Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


қўйидагича таърифланади:  бу



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

 
қўйидагича таърифланади: 
бу 
тегишли қонун ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида амал қилувчи, 
инсоннинг мехнат жараёнидаги хавфсизлиги, сихат-саломатлиги ва 
иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-
иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-
профилактика тадбирлари хамда воситалари тизимидан иборат
1

Инсоният ўз тарихий тараққиѐти давомида кишилик жамиятининг 
турли босқичларини босиб ўтди. Шулардан хар қайси тузумдаги мехнат 
шароитини тахлил қиладиган бўлсак, уларнинг барчасида хам инсонлар 
учун мехнат шароитида юзага келадиган кўпгина муаммоларни санаб 
ўтишимиз мумкин. 
Масалан
, ишчи кучи билан ишлаб чиқариш 
воситаларининг хусусият жихатидан бир-бирига тўғри келмаганлиги 
сабабли бир тузумдан иккинчисига ўтиб келинди. Бундай тузумларнинг 
ривожланиши, бир-бирига ўтиши жуда мураккаб кечганлигидан тарих 
гувохлик беради. Хар бир жамиятда кўплаб олимлар, давлат арбоблари ўз 
даврига мос равишда мехнат мухофазасига доир асарлар, китоблар 
битишган. Бу борада буюк ватандошларимиз бўлмиш Форобий, Ал-
Беруний, Ибн-Сино, Амир Темур, Улуғбек, Навоий, Бобур каби қатор 
алломаларни шулар қаторида санаб ўтишимиз мумкин. Фан ва техника 
ривожи билан мехнатга бўлган муносабат хам ўзгарди. Улар турлича 
тоифаларга бўлинди. Дунѐ мамлакатларининг хар бирида мехнат 
мухофазасига доир қонун ва хужжатлар ўзига мос равишда ишлаб 
чиқилди. Республикамизнинг Конститутциясида хам ушбу масала пухта 
ишлаб чиқилган ва унинг хақиқий кўриниши қўйидагича қабул қилинган 
қонунларда ўз ифодасини топган: 
-1992 йил 13 январда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг «Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги; 
- 1992 йил 2 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 
«Касаба уюшмалари, улар фаолиятининг хуқуқ ва кафолатлари 
тўғрисидаги»; 
- 1993 йил 6 майда эса Ўзбекистон Республикасининг «Мехнатни 
мухофаза қилиш тўғрисидаги» қонуни қабул қилинган Ундаги 
бобларда асосан Ўзбекистон Республикасида барча сохаларда ишлаѐтган 
ходимларга яхши мехнат шароитини яратиш мақсадида мехнатни 
мухофаза килиш тўғрисида барча меъѐрий хужжатлар баѐн қилинган. 
Ушбу қонунда мехнатни мухофаза қилишга доир қуйидаги хуқуқий 
меъѐрлар ўз ифодасини топган: 
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцяси, Т. 2014-й


7
а) мехнатни мухофаза қилинишини таъминлаш: 
- мехнат мухофазасининг меъѐрини таъминлаш; 
-корхоналарда мехнатнинг соғломлик ва хавфсизлик шароитларини 
таъминлаш; 
б) ишловчиларнинг мехнатни мухофаза қилишга доир хуқуқларини 
рўѐбга чиқаришдаги кафолатлар; 
в) мехнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъѐрий 
хужжатларни бузганлик учун жавобгарлик. 
1994 йил 1 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик 
Кодекси қабул қилинди. 
1995 йил 21 декабрида «Ўзбекистон Республикасининг Мехнат 
Кодекси» қабул қилинди. Унда қуйидаги долзарб мавзулар қонуннинг 
турли моддаларида ўз аксини топган: 
- мехнатга оид муносабатларни тартибга солувчи меъѐрий хужжатлар; 
- мехнат тўғрисидаги қонун хужжатлари; 
- мехнат хуқуқлари; 
- мехнатга оид муносабатларнинг субъектлари; 
- ходимлар ва иш берувчиларнинг корхоналардаги вакиллари; 
- жамоа шартномалари ва келишувлари
- мехнат шартномаси; 
- иш вақти; 
- дам олиш вақти; 
- мехнатга хақ тўлаш; 
- кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари; 
- мехнат интизоми; 
- мехнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги; 
- мехнатни мухофаза қилиш. 
Ушбу маълумотлар олий таьлимнинг барча факультетларнинг 
бакалавр даражасини олувчи талабаларнинг келгусидаги хаѐтий 
фаолиятида катта ўрин тутади. Инсон ўзи яшаб турган жамиятни тараққий 
эттиришда ва ишлаб чиқаришни бошқаришда асосий куч эканлигини 
хисобга олиб, унинг хавфсизлиги ва соғлигини сақлаш ижтимоий 
тараққиѐт йўлидаги мухим омил хисобланади. Шунинг учун хам барча 
сохаларда фаолият кўрсатаѐтган ходимлар ўз мехнат фаолиятлари 
жараѐнида жарохатланиш хамда касб касалликларининг келиб чиқиш 
сабабларини билиш, шунингдек иш фаолиятида инсон учун чарчаш, 
толиқиш ва касалланиш манбаи бўлмасдан, қувонч ва завқ берувчи 
фаолият бўлишини таъминлашга харакат қилиш зарур. 
Зиѐлилар хисобланмиш соха ходимларининг иш жараѐни бир 
томондан қараганда зарарсиздек кўринсада, бу соха ходимларининг хам 
иш шароитида талай ечимталаб муаммолар мавжуд ва уларнинг олдини 
олиш мақсадида мехнат шароитини яхшилаш, касб касалликларини 
бутунлай йўқотиш чора-тадбирларини амалга ошириш керак, зеро мехнат 


8
қилиш фақат яшаш воситаси бўлиб қолмасдан, балки хаѐт талаби бўлиб 
қолиши зарур. Ўзбекистон Республикасида мехнатни мухофаза қилишнинг 
хуқуқий, техник ва санитар-гигиеник қоидалари билан белгилаб қўйилган 
қонунлар қабул қилинган Буни биз Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг қуйидаги моддаларида кўришимиз мумкин. 
«Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил хуқуқ ва 
эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий 
келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, 
қонун олдида тенгдирлар» (18-модда). 
«Хар бир шахс мехнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли мехнат 
шароитида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан 
химояланиш хуқуқига эгадир» (37-модда). 
«Ёлланиб ишлаѐтган барча фуқаролар дам олиш хуқуқига эгадирлар. 
Иш вақти ва хақ тўланадиган мехнат таътилининг муддати қонун билан 
белгиланади» (38-модда). 
«Хар ким кексайганда, мехнат лаѐқатини йўқотганда, шунингдек 
боқувчисидан махрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа 
холларда ижтимоий таъминот олиш хуқуқига эга». 
«Нафақалар, ижтимоий ѐрдам бошқа турларининг миқдори расман 
белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши 
мумкин эмас» (39-модда). 
«Хар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш хуқуқига 
эга» (40-модда). 
Мехнатни мухофаза қилиш илми бир қанча фанлар чегарасида 
вужудга келди. Бунда ишлаб чиқаришдаги хамма жараѐнлар хисобга 
олинади. Жумладан - ишлаб чиқариш мухити ва шароити, инсон билан 
ишлаб чиқариш қуроллари ўртасидаги боғланиш, технологик жараѐннинг 
бориши, мехнат килиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқалардир. 
Мехнатни мухофаза қилиш илми қўйидаги фанлар билан узвий боғланган: 
1

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish