Адсорбцион хроматография усули асослари



Download 147,74 Kb.
bet20/29
Sana21.07.2022
Hajmi147,74 Kb.
#833471
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
oraliq javoblari omad hammaga

ХРОМАТОГРАФИЯ (хромо… ва …графия) — газ, суюклик ёки эриган моддалар аралашмасини адсорбцион усулда ажратиш ва анализ қилиш. X. рус ботаниги М. С. Цвет томонидан 1903 й. да кашф этилган. 1931 й. да Кун ва унинг шогирдлари X. ёрдамида тухум сариғидаги ксантофил, лутеин ва зеаксантин моддалари ҳамда а ва ркаротинларни ажратишди. 1941 й. да А. Мартин ва Р. Синг тақсимлаш Хроматография сига асос солди ва оқсил, углерод бирикмаларини ўрганишда унинг кенг имкониятларини кўрсатиб берди. 1940—45 й. ларда С. Мур ва У. Стайнлар аминокислоталарни X. усулида ажратиш ва миқдорий анализ қилишга катта хисса қўшди. 1950 й. да Мартин ва Жеймс газсуюклик Хроматографияси усулини ишлаб чиқди.
X. олиб борилаётган мухитга қараб газ, газсуюқлик ва суюклик Хроматография ларига, моддаларни ажратиш механизмига қараб молекуляр (адсорбцион), ион алмаштиргич, чўктириш ва тақсимлаш Хроматография ларига, олиб борилаётган жараён шаклига қараб колонкали, найчали (капилляр), қоғозли ва юпқа қатламли Хроматография ларга бўлинади. Адсорбцион X. — моддаларнинг адсорбентда турлича сорбцияланиши (ютилиши) га асосланган; тақсимлаш Хроматографияси — аралашма таркибий қисми (компонентлари) нинг қўзғалмас фаза (ғовак сатҳли қаттиқ модда юзасига ўрнатилган юқори трада қайнайдиган суюқ модда) ва элюентларда турлича эришига; ион алмаштиргич X. — ҳаракатсиз фаза (ионит) ва ажралувчи аралашма компонентлари орасидаги ион алмаштириш мувозанати константалар фарқига; чўктириш Хроматографияси эса ажратилувчи компонентларнинг қаттиқ қўзғалмас фаза устида турлича чўкмага чўкишига асосланган.
X. хроматограф деб аталадиган асбоб ёрдамида амалга оширилади. Анализ вақтида хроматограф колонкасига юборилган текширилувчи моддалар элюент билан бирга турли вақг оралиғида алоҳидаалоҳида бўлиб колонканинг чиқиш томонига келади ва махсус сезгир асбоб — детектор ёрдамида унинг вақт бирлигидаги миқдори қайд этилади, яъни эгри чизиқ ҳолида ёзиб олинади. Бу хроматограмма деб аталади. Сифат анализи вактида модданинг колонкага юборилгандан то чиққунгача бўлган вақги ҳар бир компонент учун доимий трада бир хил элюентда белгилаб олинади. Миқдорий анализ учун эса Хроматография даги пиклар (ҳар бир модда учун тегишли эгри чизиқ шакли) баландлиги ёки юзаси, детекторнинг моддага нисбатан сезгирлигини назарга олган ҳолда ўлчанади ва махсус усулда ҳисобланади.
Парчаланмай буғ ҳолатига ўтадиган моддаларнинг анализи ва ажратилиши учун кўпинча газ X. ишлатилади. Бунда элюент (газ ташувчи) сифатида гелий, азот, аргон каби газлардан фойдаланилади. Сорбент сифатида эса (зарралар диаметри 0,1—0,5 мм бўлган) силикагеллар, алюмогеллар, ғовакли полимерлар ва б. ишлатилади.
Газсуюқлик X. учун сорбент тайёрлашда солиштирма сатҳи 0,5—5 м2/г ли қаттиқ модда юзасига қайнаш траси юқори бўлган суюкликлар (углеводородлар, мураккаб эфирлар, силоксанлар ва б.) қалинлиги бир неча мкм парда ҳолида қопланади.
Колонкали суюқлик Х. да элюент сифатида осон учувчи эритувчилар (углеводородлар, эфирлар, спиртлар), қўзғалмас фаза сифатида эса силикагеллар, алюмогеллар, ғовакли шиша ва б. қўлланади.
X. усулининг кашф этилиши туфайли органик кимё, айниқса, табиий бирикмалар кимёси жадал ривожланди. X. кўп компонентли системаларни сифат ва микдорий анализ қилиш, соф ҳолда ажратиб олищца (жумладан, саноат миқёсида) катта ахамият касб этади. X. ёрдамида нодир металлар анализ қилинади. Сунъий тайёрланган трансуран элементларининг очилишида ҳам X. муҳим роль ўйнади. X. ёрдамида 99элемент — эйнштейний (Es), 100элемент — фермий (Fm) ва 101элемент — менделеевий (Md) ажратилди.
X. ҳаво, сув, тупроқ, мономерлар таркибидаги аралашмаларни аниклашда, органик ва нефть кимёси синтези маҳсулотлари анализида, доридармонлар тозалигини аниклашда, криминалистикада катта ахамиятга эга. Космик кемалар гази, Марс атмосфераси гази, ой тупроғидаги моддаларни анализ қилишда ҳам X. усуллари жорий этилган.
X. юқори молекулали бирикмалар, айниқса, инсон, ҳайвон, ўсимлик, микроблар дунёсига тегишли биологик объектларнинг анализи учун ниҳоятда зарур.
X. усуллари ўсимлик таркибидаги бирикмаларни аниқлаш, ажратиб олиш, нефть, газ таркибини ўрганишда кенг қўлланади.


Download 147,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish