Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр


Б у ш е л ь — инглизча сочилувчи



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

1 Б у ш е л ь — инглизча сочилувчи 
жисмлар ўлчови. 
Бир бу>< 
шель 36 литрга баравар келади.
71
www.ziyouz.com kutubxonasi


д-ан улар кечаю кундуз экин ичидан чиқмай ёш поя- 
ларни қнйрата бошладилар.
Бу душманлар ҳужумига 
қарши 
қўлланиладиган 
биргина восита бор эди, холос: экинзорни четан девор 
билан тўсиш даркор эди. Мен шундай дилдим. Лекин бу 
иш қийин бўлди, бунинг энг асосий сабаби шуки, бу 
даррандалар бошоқларни ҳеч қўймай қийрата бошла- 
ганларидан, ошиғич равишда девор олмоқ зарур эди. 
Дарвоқе экинзор унча катта бўлмаганидан четан девор 
уч ҳафта деганда тайёр бўлди.
Четан девор кўнгилдагидек бўлди. У битгунча, душ- 
манларни милтиқ отиб қўрқитдим, кечалари эса итни 
боғлаб қўйдим, у тонг отгунча вовиллаб чиқди. 
Шу 
эҳтиёт чоралари туфайли душманлар мени тинч қўй- 
дилар, бошоқлар ҳам дон торта бошлади.
Лекин ғалла дон торга бошлашн биланоқ янги душ- 
манлар пайдо бўлди: тўда-тўда мечкай паррандалар 
учпб келиб, экинзор тепасида айлана бошлашди, улар 
менинг ғойиб бўлишимни ва экинга ёпирилиш учун қу- 
лай фурсатни пойлай бошладилар. Мен уларга қараб 
шу замоноқ ўқ уздим (милтиқни доим ўзим билан олиб 
юрардим), ўқ узилган ҳамоноқ экин ичидан бошқа бнр 
гуруҳ паррандалар дув кўтарилди, 
аввалда буларни 
пайқамаган эдим.
Мен жуда ташвишда қолдим.
«Яна шу зайилда бир неча бор ёпирилишса, бутун 
умидларим пучга чиқади,— дедим 
ўз-ўзимга,— чунки 
менинг бошқа уруғлигим йўқ, донсиз қоламан».
Нима қилсам экан? Бу янги ҳужумдан қандай сақ- 
ланмоқ керак? Ҳеч қандай тадбир ўйлаб тополмадим, 
лекин нима қилиб бўлса ҳам, ҳатто кечаю кундуз қи- 
мирламай қўриқласам ҳам, ғалламни сақлаб қолишга 
қарор бердим.
Паррандалар қанчалик зиён келтирганлигини аниқ- 
ламоқ учун экинзорнн бир бошдан текшириб чиқдим. 
Маълум бўлдики, ғалланинг анчагина қисми нобуд бў- 
либди, аммо ғалланинг қолган қисми омон-эсон сақлаб 
қолинса, бу зиёнга тоқат қилмоқ мумкин эди. Парран- 
далар кетишимни пойлаб яқин жойдаги дарахтлардан 
бирига қўниб турмоқда эди.
Мен милтиқни ўқлаб, гўё бир ёққа кетган бўлиб, 
ўзимни панага олдим^ Уғрилар суюнишиб, бирин-кетин 
экинга туша бошлашди. Бунга жуда ғазабим 
келди. 
Бошлаб мен ҳамма паррандаларнинг тушишини 
ку- 
тиб турмоқчи бўлдим, лекин сабрим чидамади.
72
www.ziyouz.com kutubxonasi


«Улар ҳозир еб кетадиган ҳар бир дона донни йў- 
ҳотиш орқасида мен бир бутун нондан маҳрум бўлмо- 
ғим мумкин-ку, ахир», дедим ўз-ўзимга.
Қўрғон ёнига югуриб келиб ўқ ота бошладим; пар- 
рандалардан учтаси ўрнида қимирламай қолди. 
Бош- 
қа паррандаларни ҳўрҳитмоҳ учун буларни олиб, ба- 
ланд бир ёғочга осиб қў1йдим. Бу чора қушларга шун- 
чалик қаттиқ 
кор қилдики, тасаввур 
этмоқ 
қийин; 
битта ҳам қуш қайтиб экинга тушмади. 
Қушларнинг 
ҳаммаси оролнинг бошқа қисмига қочиб кетишди; ўлик 
қушлар дарахтда осилиб турган вақт ичида мен битта 
ҳам қуш кўрганим йўқ; ишонинг-ишонманг — қушлар 
устидан ғалаба қозонганимга жуда ҳузур қилдим.
Декабрь охирида ғалла пишди ва мен шу йили иккй 
марта ҳосил олдим.
Бахтга қарши, чолғим ҳам, ўроғим ҳам йўқ эди, 
ўйлайвериб, охири бошқа қуроллар билан бирга кема- 
дан олиб келган қилични ўрим-йиғимда ишлатиш фик- 
рига келдим. Дарвоқе ғаллам шунчалик оз эдики, уни 
йиғиштириш учун унча кўп меҳнат 
талаб 
қилннмас 
эди. Мен уни ўзим ўйлаб топган йўл билан йнғишти- 
риб олдим, яъни фақат бошларини узиб, катта саватга 
солавердим, кейин уйга олиб келдим. Ҳосилнинг ҳам- 
масини йиғиб бўлгандан сўнг, бошоқни қўл билан уқа- 
лаб, дошши ажратиб олдим, натижада нимчорак бу- 
шель шолидап икки бушелга яқин шоли ва нимчорақ 
бушель арпадан икки ярим бушель арпа олдим (албат- 
та, бу тахмишш ҳисоб, нимагаки менинг торозим йўқ 
эди).
Ҳосил жуда 
яхши бўлди, бу муваффақият мени 
жуда руҳлантириб юборди. Энди менинг бир неча йил 
ичида доимий ғалла запасим бўлади, деб ишонмоғим 
мумкин. Лекин шу билан бирга менинг олдимда яна 
бошқа бир қийинчилик пайдо бўлди. 
Тегирмон 
йўқ, 
тегирмон тоши ҳам йўқ, бу ғаллани қандай қилиб ун 
қиламан? Уни қандай элайман? Унни қандай хамир 
қиламан? Ниҳоят, қандай қилиб нон ёпаман? Мен бу- 
ларнинг ҳеч бирини билмас эдим.
Шу қийинчиликлар сабабндан донга қўл урмаслик- 
ка ва доннинг ҳаммасиии уруғлик учун асраб қўйишга 
ва келгуси ҳосилгача, асосий вазифанн, яъни бу дондан 
нон қилиш йўлинп топмоқ учун ҳаракат қилишга қа- 
рор берднм.
73
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўн иккинчи боб

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish