Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотлар ва



Download 7,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet446/678
Sana08.06.2022
Hajmi7,69 Mb.
#643555
1   ...   442   443   444   445   446   447   448   449   ...   678
Bog'liq
TDAU Toplam 2021

 
448 
аниқланади. Йиғиб олинган экинлар бўйича харажатларга уларни майдалаш, 
тозалаш ва ташиб чиқиш харажатлари қўшилади. Агар майдаланган ва 
майдаланмаган экинлар бўйича харажатларнинг умумий суммасидан йиғиб 
олиб майдаланган экинларнинг таннархи чиқариб ташланса, қолган сумма 
майдаланмаган экин таннархини ташкил этади. 
Масалан, хўжаликда 120 га ерга зиғир экилган бўлсин, унинг 100 
гектаридан ҳосил йиғиб олинган ва майдаланган. Экин бўйича жами 
харажатлар 30 600 000 .ни, жумладан майдалаш, тозалаш ва ташиб чиқариш 
бўйича харажатлар 6120 000 ни ташкил этган. Майдалаш, тозалаш ва олиб 
чиқиш бўйича жами харажатлар 24 480 000 =(30 600 000-6 120 000) ёки 1 га 
нинг харажатлари 204000 =(24 480 000/ 120) га тенг. Йиғиб олинган ва 
майдаланган майдонларга кетган харажат 26 520 000=(204 000 x100 га+6 120 
000) бўлгани туфайли йиғиб олинмаган, майдаланмаган зиғирга 6 120 000= 
(30 600 000-24 480 000) тўғри келади ва шу сумма 2010-“Деҳқончилик” 
счётида тугаланмаган ишлаб чиқариш сифатида акс эттирилади.
Кейинги ҳисобот йилида ушбу харажатлар суммасига майдалаш, 
тозалаш ва олиб чиқиш чиқимлари қўшилади ҳамда 1 ц асосий ва ёндош 
маҳсулот (уруғлар ва похол)нинг таннархи аниқланади. Йил охирига қолган 
бошқа экин турлари бўйича харажатлар ҳам шу усулда аниқланади. 
Шунингдек, Деҳқончиликда асосий, ёндош ва қўшимча (иккинчи даражали) 
маҳсулотнинг 
чиқишини 
ҳам 
аниқлаштириш, 
фойдаланилмайдиган 
чиқитларни рўйхатдан тўғри чиқариш, экспорт ва ички бозор маҳсулоти 
миқдорини аниқлаш муҳимдир. Бунда, қишлоқ хўжалик маҳсулотини 
дастлабки йиғиб олиш унинг ҳақиқий массаси бўйича ҳисобга олинади. Сўнг 
деҳқончилик 
маҳсулотларини 
саралаш 
ва 
қуритишга 
тузилган 
далолатномалар асосида охирига етказиш чоғидаги йўқотишларнинг миқдори 
ва қиймати аниқланади ҳамда улар 1011-“Озуқалар”, 1012- “Уруғлик ва 
экиладиган материаллар” ва 2810 “Тайёр маҳсулот” счётининг дебети бўйича 
агар олинган маҳсулотдан кейинги мақсадли фойдаланиш аниқланган бўлса, 
2010 

Деҳқончилик” счётининг кредити бўйича қизил сторно усули билан 
ёзиб қўйилади. 
Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
маҳсулот 
турларининг 
таннархини 
ҳисоблашнинг 
белгиланган 
кетма-кетлигига 
риоя 
қилган 
ҳолда 
калькуляциланган ҳисоб-китобларга киритилади. Бу ҳолатни бир ишлаб 
чиқаришдан олинган алоҳида турларидан деҳқончиликнинг тармоғига 
тегишли бўлган бошқа ишлаб чиқаришларида ҳам фойдаланиш мумкин 
бўлади. Деҳқончилик маҳсулотлари ҳар хил турлари тур таннархига 
киритиладиган харажатларини ягона кўринишида акс эттириш мақсадида 
мазкур тармоқдаги ишлаб чиқариш жараёнида ўрнатилган чегаралар умум 
қабул қилинган “франко” атамаси билан белгиланади, шу билан бир вақтда 
улар ишлаб чиқариш таннархининг чегаралари бўлиб ҳисобланади. 

Download 7,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   442   443   444   445   446   447   448   449   ...   678




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish