хўжалигида ишлашнинг жозибадорлигини ошириш, қишлоқ
хўжалигида ахборот-коммуникация технологиялари мутахассисларига
бўлган эҳтиёжни кўпайтириш, қишлоқ жойларида аҳоли даромадларини
ошириш;
- рақамли қишлоқ хўжалиги базавий жараёнлари ва услубиётини
шакллантириш, мавжуд ресурслардан самарали ва оператив фойдаланиш
мақсадида иқтисодий асосланган қишлоқ хўжалиги рентабеллигини
оширадиган илғор технология ва амалий тажрибаларни, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда “дала-пештахта” тамойилини жорий
этиш;
- қишлоқ хўжалигида транспорт ва логистика инфратузилмасини
обектив мониторинг қилиш ва бошқариш платформаларини жорий қилиш;
- технологияларни ва ўқитишни тажрибадан ўтказиш майдонлари
сифатида инновацион хўжаликларни ташкил этиш;
- қишлоқ хўжалиги техникаларини, иссиқхоналарни, асбоб-ускуналарни,
фойдаланиладиган маълумотлар оқимини, ишлаб чиқаришнинг энергия
самарадорлигини оширишни, кузатув тизимларини бошқаришнинг “интернет
тармоқлари” (кибер-физик тизимлар) платформасини жорий этиш;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида устун бўлган хорижий
технологияларни импорт ўрнини босувчи маҳаллий технологияларга
босқичма-босқич алмаштириш мақсадида қўлланилаётган стандартлар ва
техник талабларни халқаро мувофиқликка келтириш;
- телеметрик текширув маьлумотларини мажбурий маҳаллийлаштириш;
- тупроқ ҳолати ва таркибини, тузилишини таҳлил қилишнинг рақамли
технологиясини қўллаш, экинларнинг хосилдорлиги мониторингини
ўтказиш, ҳосилдорликни ошириш учун экинлар, зараркунандалар ва
ҳоказоларни олдиндан таҳлил қилиш;
- минерал ўғит ва кимёвий воситаларни дифференциялашган ҳолда
тупроққа бериш бўйича маҳаллий аппаратураларнинг техник талабларини
ишлаб чиқиш, жорий этиш ва аниқ деҳқончилик учун рақамли тупроқ
хариталари асосида ҳар бир даланинг алоҳида хусусиятларини кўрсатишни
жорий қилиш;
- илғор тажрибага асосланган илмий салохиятдан фойдаланиш асосида
юқори сифатли экологик хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун
маҳсулотнинг хусусиятларини инобатга олган холда республиканинг турли
ҳудудлари бўйича рақамли ечимлар матрицасини яратиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |