Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 7
февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳарактлар стратегияси тўғрисидаги”ги ПФ-4947-сонли Фармони.
2.
Президент таклифи билан суғурта бозорини ривожлантириш
агентлиги ташкил этилади. Шавкат Мирзиёев суғурта хизматлари бозорини
144
ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш анонси. 10 июл 2019й.
Газета.uz https://www.gazeta.uz/uz/2019/07/10/sugurta-/
3.
Щербаков В.В. Партнерство государства и бизнеса в страховании
сельскохозяйственных рисков: вызовы нового времени и перспективы
развития. Монография. М., Дашков и К, 2011.
4.
Багатова З. Страхование как инструмент государственного
регулирования предпринимательской деятельности в сельском хозяйстве //
Москва. Проблемы современной экономики. – 2013г.
5.
https://agros.uz/
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШДА ТАДБИРКОРЛИК МУҲИТИ ВА
УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Ҳ.Ҳ. Абраев -
ҚМИИ, магистр
Иқтисодий муносабатларни либераллаштириш, тадбиркорлик муҳитини
яхшилаш, рақобатни ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилишга
қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида
Ўзбекистонда сўнгги йилларда экспортга йўналтирилган кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт ҳажмининг ўсишига
қўшаётган ҳиссаси ортмоқда.
Ҳар қандай тадбиркорлик маълум бир ҳудудда: мамлакат, вилоят, шаҳар
ёки қишлоқ миқёсида олиб борилади. Тадбиркорлик фаолиятини самарали
олиб бориш учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак. Бундай муҳит
айрим ҳудудлар миқёсида мужассамланиб, ўзида ишбилармонлик
функцияларини амалга оширишни мужассамлантирган. Умумий ҳолда
тадбиркорлик муҳити асосан қуйидаги тўртта омил: ҳуқуқий, сиёсий,
ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг ўзаро боғликлиги натижасида амалга
оширилади. Улар ижобий ёки рағбатлантириш кўринишида ҳам шаклланиши
мумкин.
Ушбу ҳолда мамлакат ёки минтақадаги мавжуд шарт-шароитлар
тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун мос бўлади. Чунки, бундай
муҳит тадбиркорга амалга ошираётган ишларининг натижалари қандай
бўлишини
олдиндан
кўра
билишига
кенг
имконият
туғдиради.
Тадбиркорнинг ўз иши натижаларини олдиндан кўра билиши таваккаллик
тушунчасига тескари ҳолда ифода этилади. Агар тадбиркор маълум бир
муҳитда таваккалчилик асосида фаолият кўрсатаётган бўлса, у ҳолда у
ўзгарувчанлик, барқарорсизлик, таваккалчилик билан тавсифланади. Бундай
муҳит юқорида келтирилган ижобий муҳитга тўғри келмайди. Амалда кўп
ҳолларда тадбиркорлик муҳитининг маълум бир омили тадбиркорнинг иш
натижаларига асосий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. Чунки, тадбиркорни
кўпроқ тадбиркорлик муҳитини белгиловчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги
қизиқтиради[1].
Do'stlaringiz bilan baham: |