Агентлик битими №



Download 87,5 Kb.
bet1/4
Sana25.03.2022
Hajmi87,5 Kb.
#510074
  1   2   3   4
Bog'liq
“АUTOSANOAT AGRO LIZING MCHJ”Агентлик битими



АГЕНТЛИК БИТИМИ №

2022 йил “07” январ Тошкент ш. Устав асосида фаолият кўрсатувчи МЧЖ ҚК EUROASIA INCSURANCE суғурта компанияси (бундан кейин матнларда “Суғурталовчи” деб юритилади) номидан Бош директор А.М.Эгамбердиев бир томондан ва Устав асосида фаолият кўрсатувчи “АUTOSANOAT AGRO LIZING MCHJ” (бундан кейин матнларда “Суғурта агенти” деб юритилади) номидан Директор Б.М.Каримов иккинчи томондан, (Хар иккаласи биргаликда “Томонлар” деб юритилади) мазкур «Битим»ни қуйидаги мазмун ва шартларда туздилар.




  1. «Агентлик битими» предмети





    1. Мазкур «Битим» асосида “Суғурта агенти” ўзининг Республика ҳудудида жойлашган филиалларининг кредит лойиҳаларига алоқадор суғурта муносабатларига таълуқли суғурталаш бўйича “Суғурталовчи” номидан суғурта шартномасининг тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш;

    2. “Суғурталовчи” эса “Суғурта агенти” томонидан суғурта шартномасини тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилганлиги учун «Битим»да келишиланган миқдорда ҳақ (комиссион хақ) тўлаш.



  1. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари





    1. Суғурта агенти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

      1. “Суғурталовчи” томонидан берилган ваколатлар доирасида суғурталаш йўналиши бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш;

      2. суғурталовчи томонидан берилган ваколатлар доирасида ўзининг филиал ва тармоқлари орқали суғуртанинг ҳар қандай тури, шу жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш;

      3. суғуртага қабул қилинаётган суғурта таваккалчилигини баҳолашда, суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўловини тўлашда ва суғурта қилдирувчининг суғурта мукофотини тўлиқ ҳажмда ҳамда суғурта шартномасида белгиланган муддатларда тўлашида зарур кўмак кўрсатиш;

      4. суғурталовчидан лицензиянинг мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар тўғрисида маълумотлар олиш;

      5. суғурта шартномаси (суғурта полиси) тузиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;

      6. суғурта қилдирувчидан қабул қилиб олинаётган таваккалчиликлар тўғрисида суғурталовчига тўлиқроқ ахборот бериш мақсадида барча учун очиқ бўлган манбалардан таваккалчилик ва суғурта қилдирувчи тўғрисида суғурта қилдирувчининг шахсий ҳаётига аралашмаган ҳолда маълумотлар тўплаш;

      7. Ўзига маълум бўлган, Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан йўл қўйилган носоғлом рақобат ҳақида Компанияга хабар бериш;

      8. Суғурта агенти қонун ҳужжатларига ва ушбу шартнома мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


    1. Суғурта агенти”нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

      1. Суғурта қилдирувчилар билан суғурта шартномаларини тузишга кўмаклашиш, уларга суғурта полисларини расмийлаштириш, суғурта шартлари ҳақида батафсил ва тўғри маълумот бериш;

      2. суғурталашга оид бошқа ҳужжатларни сақланиши ва ҳисоби юритилишини таъминлаш;

      3. суғурта тарифлари, суғурталовчилар томонидан таклиф этилаётган суғурта шартлари ҳақида, лицензиянинг мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида ахборотга эга бўлиши;

      4. суғурта шартномасини расмийлаштиришда суғурта қилдирувчи тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши, унга суғурта таваккалчилигини пасайтириш ва суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини камайтиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга оширишни таклиф этиши;

      5. суғурта қилдирувчиларнинг сўровига кўра уларга суғуртанинг амалдаги шартлари тўғрисида ахборот бериши;

      6. “Суғурта агенти” саъй-ҳаракати билан тузилган суғурта шартномалари ва олинган суғурта мукофотлари суммалари ҳисобини белгиланган шаклда юритиши;

      7. суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида таваккалчилик шарт-шароитларининг жиддий равишда ўзгаришига тааллуқли ахборотни суғурталовчи ўз вақтида олишини, шунингдек суғурта эътирозлари юзага келганда ҳамда уларни тартибга солиш жараёнида суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида ахборотнинг ўз вақтида алмашинишини таъминлашга кўмаклашиши;

      8. тузилган суғурта шартномалари ва олинган суғурта мукофотлари суммалари ҳисобини белгиланган шаклда юритиш;

      9. ўзига тегишли суғурта ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш.




    1. Суғурталовчи”нинг ҳуқуқлари:

      1. Суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотни текширишни, суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси талаблари ва шартларини бажариши устидан назоратни суғурта шартномасида назарда тутилган тартибда амалга ошириш;

      2. “Суғурталовчи” қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    2. Суғурталовчи”нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

      1. “Суғурта агенти”ни фаолият юритиши учун зарур бўлган ахборот ва ҳужжатлар билан таъминлаш, амалдаги қоидалар ва тарифларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда “Суғурта агенти”ни ўз вақтида хабардор қилиш;

      2. “Суғурта агенти”га “Суғурта агенти” томонидан тарғибот қилинаётган суғурта махсулотларининг мухим жихатларини хамда суғурта қоидаларини ўргатиш, “Суғурта агенти”ни шу соҳадаги билимларини текшириб бориш;

      3. “Суғурта агенти” самарали фаолият олиб бориши учун “Суғурта агенти”га амалдаги суғурта тарифлари, суғурта хизматлари тўғрисида таништирув маълумотлари хақида барча хужжатларни тақдим қилиш ва суғурталаш қоида ва шартларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда ўз вақтида “Суғурта агенти”ни хабардор қилиш;

      4. “Суғурта агенти” томонидан йўналтирилган суғурта қилдирувчиларнинг суғурта шартномаларини тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш, суғурта қилдирувчилар томонидан суғурта мукофотлари тўлангандан кейин суғурта полисларини тақдим қилиш;

      5. “Суғурта агенти”га мазкур «Битим»нинг 3.4.-бандида кўрсатилган миқдорда комиссион ҳақ тўлаш.




  1. Download 87,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish