Ҳадис ва Ҳаёт-09


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига:
«Бу ойнинг ўртасидан бирор нарса тутдингми?» 
дедилар. ҳалиги киши:
«Йўқ», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ундоқ бўлса, қачонки Рамазондан сўнг оғзинг 
очиқ бўлганда унинг ўрнига икки кун рўза тут», 
дедилар». 
Икки Шайх ривоят қилган.
Шарҳ:
Бошқа бир ривоятда: 
«Шаъбон ўртасидан рўза тутдингми?» деганлар. У 
киши йўқ деганидан кейин:
«Ундоқ бўлса, оғзинг очиқ бўлганида зиммангдаги 
ўрнига икки кун рўза тут», деганлар.
Бундан Шаъбон ойида ҳеч бўлмаса икки кун рўза 
тутиш кераклиги келиб чиқади.
Ўз-ўзидан нима учун Шаъбон ойида нафл рўза тутишга 
бунчалар аҳамият берилади, деган савол пайдо бўлади. 
Бу саволнинг жавобини Имом Насаий Усома 
розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан топамиз. 
Унда қуйидагилар айтилади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида 
Шаъбонда рўза тутганингиздек, рўза тутганингизни 
кўрмадим», дедим. 
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб 
билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар 
Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим 
кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», 
дедилар.
189


Бунинг устига рўзаси фарз қилинган Рамазон ойидан 
олдинги ойда, Шаъбонда рўза тутишни яхшилаб машқ 
қилиб, Рамазонга кирилса, унинг рўзаси яна ҳам мукаммал 
ва бенуқсон бўлади. Бу худди фарз намозидан олдин 
суннат намоз ўқиб, яхшилаб тайёргарлик кўриб олишга 
ўхшайди.
Аввалги ўрганган ҳадисларимизда Рамазондан кейин 
рўзаси энг афзал ой муҳаррам ойи дейилган эди. Энди эса, 
Шаъбон ҳам шу маънога даъвогар бўлиб қолмоқда. 
Шунинг учун ҳам баъзи уламоларимиз, муҳаррам ойи 
рўзасининг афзаллиги Рамазон ва Шаъбонникидан кейин, 
деганлар.
Ушбу фаслда ўрганган ҳадисларимизда иложи борича 
Шаъбон ойида кўпроқ рўза тутишга тарғиб қилинмоқда. 
Рўза тутиш наҳий қилинган кунлар фаслида эса, Шаъбон 
ойи охиридан бир ёки икки кун рўза тутиш ҳаром. Шаъбон 
ойининг ўн олтинчисидан бошлаб рўза тутмоқ макруҳ, де-
йилган эди. Бу бир-бирига қарама-қарши ҳукмлар эмасми, 
деган савол туғилиши табиий. Жавоб шуки, бу ерда ҳеч 
қандай қарама-қаршилик йўқ. Чунки ўша рўзаси 
тутилишдан наҳий қилинган кунлар фаслининг ўзида ҳам, 
агар рўза тутишга одатланган бўлса, дейилган. Демак, 
Шаъбон ойида доимо нафл рўза тутишга одатланган одам 
бўлса, у тутаверади. Аммо одатланмаган бўлсаю Рамазон 
кириб қолган бўлса, нима бўлади, деган васваса билан 
кишилар ўртасида ихтилоф пайдо қилиши мумкин бўлган 
рўзадан наҳий қилинган.
Демак, ўртада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish