211
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш
билан шуғулланувчи субъектлар учун ахборот ва маслаҳат тизими асосида
иш юритадиган агрохизматлар кўрсатиш тармоғини ривожлантириш.
Мазкур йўналишларда Президент фармони ва қарорларини қабул қилиш
ҳамда алоҳида Концепция ишлаб чиқиш ва ҳаётга кенг тадбиқ этишдан
асосий мақсад қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқ илмий-тадқиқот
ташкилотлари фаолиятини қамраб олувчи ягона билим ва инновациялар
тизимини шакллантириш, хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ
хўжалиги соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни
қайта тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш, Хитой Халқ Республикаси
билан ҳамкорликда Янлин агроинновация парки ташкил этиш, илмий-
тадқиқот муассасалари томонидан яратилган интеллектуал мулкни халқаро
миқёсда ҳимоя қилиш ва молиявий рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш, ахборот маслаҳат ҳамда хизматлар тармоғини
ривожлантириш учун Халқаро эксперт кенгаши (International Expert Board)
ташкил этиш ва агрохизматлар кўрсатувчи мутахассислар тўғрисидаги
маълумотлари базаси яратиш ва доимий янгилаб бориш каби натижаларга
еришиш.
Юқорида белгиланган устувор ва истиқболли режаларнинг амалий
ижроси ўлароқ бугунги кунда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ
туманида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) –
Тошкент вилояти агрохизматлар маркази ташкил этилди ва фойдаланишга
топширилди.
Мазкур марказ қишлоқ хўжалигига янги инновацион билим ва
технологияларни кенг жорий этиш билан бир қаторда агрохизматлар ҳам
кўрсатади. Кейинги босқичда AKIS марказлари республикамизнинг барча
вилоятларида ташкил этилади ва улар ўртасида доимий алоқа ўрнатилади.
AKIS марказида фермер, деҳқон хўжаликлари, кластерлар, томорқа ер
эгалари учун 100 дан ортиқ агрохизматлар тақдим этилиши белгиланган.
Жумладан, лаборатория, консультация, юридик хизматлар, кенг
кўламдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳарид қилиш, соҳанинг бошқа
иштирокчилари билан алоқа ва муносабатлар ўрнатиш ва уларни кучайтириш
имконини бериш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, у ерда
тўғридан-тўғри мулоқотга киришувчи хусусий ва хорижий агро-
йўналтирилган компаниялар учун шароитлар мавжуд.
Ушбу марказ тупроқ билан тиллашиб, эл ризқини яратувчи миришкору
соҳибкорлар
учун
кўмакчи
ташкилот
бўлади.
маҳсулотларини
сертификатлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги, ветеринария
йўналишлари бўйича турли хизматлар кўрсатилади.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигида агрохизматни ривожлантириш учун
ҳуқуқий Ҳукуматимизнинг фармон ва қарорлари қабул қилиниб, ишлаб
чиқариш жараёнига инновацион фаолиятни шакиллантирувчи марказларнинг
ҳуқуқий-ташкилий асослари асослаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |