151
ошириш мақсадга мувофиқ: асалари касалликлари; ёнғин; чақмоқ чақиши;
портлаш; учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари; табиий офат;
ўғирлик, талончилик; бахтсиз ҳодиса; куз-қиш даврида ушбу худуд учун
ғайритабиий паст ҳаво ҳарорати, ёзда эса юқори ҳарорат ва қурғоқчилик;
транспорт воситаларининг тўқнашиши, дарахтлар ағдарилиши; сел,
зилзилалар.
Ишлаб чикариш хавфи асалари оилаларини нотўғри боқилиши туфайли
ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши билан белгиланади. Буни олдини олиш
учун асалари оиласини боқишдаги асосий талабларга риоя қилиш, асалари
оилаларини илмий асосланган усулда парваришлаш, кўпайтириш, ёш
урчиган она ари етиштириш технологиясини яхшилаш, асаларичиликда
фойдаланиладиган асбоб-анжом, мослама ва қурилмаларини янгилаш,
асалариларнинг озуқа базаси такомиллаштириш ва ҳ.к. мақсадга мувофиқ.
Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқариш хавф-хатарни камайтириш
мақсадида асаларичилик маҳсулотларини етиштиришда интенсив ва
замонавий технологияларни кенг жорий этишни таъминлаш, шунингдек янги
технологиялар табиий жараёнларга салбий таъсирни минималлаштириш
билан бирга, ишнинг техник қисмини яхшилаш зарур.
Замонавий асаларичиликда инновацион технологиялардан бири ақлли
уяни яратишдир. Уяга асаларилар сақланаётган шароит ҳақида компьютер
ёки смартфонга маълумот узатувчи датчиклар ўрнатилади. Датчиклар
ёрдамида асаларичилар асални йиғишни қачон бошлашни, асалари оилалари
қандай аҳволда эканлигини, яъни оғирлиги, харорати ва шу кабилар бўйича
маълумотга эга бўлиши, хаттоки ўғирланган уя қаерда жойлашганлигини
билиши мумкин.
Асаларичиликдаги янги технологиялардан яна бири бу мобил
асаларизорлар. Чанглатишда юқори кўрсаткичларга эришишдаги асосий
шартлардан бири ари оиласини чанглатиладиган майдонга якин қўйиш ва
асаларининг бу ерга учиб келадиган йўлида тўсиқларнинг камрок
бўлишидир. Дарё, кўл, қирлар, қурилишлар, дарахтлар, заҳарли газлар,
корхоналар тутуни, кимёвий чиқиндилар каби тўсиклар қанчалик кам бўлса,
асаларилар экинзорларни шунча тез чанглата бошлайди, тўсиклардан учиб
ўтишга камрок энергия сарфлайди, уларнинг ишлашига хавфсизрок бўлади
ва белгиланган майдонни чанглатиш учун камрок арилари оиласи етарли
бўлади. Кўчма уянинг ҳаракати учун асал йиғиш даврида уяни қулай муҳитга
кўчирувчи асаларичидан фойдаланилади.
Бугунги кунда асалариларни сунъий уруғлантириш технологиясига
алоҳида эътибор қаратилмокда. Европада асаларилар 100 фоиз сунъий
урчитилади, об-ҳаво ва иқлим ўзгаришларидан қатъий назар бу технология
натижасида асал олиш имконияти бир неча баробар ортади, яъни
маҳсулдорлик ошади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда республикамиз
асаларичилик соҳасида кўплаб оилавий тадбиркорлик шаклидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |