150
тадбирлар натижасида 2019 йилга келиб республикамизда асаларичилик
соҳасида 14 мингдан ортиқ тадбиркор фаолият кўрсатмоқда. Аҳолининг асал
маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2019 йилда 19,1
минг тонна асал етиштирилди, бу 2016 йилга нисбатан 1,6 марта кўпдир.
Асал экспорти 2016 йилдаги 2,7 тоннадан 2019 йилда 42,4 тоннага ошиши
ҳам соҳани ижобий ривожланаётганидан далолат беради (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистон асаларичилигининг асосий кўрсаткичлари
2016 й.
2017 й.
2018 й.
2019 й.
Асаларичилик субъектлари, дона
11989
13188
14018
14412
Асалари оилалари, минг дона
565
674
754
846
Етиштирилган асал (тонна)
12069
15366
17042
19100
Асалари пакети экспорти, минг дона
104
179
207
245
Асал экспорти, тонна
2,7
9,2
78,4
42,4
Асалари маҳсулотлари экспорти, минг долл.
395
677
956
1000
Аммо, асаларичилик бизнесини юритиш осон иш эмас, бу ишни
самарали амалга ошириш учун дастлаб бизнес-режани тўғри тузиш ва унда
юзага келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаш ва баҳолаш зарур бўлади.
Асаларичиликнинг тадбиркорлик фаолияти тури сифатида потенциал
хавфларини шартли равишда - тижорат, молиявий, ишлаб чиқариш ва
кутилмаган (форс-мажор) хавф-хатарларга бўлиш мумкин. Тижорат
хавфлари товар бозорида маҳсулот сотиш жараёнида юзага келиб, бозорлар
ҳажми ва сиғимининг пасайиши, тўлов қобилиятига эга талабнинг
қисқариши, янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши, асосий истеъмолчи
томонидан харид нархларини пасайтириш эҳтимоли, асаларичилик
маҳсулотлари таклифининг талабдан ортиб кетиши каби таҳликалар билан
боғлиқ бўлади. Тижорат хавфларни пасайтириш чора-тадбирларига бозор
эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, дилерлик тармоғини яратиш, тегишли нарх
сиёсати, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, реклама кабилар
киради.
Молиявий хатарлар инфляцион жараёнлар, тўловларни вақтида амалга
оширмаслик, валюта курсини тебранишлари оқибатида юзага келади. Бу
хатарларни молиявий бошқарув тизими ёрдамида, дилерлар билан олдиндан
тўлов асосида ишлашни йўлга қўйиш орқали камайтириш мумкин.
Кутилмаган (форс-мажор) хатарлар асосан табиий жараёнларни
олдиндан башорат қилиш ва бошқариш имкониятларининг чекланганлиги
билан боғлиқ бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик йўқотишларга олиб
келиши ва ўз навбатида бу соҳада суғуртани долзарб масалага айланишига
сабаб бўлади. Масалан, баҳордаги давомли ёмғирлар май ойида асал йиғиб
олишга монелик қилиши ёки пахта асали олиниш даврида пахтазорларда
турли зараркунанда ҳашаротлар кўпайиб кетиши ва уларга қарши кучли
пестицидлар ишлатилиши боис асалариларга талафот етказилиши мумкин.
Асаларичиликда қуйидаги асосий жиҳатлар бўйича суғурталашни амалга
Do'stlaringiz bilan baham: |