ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Ф.Р. Нуржанов-
ТДАУ,
Қишлоқ ҳўжалигини рақамлаштириш ва
АКТ масалалари бўйича проректор
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги соҳасига
доир фармон ва қарорларига асосан, 2020 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалигига
рақамли технологияларни кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалигида катта
ҳажмдаги ахборот базаларини бошқаришни автоматлаштириш тизимларини
интеграциялаш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш тизимига босқичма-
босқич ўтиш чора - тадбирлари асосида вазифалар белгилаб берилди.
566
Шунингдек Президентимиз томонидан 2020 йил 28 январда имзоланган
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-
2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020
йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал
сифатида миллий рақамлаштириш ахборот жамияти ривожланишнинг
тенденцияси ҳисобланган ақилли технологиялар ҳамда рақамлаштириш
жараёнларини тизимли босқичма-босқич амалга ошириш ва
қишлоқ
ҳўжалигига замонавий рақамли технологиялар тадбиқ этиш ҳамда агросаноат
мажмуаларини рақамлаштириш тизимларини моделлаштириш масалаларини
назарий ва амалий ечимларини таҳлилий ёндашиш бўйича бир қатор соҳада
ишларни тизимли амалга ошириш талаб этмоқда.
Бу борада
“Ақлли қишлоқ хўжалиги”
(Smart agriculture) ва
рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш ҳамда қишлоқ
хўжалигини рақамлаштириш ва рақамли технологиялар соҳаси бўйича бир
қанча таҳлилий тамойиллар келтирилиб ўтилади.
Булар қуйидагилар:
-
рақамли технологиялар ва ахборот коммуникация технологиялари
соҳаси
бўйича замонавий техник-технологик билимларга эга малакали
кадрларни тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш;
- қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот коммуникация
технологияларини
такомиллаштириш
бўйича
ривожланган
мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан хамкорликда кадрлар
тайёрлашни йўлга қўйиш.
- қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот коммуникация
технологиялари
бўйича
ўқув-меъёрий
базани
яратишни
такомиллаштириш.
- қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга ўтишнинг фазалари ва
йўналишларини аниқ белгилаш бўйича техник-иқтисодий асоснома ҳамда
техник топшириқ ишлаб чиқиш;
- қишлоқ хўжалигини ҳар бир соҳа кесимида рақамлаштириш бўйича
тармоқ алгоритмларини ва автоматлаштириш механизимларни ишлаб чиқиш;
- қишлоқ хўжалигининг такомиллашган тизимларида ахборотлар
алмашинуви тизимларини ўзаро интеграциялаш масалаларини ишлаб чиқиш
ва миллий ахборот тизим платформаларни яратиш;
- қишлоқ
хўжалигининг ҳар бир соҳа кесимини математик
моделлаштириш ва алгоритмларини ишлаб чиқиш;
- қишлоқ ҳўжалиги соҳасида рақамли маълумотлар ва ахборот
базаларини бошқаришнинг рақамлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш;
- қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича инновацион, амалий,
фундаментал ва стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини
ошириш;
- катта ҳажмдаги электрон маълумотлар базаларини йиғиш, сақлаш,
Do'stlaringiz bilan baham: |