Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотлар ва



Download 7,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/678
Sana08.06.2022
Hajmi7,69 Mb.
#643555
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   678
Bog'liq
TDAU Toplam 2021

 
245 
мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси” ва унинг назорати 
остида “Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга 
кўмаклашиш Жамғармаси” ташкил этилиб, унга гўшт, ўсимлик ва ҳайвон 
ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек, бошқа муҳим 
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари нархларидаги волотилликни 
(тебранишларни) силлиқлаштириш вазифалари юклатилган. Мазкур қарор 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари билан 
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелуха 
нархларини асоссиз ўсиши олдини олиш чоралари ҳам белгиланган. 
Бу тадбир аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш ва 
уларнинг нархларини барқарорлаштиришга ёрдам беради, аммо тармоқдаги 
муаммоларни бартараф этиш учун тизимли ёндашган ҳолда комплекс 
чоралар қўллаш мақсадга мувофиқ: 
1. Экинлар 
таркибида чорва моллари учун озука экинлари 
майдонларини талаб даражасида кенгайтириш. Бунинг учун фермер 
хўжаликлари экин майдонларида 7-10 далали алмашлаб экиш схемаларини 
жорий этиб, экин майдонларининг камида 5-10 % ига дон учун маккажўхори, 
10-15 % ига беда экишни йўлга қўйиш чорвачиликнинг озуқа базасини 
мустаҳкамлаш ва ерларнинг табиий унумдорлигини оширишга ёрдам беради. 
2. “Ўздонмаҳсулот” АЖ ва бошқа хусусий донни қайта ишлаш 
корхоналари базасида биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар 
ва бошқа озуқа бирликлари билан бойитилган концентрат озуқалар ишлаб 
чиқаришни тизимли йўлга қўйиш ва ҳажмини талаб даражасигача ошириш. 
Пахта шроти ва шелухани фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолига дўконлар 
орқали эркин сотиш ва нархларини пасайтириш чораларини кўриш. 
3. Ҳар бир туманда сут-гўшт йўналишида камида 2-3 тадан йирик 
чорвачилик фермалари, бўрдоқичилик комплекслари ташкил этиш, уларни 
қуриш ва жиҳозлашга киритилаётган хусусий инвестициялар қийматининг 20 
% гача қисмини давлат бюджетидан қоплаш, бу соҳага тижорат банклари 
кредитларини 
жалб 
этишни 
рағбатлантириш 
учун 
кредит 
фоиз 
тўловларининг 50 % гача қисмини давлат бюджетидан тижорат банкларига 
қоплаб бериш. 
4. Наслчилик хўжаликлари ва илмий марказлари фаолиятини давлат 
бюджетидан субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш, наслли моллар ва 
уларнинг авлодларини фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолига сотишни 
кенгайтириш. 
5. Чорва моллари ва паррандаларни турли касалликлар ва табиий 
офатлардан суғурталашда суғурта тўловининг 50 % гача қисмини давлат 
бюджетидан қоплаш орқали фермер ва деҳқон хўжаликларининг 
суғурталашга рағбатини ошириш. 
6. Ҳар бир ҳудудда чорва молларини турли касалликлардан эмлаш, 
мониторинг юритиш ва даволаш учун ветеринар врач пункти бўлишини 
таъминлаш, эмлаш ишларини давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириш. 



Download 7,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   678




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish