443 ДЕҲҚОНЧИЛИКЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ТАННАРХИНИ ҲИСОБЛАШНИНГ КЕТМА-КЕТЛИК БОСҚИЧЛАРИ Г.Б. Турсункулова – ТДАУ, ассистент Ф. Йўлдашов – ТДАУ, талаба Бугунги кунда мамлакатимизда деҳқончилик тармоғи муҳим тармоғ
ҳисобланиб, унинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки,
деҳқончилик аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайди. Бу эса аҳолини
бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш имконини
беради. Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “камбағалликни
қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез
натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва
самарадорликни кескин оширишдир”. [1]
Дарҳақиқат, ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида ихитисослашган
хўжаликларни ривожлантириш, аҳолини бандлигини таъминлаш муҳим ўрин
тутади. Фермер хўжаликлари иқтисодий ҳисоблашлар амалиётида
дехқончилик харажатлари ва маҳсулотлар чиқишини ҳисобга олиш
қайдномасидан фойдаланиш ҳисоб-китобларни ўтказиш ва уларни
расмийлаштириш жараёнини аҳамиятли даражада яхшилаш ва тартибга
солиш, ушбу шаклдан харажатлар счётларини ёпишда маҳсулот таннархини
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг хулосавий ёзувларини тузиш имконини
беради. Шу орқали дехқончилик харажатлари ва маҳсулотлар чиқишини
ҳисобга олиш қайдномаси ҳисоб ёзувлари бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисоботининг тўғри тузилганлигини тасдиқловчи асоснома сифатида тан
олинади. Бунинг учун уларда етарлича тўлиқ ҳолда ҳар бир турдаги ишлаб
чиқаришнинг
ўзига
хос
жиҳатларини
ва
тегишли
деҳқончилик
маҳсулотининг таннархини ҳисоблаш хусусиятларини инобатга олиш зарур.
Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш даври тахминан бир йил
давом этгани туфайли уларнинг ҳақиқий таннархи календарь йили
тугагандан сўнг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тузилган вақтда
калькуляцияланади. Деҳқончилик маҳсулотлари таннархини асосли ҳолда
ҳисоблаб
чиқишнинг
муҳим
шарт-шароитларидан
бири
ҳисобот
калькуляциясини тузиш учун қатор тайёргарлик ишларни ўтказиш
ҳисобланадики, улар барча объектлар бўйича амалдаги харажатларни
ҳақиқий акс эттирилишини таъминлаши керак.
Мазкур иш қоида бўйича харажатни ёндош ҳисобот даврлари ўртасида
чегаралаб қўйишдан бошланади, натижада бир томондан тўланиши лозим
бўлган тўловларнинг яратилган резервларининг суммаси, бошқа томондан
эса, жорий йил харажатларига келгуси даврнинг илгари ҳисобга олинган
сарфларини киритишнинг асослиги ва тўлиқлиги аниқлаштирилади. Бундай
аниқлаштириш кўрсатилган суммаларнинг ва кейинги йилга кўчирилаётган
чиқимларни асослигини инвентаризация қилиш ва текшириш йўли билан