БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ МАЗМУНИНИНГ ТЕХНОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
АСТАНОВА С., Гул ДУ.
Бошланғич синф ўқувчиларини ҳар тамонлама тарбиялашда уларнинг камолот ҳусусиятларини билиш
ва ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида бир қанча омиллар таъсир этиб,
уни комиллик сари етаклайди. Комилликнинг энг асосий шартлари сифатида ақлий, ахлоқий, руҳий ва
жисмоний улғайиш инобатга олинади. Уларнинг таьсири остида маънавий баркамоллик ҳосил бўлади.
Болаларга тарбия беришнинг энг зарур шартларидан бири уларнинг маънавий баркамолликка эришишидир.
Боланинг маънавий баркамоллиги унинг ақлий қобилиятларини ўсиши, ахлоқининг ривож топиши,
руҳиятининг етуклиги, жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши каби йўналишларни қамраб олади.
Бошланғич синфларда ўқитиладиган барча фанлар, уларнинг бўлимлари, ҳар бир мавзу ва тушунчалар
алоҳида эътибор билан танланади. Бошланғич таълим мазмуни ўқувчилар билимларининг асосий пойдевори
ҳисобланади.
Ҳозирги кунда таълим мазмунида илм-фандаги энг сўнгги янгиликларини акс эттириш талаб
қилинмоқда. Сўнгги пайтларда педагогик технологияларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Педагогик технология – таълим шаклларини оптималлаштириш мақсадида ўқитиш ва билимларни
ўзлаштириш жараёнининг инсон салоҳияти ва техник ресурсларни қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини
аниқлашга имкон берадиган тизимли методлар мажмуасидир.
Юқорида келтирилган тушунчаларни таълим жараёнига кўчирадиган бўлсак, педагогнинг ўқитиш
воситалари ёрдамида ўқувчиларга муайян шароитларда кўрсатган тизимли таъсири натижасида уларда жамият
учун зарур бўлган ва олдиндан белгиланган ижтимоий сифатларни шакллантирувчи жараён деб таърифлаш
мумкин. Ҳозирги даврга келиб етук олим билан бир қаторда оддий мактаб ўқитувчиси, ҳатто болалар боғчаси
тарбиячиси машғулотларида педагогик технология элементларини қўлламоқдалар.
Бошланғич талим тизимида ҳам педагогик технологияларнинг ўрни беқиёсдир. Биринчи синфдан
бошлаб мақсадли режалаштирилган, интерфаол методлардан қўлланилган ҳолда ташкил этиладиган дарслар
ўқувчиларнинг фаоллигини оширади. Айниқса, бошланғич синф ўқувчилари кичик гуруҳларда ишлаганида,
ўзаро бир-бирларига тушунтирганда, микрогуруҳлар орасидаги мунозараларда яхши иштирок этадилар. Оддий
дарсларда суст ўтирадиган ўқувчилар ҳам дидактик ва ролли ўйинлар тарзида ташкил этилган дарсларда
ўзларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Чунки бундай дарсларда ўқувчиларнинг ҳар бир фикри инобатга
олинди, рағбатлантирилади. Энг асосийси танқид қилинмайди, уялтирилмайди. Микрогуруҳ аъзолари ҳар бир
саволга маслаҳатлашган ҳолда жавоб топадилар. Таълим жараёнида интерфаол методлар орқали ўқувчиларда
инсонпарварлик, ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, ҳамжиҳатлик, билим олишшга интилишни шакллантириш
мумкин. Дарс жараёнида бошланғич синф ўқитувчилари томонидан «Ақлий ҳужум», “Шахсий фикр”,
“Кластер”, “Ровен доирачалари”, “БхБхБ”, “Ролли ўйинлар” каби интерфаол таълим методлари, мунозара ва
слайдли тақдимотлардан унумли фойдаланиш дарс самарадорлиги оширади ва кафолатланган натижага
эришишга имкон яратилади.
Бошланғич таълимда педагогик инновация ва педагогик технологиялар асосида дарсларни ташкил этиш
муаммоси муҳимдир. Педагогик технология асосида ташкил этиладиган дарслар ўқувчиларнинг ўз ақлига,
имкониятларига ишончни ортишига сабаб бўлади. Бошланғич таълимда педагогик инновация ва педагогик
технологиялар асосида дарсларни ташкил этиш орқали ўқувчи, билим олувчиларнинг ҳаётда ўз ўринларини
муносиб топишларига, уларда мустақил фикрни шакллантиришга, ўзидаги мавжуд қобилиятини юзага
чиқаришига имкон яратилади.
61
Do'stlaringiz bilan baham: |