БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРНИНГ ЎРНИ
ТОШИБЕКОВА M., НамДУ.
Бошланғич мактаб даврида берилаётган билимлар улар дунёқарашининг энг қуйи поғонаси
ҳисобланади. Билимларни тизимли равишда эгаллаб боришлари, уларнинг шахс сифатида камол топишларига
замин бўлади.
Бу даврда ўқувчиларда шакллантириладиган билим, кўникма ва малакалар, уларнинг келажакдаги
ижодий фаолият тажрибаси ва муносабатларни камол топтиришга туртки бўлади. Бугунги кунда бошланғич
таълим соҳасида ўқувчиларини ижодий қобилиятларни камол топтириш, мустақил фикрлашга ўргатиш ва шу
асосида ўқув фаоллигини ошириш масаласи долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Ўқувчи қобилиятини намоён
қилиш, ижодий фикрлашга йўналтириш, ўқув-тарбия жараёнини самарали йулга куйиш масаласи ҳамма
даврларда ҳам эътиборни тортиб келган. Кўплаб педагог ва психологлар ўз илмий изланишларида
ўқувчиларнинг ўқув фаолликларини ошириш, мустақил ижодий фаолият таълимини ташкил этиш масаласига
эътибор қаратганлар. Улар ўз илмий изланишлари давомида ижодий таълим жараёни ҳар бир ўқувчининг ўз
истеъдоди ва лаёқати асосида таълимий ва тарбиявий билимларни эгаллаш жараёни эканлигини исботлаганлар.
Айнан шу ҳақда Адзалов қуйидагича таъриф берган “Ижодий таълим ёшларни ижтимоий тажриба билан
қуроллантиришнинг алощида нуқтаи назари, болалар фаолиятига, тафаккурига мўлжалланган таълимдир. У
ўзидан юқорида турадиган тизимнинг, жамиятнинг ёшларни тарбиялаш сощасидаги ишлар қобиғида амал
қилади, ўзидан пастки ташкилий тизимларни – маълумот мазмунини ижодий ўзлаштириш, болаларда ижодий
қобилиятларни тарбиялаш ва бунинг заминида ўқув фаолликни ошириш муаммоларини ўзида қамраб олади”.
Ўрта асрлар қомусий олими Абу Али Ибн Сино ҳам ўз асарларида бу масалага алоҳида боблар
бағишлаб, болаларнинг якка-якка эмас, жамоа бўлиб, биргаликда ўқитиш тарафдори бўлган. Ибн Сино
ўқувчиларни биргаликда, жам бўлиб ўқишга йўналтирган. Бундай ҳамкорликда ўқитиш уларда ўзлаштиришга
интилишни кучайтиришга, ҳар бир боланинг ўзаро мусобақалашиш истаклари ривожланишига, мавжуд
иқтидорни рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Буларнинг барчаси болаларнинг яхши ўқишини, ижодий
фикрлашини таъминлашга замин яратади. Ўқувчиларнинг ижодий фикрлашга йўналтирилмаса, ўқув жараёнда
фаол шахсга айланмаса, ҳеч қачон уларни онгли ўзлаштиришга эришиб бўлмайди. Бундан келиб чиқадиган
хулоса шуки, таълимда ўқувчиларнинги ўқув-тарбия жараёнининг фаол иштирокчисига айланишлари учун ҳар
бир педагог замонавий ахборот ва инновацион педагогик технологиялардан ҳабардор бўлиши ва улардан кенг
фойдалана олишлари зарурдир. Интерфаол методлар айнан ўқувчиларнинг юқорида эътироф этилган
сифатларни тарбиялашда, ижодкорликка йўналтириш борасидаги энг самарали усуллар жамланмасидир.
Кубик мeтоди интeрфаол таълим мeтодларидан бири бўлиб, у ўзгарувчан
пeрспeктивалар мавзуни ўрганишни осонлаштиради. Кубикнинг олтита томонида
ўрганилувчи муаммонинг муҳокамаси учун хизмат қилувчи фаолият йўналишини
кўрсатувчи тушунчалар ўз аксини топган. Кубикнинг олтита томонида қуйидагича
ёзувлар мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |