Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр


РОБИНЗОННИНГ ЁВВОЙИ ЭЧКИЛАРНЙ



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

Ўн бешинчи боб
РОБИНЗОННИНГ ЁВВОЙИ ЭЧКИЛАРНЙ 
УРГАТИБ ОЛГАНИ
Бу оролда ҳаёт кечира бошлаганимнинг ўн биринчи 
йили, милтиқ дбриларим озайиб қолгач, ҳарна 
қилиб 
бўлса ҳам ёввойи эчкиларни тириклай ушлаб олиш йў- 
лини ахтара бошладим. Менинг ниятим эчкини боласи 
билан тутиб олиш эди.
Бошлаб тузоқ қўйдим, эчкилар тузоҳқа тез-тез или- 
ниб турди. Лекин бунинг нафи кам бўлди: 
эчкилар 
қўйилган емни еб бўлиб, тузоқни узиб, бемалол жўнаб 
кета бердилар. Бахтга қарши, менда сим йўқ эди, ту« 
зоқни чилвирдан ясашга мажбур эдим.
Шундан кейин менда чох ва чуқурлар қазиш фикри 
туғилди. Эчкиларнинг кўпроқ ўтлайдиган жойини билиб 
олиб, учта чуқур чох қазидим, бу чох устини ўзим тў- 
қиган четанлар билан ёпиб, ҳар қайси четан устига бит- 
. та-иккитадан шоли билан арпа бошоғини қўйиб қўйдим. 
Кўп ўтмай билсам, эчкилар бу чуқурларга кела бош- 
лапти: улар бошоқларни еб кетишибди, ҳамма томонни 
эчки изи тутиб ётибди. Шундан кейин чинакам тузоқ 
қўйдим ва эртасигаёқ бир чуқурда катта бир қари эчки, 
яна бир чуқурда учта улоқ қамалиб ётганини кўрдим, 
улоқларнинг бири эркак ва иккиси урғочи эди.
Қари эчкини бўшатиб юбордим, чунки уни чуқур- 
дан олиб чиқмоқ йўлини тополмадим. У жуда асов ва 
ҳуркак экан, уни тириклай ушлаб бўлмасди (мен унинг 
ёнига боришга қўрқдим), бу эчкини сўйиб олмоқнинг 
менга даркори йўқ эди. Мен четанни кўтариб юборишим 
биланоқ у чуқурдан сакраб чиқиб, жаҳд-жадал билан 
қочиб қолди.
Кейинчалик тажрибадан билдимки, оч қолса ҳатто 
шер ҳам юввош бўлиб қўлга ўрганиб қолар экан. Ле- 
кин у маҳалда мен бу ҳикматни билмаган эдим. Бил- 
сам ҳалиги қора эчкини уч-тўрт кун оч қўйиб, кейин 
унга сув ва озгина бошоқ олиб бориб берардим, у ме- 
нинг улоқларимдан ҳам юввош бўлиб қолар эди.
Эчкилар умуман фаросатли ва сўзга кирадиган бў- 
лади. Агар эчкиларга яхши қаралса, уларни ўргатиб 
олмоқ қийин эмас.
Лекин, такрор айтаманки, у маҳалда мен буни бил- 
мас эдим. Қатта эчкини бўшатиб юборгач, улоқлар қа-
I
90
*
www.ziyouz.com kutubxonasi


малиб қолган чуқур ёнига келдим, уччала улоқни бит-.. 
та-битта чиқариб олиб бир арқонга боғладим ва уйга 
зўрға олиб келдим.
Анча вақтгача уларга овқат едиролмадим. Улар ҳа-* 
ли она сутидан бошқа овқатни татиб кўрмаган эканлар. 
Лекин жуда оч қолгач, улар олдига бир неча сут бо- 
шоқни келтириб ташладим, улар битта-битта 
қимтиб 
ея бошладилар. Кўп ўтмай бу улоқлар менга ўрганиб, 
тамоман уй ҳайвони бўлиб қолдилар.
Ш у вақтдаи бошлаб эчки асрай бошладим. Мен, эч- 
киларим жуда кўпайиб, бутун бир пода бўлишини ис- 
тар эдим, нимагаки ўқ-дориларим соб бўлгандан кейин, 
ўзимни гўшт билан бекам-кўст таъмин этмоқнинг бир- 
дан-бир манбаъи шулар эди.
Икки йилдан сўнг эчкиларим болалаб ўн икки бош- 
га етди. Мен сейин-аста атрофи қўрғон олинган бешта 
яйлов қурдим; эчкиларни бу ўтлоқларнинг биридан ик- 
кинчисига ҳайдаб ўтмоқ учун уларнинг биридан иккин- 
чиспга ўтадиган ғов эшиклар қурган эдим.
Энди мен эчки гўшти билан сутга сероб бўлиб қол- 
дим. Эътироф қилмоғим керакки, янги эчки асрай бош- 
лаган вақтимда унинг сутини соғиб олмоқ тўғрисида 
ўйлаб ҳам кўрмаган эдим. Қейинги вақтлардагина улар- 
ни соға бошладим.
Мен ўйлайманки, овқат маҳалида оила аъзоларим 
билан стол ёнида ўтирганимни кўрса, ҳар қандақа дам- 
хафа ва бадқовоқ одам ҳам ўзини кулгидан тия 
ол- 
масди. Столнинг энг тўрида — оролнинг ҳокими ва эга- 
си, ўз қарамоғимдаги ҳамманинг ҳаёт-мамоти тамоман^ 
ўз ихтиёримда бўлган мен ўлтираман: ўлим жазоси бе- 
риш ва афу этиш, озод қилиш ва озодликдан маҳрум 
этиш менинг қўлимда, менинг қўл остимдагилар орасида 
битта ҳам исёнчи йўқ эди.
Яқин арбобларим атрофимга тизилишган бир вази- 
ятда подшолар каби дабдаба билан овқатланар эдим. 
Энг севимли эркатойим бўлгани учун мен билан гап- 
лашишга фақат Тўтига рухсат қилинган эди. Жуда қа- 
риб, мадори кетиб бутунлай ақлини йўқотган ит доим 
ўз султонининг ўнг қўл томонида ўтирар, икки томонда 
эса менинг ўз қўлим билан бериладиган овқатни кутиб 
мушуклар ўтирар эди. Бу хилда овқат бериш эса под- 
шолик эҳсонининг алоҳида белгиси ҳисобланарди.
Бу мушуклар мен кемадан олиб ўтган мушуклар 
эмас эди. У мушуклар кўп вақтлар аввал ўлиб кетган, 
уларни ўз қўлим билан уйим ёнига кўмган эдим. У .
91
www.ziyouz.com kutubxonasi


' мушуклардан бири шу оролда болалаган эди; мен ик- 
кита мушук болани олиб қолиб парвариш қилдим, қол- 
ганлари чакалакзор ичига қочиб кетиб, ёввойи бўлпб 
'кетди. Бора-бора улар жуда кўпайишиб кетиб, охири 
менга ҳам тинчлик бермади: улар менинг омборимга 
киришиб, озуқаларни ташиб кетиша берди, фақат ик- 
ки-учтасини отиб ўлдиргандан кейингина 'улардан тин- 
чидим.
Такрор айтаманки, мен ҳеч нарсадан муҳтожлик кўр- 
май, асл подшолардек кун кўрдим; сарой арбобларим' 
ҳам ёнимда жам туришар эди, — фақат одамлар 
йўқ 
эди, холос. Лекин кўп ўтмай, менинг элимда одамлар 
шунча кўпайишиб кетдики, бу ҳол ўқувчига кейинроқ 
маълум бўлади.
Денгизда бундан кейин хавф-хатарли саёҳат қил- 
масликка аҳд қилиб қўйган бўлсам ҳам, лекин кўз ол- 
димда қайиқ турса кошки эди, бу қайиққа тушиб, ҳеч 
бўлмаса, шу қирғоққача бориб келиб турар эдим, деган 
фикр менинг хаёлимни яна банд қилди. Мен' қайиқни 
оролнинг уйим турган томонига олиб ўтиш тўғрисида 
ўйлай бошладим. Лекин бу ишни амалга оширмоқ қи- 
йин бўлганидан, ҳар сафар бу тўғрида 
ўйлаганимда 
қайиқсиз ҳам яхши юрибман-ку, деб ўзимни юпата 
бошладим.
Аммо кейинги сафар борганимда устига 
чиққанпм 
тепа нега менинг кўнглимни банд қилиб олганини, нега 
ҳадеб унга боргим келаётганини ўзим ҳам билмайман., 
Уша тепа устига чиқиб олиб,' қирғоқларнинг тузилиши- 
ни ва денгиз гирдобининг қай томонга қараб кетишини 
томоша қилгим келди. Охири ўзимни тиёлмай, 
йўлга 
тушдим, бу сафар пиёда юриб, соҳилни ёқалаб борднм.
Уша вақтда мен кийган кийим билан бирор 
киши 
Англия кўчаларида кўриниб қолса борми, аминманки, 
ўткинчилар қўрқиб қочиб кетар ёки кулгидан ўзлари- 
ни тиёлмаган бўлур эдилар; кўпинча уст-бошимга ти- 
килиб туриб, ўзимни ана шу жулдир пўстак кийимла- 
рим билан узимизнинг Йоркширда юрган ҳис қиларқан- 
ман, беихтиёр кулиб юборар эдим.
Бошимда эчки терисидан юнги устига қилиб лпшл- 
ган бурни узун беўхшов қалпоқ, унинг орқа томони ел- 
камга тушиб турар эди, сабаби у бўйнимни офтобдан 
сақлаб турар, ёмғир ёққан пайтда эса 
ичимга ёмғир 
сувинн туширмас эди. Иссиқ иқлимда кўйлак ичндан 
бадапга томиб тушган ёмғир суви одамнинг сиҳатига 
ҳар нарсадан ҳам кўп зиён етказади.
92
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сўнгра эгнимда эчки терисидан тикилган, тиззамга 
тушиб турувчи узун камзул бор эди. Шимим жуда қа- 
ри эчки терисидан ишланиб, узун юнглари устига чиқа- 
риб тикилган, почалари бўлса илигимгача беркитиб ту* 
рар эди. Менинг пайпоқларим йўқ эди, кавуш ўрнига 
ўзим оёқ кийими тикиб олдим, лекин пойафзалнинг но- 
мини нима деб айтишни ҳам билмайман,— чориқ демак 
уумкин. Чориқларимнинг икки ёнидан тортиб 
боғлаб 
қўядиган узун ипи бор эди. Оёқ кийимларим, айтмоқчи, 
бошқа ҳамма уст-бошим ҳам, худди ваҳшийларга хой 
фасонда тикилган эди.
Камзулим устидан эчки терисидан юнги тозалаб қи- 
линган кенг қайишни камар қилиб танғиб боғлаб ол- 
ган эдим; тўқа ўрнига икки қайишни бир-бирига боғ- 
лаб ўтказдим, икки ёнига қилич билан ханжар 
учун 
эмас, арра билан болтани қистириб қўйиш учун боғич 
қадаб олдим.
Яна, елкамдан ошириб бойланадиган қайиш ҳамта- 
қиб олдим, бунинг ҳам худди камардаги сингари боғич- 
лари бўлиб, булар сал кичикроқ эди. Бу қайишга чап 
қўл томонга қулай қилиб иккита халта тикдим, булар-. 
нинг бирида дори, иккинчисида сочма ўқ бор эди. Ор- 
қамда гажава, едкамда милтиқ бор эди, бошимда эса 
юнгли катта зонт. Зонт жуда қўпол ва беўхшов бўлса 
ҳам, сафар' жабдуқларимнинг ҳаммасидан ҳам даркори 
шу демак мумкин эди. Мен учун зонтдан зарури ёлғиз 
мидтиқ эди, холос.
Менинг экваторга яқин жойда яшаганимни эътибор- 
га олганда рангим негрларга кам ўхшар эди ва мен ис- 
сиқдан қўрқмас эдим. Аввал бошда мен соқолимни қўй- 
иб юбордим. Соқолим жудаям ўсиб кетди. Кейин соқо- 
лимни қириб, фақат мўйлабларимни қолдирдим; лекин 
соқол ўрнига мўйлабларим худди турклар 
мўйлабига 
ўхшаб, жуда келишган бўлиб ўеди. Мўйлабларим шун- 
чалик узун эдики, Англияда бўлсам, йўловчилар кўриб 
паққос қўрҚиб кетар эди. Мен булар тўғрисида 
кези 
келгани учун сўз орасидагина айтиб ўтдим: бу оролда 
менинг юзимни ва қадду қоматимни кўриб ҳушидан ке- 
тадиган одамлар аслида йўқ эди, деса бўлади, шундай 
бўлгач, ташқи қиёфамнинг қай таҳлитда бўлиши мен 
учун барибир эмасми ахир! Мен буларни шунчаки ай- 
тиб ўтдим, бундан буёқ бу тўғрисида сўз очмайман.
93
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўн олтинчи боб

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish