Ножўя таъсирлари: ҳаяжонланиш, уйқусизлик, қўл-оёқларнинг тортишиши (судороги), гипергликемия, ишта-ҳанинг йўқолиши.
СИМПАТОЛИТИКЛАР
Бу гуруҳга кирувчи воситалар таъсир механизмининг асосида адренергик синапслардаги НА нинг миқдорини камайтириш ётади, аммо бу турли йўллар билан амалга оширилади.
ОКТАДИН (гуанетидин сульфати) - гуанидин ҳосиласи бўлиб, кучли симпатолитик ҳисобланади.
Таъсир механизми: таъсирининг бошланишида у пресинап-тик мембранани блоклаши ҳисобига ундан синаптик оралиққа НА ажралиб чиқишини камайтиради. Шу билан бирга, у везику-лаларда НАнинг қайта нейронал ютилишини ҳам сусайтиради, чунки унинг ўзи НАнинг ютилишида қатнашадиган транспорт тизими ёрдамида қайта ютилади. Шу йўл билан октадин заҳира-даги НАнинг ўрнини эгаллаб, унинг миқдорини камайтиради. Эркин НА эса интеранейронал МАО таъсирида парчаланади. Натижада пресинаптик мембранадаги октадиннинг миқдори ортади, НАники эса камаяди. Шунинг учун қўзғалиш импульси таъсирида пресинаптик мембранадан етарли миқдорда НА ажралмайди ва импульс ўтмайди.
Адреноблокаторлар ва симпатолитикларнинг асосий таъсир йўналишлари (фақат постсинаптик адренорецепторлар келтирилган)
Гематоэнцефалик тўсиқдан октадин ўтмайди, шунинг учун МНСдаги НА миқдори ўзгармайди. Буйрак усти безининг мия қаватида ҳам шундай бўлади. Октадин таъсирида қон босими аста-секинлик (бир неча кун) билан, аммо турғун пасаяди. Бунда вужудга келган брадикардия ва юрак систолик ҳаж-мининг камайиши аҳамиятлидир. Октадин давомли қўлланил-ганда томирлар умумий периферик қаршилиги пасаяди, чунки препарат β-2-адренорецепторларни қўзғатади ва қисқа муд-датли ганглиоблокаторлик хусусиятига эга. Октадин таъсири-нинг бошланишида қисқа вақт мобайнида (бир неча дақиқа-дан 1 соатгача) қон босимининг ортиши (транзитор) кузати-лади. Бу НАнинг ажралиши сабабли юрак систолик ҳажмининг ошиши ҳамда томирларнинг торайиши ҳисобига пайдо бўла-ди. Лекин, қон босими аста-секин, 2-3 кун мобайнида пасаяди, 7-8 кун давомида у энг ўзининг чўққисига чиқади ва дори ичишнинг тўхтатилишига қарамай яна 10-14 кун сақланиб туради.
Октадин таъсирида қорачиқ камроқ миқдорда то-раяди ва кўз ички босими пасаяди. Бу кўз ички суюқ-лигининг олдинги камерадан оқиб чиқиб кетишининг яхшиланиши ҳамда унинг секрециясининг камайиши ҳисобига амалга оширилади. МИЙ моторикаси орта-ди, нерв-мушак ўтказувчанлиги камроқ даражада су-саяди.
Октадин асосан ичишга тавсия қилинади, МИЙдан тахминан 50%и сўрилади, ГЭТ орқали ёмон ўтади, жигарда парчаланади, ўзгармаган октадин ҳамда унинг метаболитлари буйраклар орқали ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |