СЎРАЙМИЗ:
терговчи Қ.Холматовга раддия берганлигимизни билдириб, уни мазкур ишни тергов қилишдан четлатишингизни.
гумонланувчи: Ж.Махмудов
Ҳимоячи: А.Турғунов
И Л Т И М О С Н О М А
(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53, 87-моддалари талабларига кўра)
Иш юритувингиздаги № 304051/2020-137-сонли 1-329/16-сонли жиноят иши бўйича айбланаётган химоям остидаги шахс Исаков Муродхон Султонхўжа ўғлини Ўзб.Рес.ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан айблаш хақидаги жиноят иши бўйича хозирги кунда суд тергови олиб борилмоқда.
Жумладан, 2020 йилни 6 март куни соат 15:30 ларда Қўқон шахар Шохрухобод кўчасидаги “Медиа парк” савдо комплекси биноси олдида фуқаро М.Исаков ўзининг собиқ турмуш ўротоғи Исакова Дурдонанинг тоғаси Аббасханов Саъдихон Жамолхон ўғли билан ўзаро аввалдан бўлган оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, жанжал давомида С.Ж. Аббасхановни ерга йиқитиб тан жарохати етказганлиги кўрсатилган.
Ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 11.03.2020 йил кунги 889-сонли хулосасида С.Аббасхановни ўнг қўл 4-бармоқ суягини асосидан синиши, 5 кафт суягини асосидан ёпиқ синиши каби тан жарохатлари бўлиб ушбу тан жарохатлари “ЎРТА ОҒИР” тан жарохатлари тоифасига киришлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан М.Исаков ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан айбланмоқда.
Бундан ташқари С.Аббасханов юқоридаги жанжал вақтида М.Исаковни юз ва бош қисмларига қўллари билан уриб тан жарохати етказган.
Ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 885-сонли хулосасида М.Исаковда бош мия чайқалиши, бурун суяги синиши, юзининг чап ярмида қонталаши, бурун сохасида шилинмаси, бош чап лунж сохаси юмшоқ тўқимасининг лат ейиши тан жарохатлари мавжудлиги бу тан жарохатлари соғлиғини 6 кундан ортиқ 21 кундан кам бўлган бузилишига олиб келган “ЕНГИЛ” тан жарохатлари тоифасига киришлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан С.Аббасханов ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланмоқда.
Жиноят ишини мухокамаси ва суд тергови олиб бориш жараёнида юқоридаги М.Исаков ва С.Аббасхановларни олдиндан оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб бир бирига тан жарохати етказган деб бахоланиб уларни бир бирларига тан жарохати етказганлик холати бўйича айбланиб суд тергови давомида уларга нисбатан тергов органи томонидан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш хақидаги тилхат эхтиёт чораси ҚАМОҚ эхтиёт чорасига ўзгартирилиб қўйилган.
Мен ва химоям остидаги М.Исаков дастлабки суриштирув тергов давомида қўйилган айбловдан ва суд тергови давомида ўзгартирилган қамоқ эхтиёт чорасидан норозимиз.
Чунки дастлабки тергов органи томонидан М.Исаков С.Аббасхановлар оилавий келишмовчилик сабабли бир бири билан жанжаллашиб тан жарохати етказган деб нотўғри айбланган, воқеа жойида атрофлича суриштирув олиб борилмасдан тергов харакатлари ўтказилмаган.
Иш хужжатларида кўрсатилишича 6 март 2020 йил куни соат тахминан 14:30 да М.Исаков Медиа парк биноси рупарасида собикқ турмуш уртоги Д.Исаковани ккуриб колиб уни хакорат килиб, мажбурлаб автомашинасига уткиргизиб пичок тираб енгил тан жарохати етказганлиги шундан кейин у ердан утиб кетаётган Д.Исаковани тогаси С.Аббасхановга М.Исаков синглисини хакоратлаб урганлиги учун С.Аббасханов М.Исаков билан уришиб кетганлигини шунда улар бир-бирига тан жарохати етказганлиги кўрсатилган.
Вахоланки 6 март куни Д.Исакова жанжал бўлган Медиа парк биноси олдида бўлмаган, собиқ турмуш уртоги М.Исаков билан жанжаллашмаган, М.Исаков Д.Исаковани хакорат килиб енгил тан жарохати етказмаган, бунга тергов органи томонидан аниклик киритилмаган аксинча Д.Исакова М.Исаковага тухмат килиб уни уша куни енгил тан жарохати етказганлигини сунгра тогаси С.Аббасханов М.Исаковни урганлигини айтилмокда. Иш бўйича М.Исаковни суд тергови давомида берган курсатмасига асосан мен томонимдан вокеа жойида суриштирув ишлари олиб борган вактимда вокеага бевосита гувох булган фукаролар С.Рахмонқулова ва Д.Умаровлар 6 март 2020 йил куни соат 15-00 лар чамасида Шохрухобод кучасида ок рангли жигули машинасини оркасидан харакатланиб келган сарик рангли матиз автомашинаси тухтатганлигини, матиз йуловчиси машинадан тушиб жигули машинасида утирган хайдовчини машинада утирган жойида уриб тепиб машинасидан тушириб уни тан жарохати етказганлигини уларни ажратиб куйганлигини жигули автомашинаси хайдовчиси матиз йуловчисини ура олмаганлигини бу жанжалдан аввал жигули машинаси булган М.Исаков Д.Исаков билан медиа парк биноси олдидан жанжал булмаганлигини, М.Исаков хеч кандай аёл ёки киз болани хакорат килмаганлигини, машинасига судраб торткиламаганлигини айтиб утганлар.
Химоям остидаги М.Исаков суд тергови давомида куйидагича курсатма берган: Д.Исакова конуний ажрашганлигини, 6 март 2020 йил куни соат 15-00 ларда Кукон шахар Шохрухобод кучасида Вакзал томондан Химик бекати томон ваз 2107 русумли автомашинасида харакатланиб кетаётган вактида оркасидан харакатланиб келган сарик рангли матиз автомашинаси кисиб тухтатганлигини Меди парк биноси олдидаги йул четига авто бекатга тухтаган вактида С.Аббасханов матиз машинасидан тушиб келиб машинада утирган жойига келиб дастлаб тупириб хакорат килганлигини, кейин машинани кули билан уриб юзига кули билан урганлигини, машинадан тушганидан кейин хам куллари билан урганини, ерга йикилган вактида С.Аббасханов билан матиз машинаисда келган уртоги Икбол билан бирга оёклари билан тепиб тан жарохати етказганлигини, уша куни Д.Исаков билан жанжаллашмаганлигини, уни хакорат килиб урмаганлигини, Д.Исакова тухмат килаётганлигини, С.Аббасхановни урмаганлигини, уни уриб кул бармогини синдирмаганлигини С.Аббасханов кули билан машинасини эшигини урганлигини уни кул бармоги машинани урган вактида синган булиши мумкинлигини айтиб утган.
Баён этилганлардан куриниб турибдики химоям остидаги М.Исаков тугри курсатма бермокда, уни курсатмалари гувохларнинг берган курсатмасига ухшаш, бундан ташкари С.Аббасхановни дастлабки тергов ва суд тергови давомида берган курсатмасига кура С.Асббасханов 6 март куни уз ишлари билан Шохрухобод кучасидаги Медиа парк биноси олдидан утиб кетаётган вактида куп одамлар тупланиб турганлигини куриб тухтаган вактида уша ерда собик куёви М.Исаков келиб жияни Дурдонани хакорат килиб урганлигини айтиб хакорат килиб жахлини чикарганлигини, жахли чикасада хозирда жазо утаётганлиги учун М.Исаков билан жанжаллашмасликка харакат килганлигини, шунда Муродхон ерга йикитиб дуппослаганлигини шунда узини химоя килиб Муродхонни итармокчи булганида кули Муродхонни огзитга кириб колганлигини, кейин Муродхон огзига кирган кули кайирган вактида кул бармоги синганлигини айтиб утган.
Айбланувчи С.Аббасхановни курсатмасига кура М.Исаков уни жанжал вактида уриб дуппослаганлигини кули огзига кириб колган вактида кулини кайирган вактида кул бармоги синганлигини айтаётган булсада уни курсатмалари хакикатга тугри келмайди, чунки М.Исаков дуппослаган булса экспертиза хулосасида уни синган бармогидан бошка жойида жарохати йуклиги, баданларида бошка жарохат аникланмаган, М.Исаковни огзига кули кириб колган вактида кулини кайириши натижасида бармоклари синган булса бармоклари тишлаш натижасида олган жарохати булар эди, бундан ташкари огизга кирган бармокни кайириш натижасида бу жарохатни олиш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниклаш максадида суд тиббий экспертини суд терговига чакиртириб кушимча сурок килиб мутахасис фикрини олиш зарур деб биламан.
Бундан ташкари химоям остидаги М.Исаков жанжал бошланмасидан аввал жигули автомашинасида утирган вактида С.Аббасханов оркасидан такиб килиб тухтатган матиз машинасидан тушиб келиб кули билан машинасига уриб, тепганлигини кулидаги тан жарохатини шунда олган булиши мумкинлигини айтганлиги учун М.Исаков бошкарувида булган ваз 2107 русумли 40 Р 760 ОА давлат белгили автомашинасини куздан кечиришни унда С.Аббасханов кули билан урган вактида колган излар шикастлар бор йуклигига ойдинлик киритишни,
Илова иш буйича суралиши лозим булган гувох Ую.С.Рахманкуловани, Д.Ф.Умаровларни тушинтириш хатлари, М.Исаков бошкарувида булган ваз 2107 русумли 40 Р 760 ОА давлат белгили автомашина фото суратлари тех паспорти нусхаси:
Судланувчи: М.Исаков
Адвокат: Э.Низомиддинов
Do'stlaringiz bilan baham: |