Абсолют (мутлоқ) рента. Кўпгина мамлакатларда қишлоқ хўжалигида ерга хусусий мулкчилик монополияси шароитида ишлаб чиқаришни олиб боришга тўғри келади. Ҳозирги даврда ерга хусусий мулкчилик билан бир қаторда бошқа мулкчилик шакллари ҳам мавжуд. Масалан, давлат мулки, вақф (мачит, черков) мулклари ва бошкалар. Ерга бўлган бу мулкчилик (шаклидан қатъий назар) монополияси ижарага бериладиган барча ер участкаларининг сифатидан қатъий назар, ер эгаларига абсолют рента деб аталган рентани олишга имкон беради.
Абсолют ер рентасининг вужудга келиш механизми шундан иборатки, ер эгалари ерни ишловчи ижарачиларга фойдаланиш учун ижарага берадилар ва улардан ердан фойдаланганлик учун оладиган тўлов абсолют ер рентаси деб ном олган. Агар ер ижарага берилганда шу ерда турли хил иншоотлар, бинолар қурилган бўлса, уларнинг ижара ҳақи алоҳида ҳисобланади.
Рента назариясига кўра қишлоқ хўжалигида рентанинг яна бир тури – монопол рента – бу бошқа ерда учрамайдиган табиий шароит, баъзан ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (узумнинг алоҳида навларини, цитрус экинлари, чой ва ҳоказоларнинг алоҳида турларини) етиштириш учун имконият яратадиган ерлардан олинадиган рентадир. Бундай товарлар монопол нархлар билан сотилади. Натижада монопол нархлар шундай маҳсулотларнинг индивидуал қийматидан анча юқори бўлиши мумкин. Бу эса ер эгаларига монопол рента олиш имконини беради.
Фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки ундирма саноатда ҳам қўшимча даромад олинади. Маълумки фойдали қазилма конлари жойлашуви (ва демак, ишлаш учун қулайлиги) жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Худди қишлоқ хўжалигидаги сингари, ўрта ва яхши конлардаги корхоналар қўшимча фойда оладилар, у ҳам дифференциал рентага айланади.
Ижара ҳақи. Рента муносабатларини қараб чиқишда рентанинг ижара ҳақидан фарқига эътиборни қаратиш зарур. Агар ижарага бериладиган ерга олдин бино, иншоот ва шу кабилар қуриш билан боғлиқ равишда капитал қўйилмалар сарфланмаган бўлса, ижара ҳақи ва рента миқдоран бир-бирига тўғри келади. Акс ҳолда, ижара ҳақи ер рентасидан фарқ қилади.
Ижара ҳақи қуйидагилардан иборат: ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента (R), ерга илгари сарфланган капитал учун фоиз (r); ер участкасини ижарага бергунга қадар унга қурилган иншоотлар амортизацияси (А). Буни формулада қуйидагича ёзиш мумкин:
.
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ер фақат ижара объекти эмас, балки олди-сотди объекти ҳамдир. Ер ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва табиий қазилма бойликлар қазиб олиш учун, ҳар хил ишлаб чиқариш ва турар жой бинолари, иншоотлар, йўллар, аэропортлар ва ҳоказолар қуриш учун сотиб олинади. Бундай ҳолларда ернинг нархи нима билан белгиланади?
Ернинг нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
,
бунда Б - ер нархи;
R - рента;
rў - ссуда фоизи меъёри.
Фараз қилайлик, R – 15 минг долл., rў = 5%. Бунда Б=300 минг долл. га тенг бўлади. Ер эгаси фақат шу нархдагина ерини сотиши мумкин, чунки муайян миқдордаги капиталдан олинадиган фоиз унга банкдан шундай йиллик даромад олишга имкон берадики, у рентага тенг бўлади. Рента миқдори ўсиб, ссуда фоизи меъёри пасайиб борган тақдирда ернинг нархи ўсиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |