Ҳадис ва Ҳаёт-09



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9



БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
КИРИШ СЎЗИ
Бандаларининг ҳар икки дунё саодатини кўзлаб, рўзани 
Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ 
таолога ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига меҳр кўргазиб, рўза тутмоқни барча сир-
асрорлари ила ўргатиб кетган ҳабиб Пайғамбаримиз 
Муҳаммад мустафо жанобларига абадул абад саловоту 
саломлар бўлсин!
Диндош биродарларига рўза ҳақидаги оят ва 
ҳадисларни етказиб таълим берган саҳобаи киромларга 
Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!
Қуръон ва cуннатдан рўза ҳақидаги маълумот ва 
таълимотларни чуқур ўрганиб, улардан тегишли 
аҳкомларни чиқариб, тартибга солган ва осонлаштириб 
кетган мужтаҳид уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати 
бўлсин!
Қадрли китобхон! Ўзингизга маълумки, кўпчилигимиз 
ҳар йили Рамазони шариф бошимизга соябон бўлиб 
келганида ул муборак ойнинг фазлидан баҳраманд бўлиб 
қолиш учун рўза ибодати ва унинг аҳкомларини тузукроқ 
англаб етишга ҳаракат қилиб қоламиз. Лекин ҳаммага ҳам 
бу борада етарли маълумотлари бор китобни олиб ўқиш 
насиб этавермайди. Чунки ўз она тилимизда талабга жавоб 
берадиган ўшандек китобни топишимиз мушкул. Ана шу 
маънода қўлингиздаги асар мавжуд бўшликни тўлдирса 
ажаб эмас, деган умиддамиз.
«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг тўққизинчи жузи 
бўлмиш ушбу «Рўза китоби» сиз билан биз истаган ва 
излаб юрган кўпгина маълумотларни ўз ичига олгандир.
Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот 
олмагунча киши тутаётган рўзасининг аҳамиятини англаб 
1


етиши қийин. Шунинг учун ҳам бу китобда дастлаб ана шу 
мавзуда сўз юритилди. Бу ибодат Қуръони карим оятлари, 
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари ва Ислом 
умматининг ижмоъи ила собит бўлганини етарли равишда 
шарҳлаб бердик.
Рўзанинг фазилатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, 
Аллоҳ таоло бу ибодатни серфазилат қилиб қўйган. 
Мазкур фазилатларни санаб адоғига етиш қийин. Биз эса, 
улардан баъзиларинигина сиз азизларга тақдим этишга 
ҳаракат қилдик.
Рўзанинг асли ва вақти баёни, фажри содиқнинг 
аломати, рўза тутишни бошлаш ва тўхтатиш ҳилол кўриш 
ила бўлади. ҳилолни кўриш эса, бир одил киши гувоҳлиги 
билан ҳам бўлади, ҳар ўлка ўзи ҳилол кўриши асосида ҳам 
бўлади. Бу рўзадан ташқаридаги нарсалардир.
Рўзанинг ичидаги нарсалар тўғрисида эса, ният ва 
рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида деган сарлавҳа билан 
сўз бошлаганмиз. Албатта, ҳар бир рўзадор учун бу 
масалаларни билиш ўта муҳим. Аммо мазкур масалаларни 
ҳужжат-далили билан илмий равишда ўрганмаган 
бўлсангиз, иншааллоҳ, энди ўрганиб олишингиз мумкин.
Ифтор пайтидаги дуонинг фазли қанчалар улуғлигини 
ҳамма ҳам билмаса керак. Бу нарсани Пайғамбаримиз 
алайҳиссаломнинг ўзлари қайта-қайта таъкидлаганлар. Бу 
ҳақда ҳам тегишли маълумотларга эга бўлишингизга 
ҳаракат этдик.
Тилни тийишнинг рўзага алоқаси борми? Агар одам 
рўза тутдим деб, емай-ичмай, уни очиб юборадиган бошқа 
нарсаларга яқин йўламай юрса-ю, тилини ёлғон, бўҳтон, 
ғийбат ва шунга ўхшаш ношаръий сўзлардан тиймаса, 
нима бўлишини биласизми? Агар билмасангиз ушбу 
китобни диққат билан ўқинг.
Қадимдан мусулмонлар Рамазонда Қуръон тиловат 
қилишга, карамли бўлишга алоҳида эътибор берганлар. 
2


Чунки
севикли
Пайғамбаримиз
Муҳаммад 
алайҳиссаломнинг ўзлари ана шундай қилганлар ва 
умматларига ўрнак бўлиб, алоҳида таълим берганлар.
Таровеҳ намози муборак Рамазон ойининг энг кўзга 
кўринган файзу футуҳлардан бири. Кўпчилик бу намозда 
қатнашиб ажру савоблар олишга интилади. Аммо бу 
намознинг тарихидан, қандоқ қилиб йўлга қўйилганидан 
хабардорлар кўпмикан? Тўғрисини айтсак, бу саволга 
ижобий жавоб беришимиз қийин. Ушбу «Рўза китоби»да 
мазкур мавзу ҳам етарли шарҳланди.
Эсимда, бир йили таровеҳ намози ракатлари адади 
ҳақида мусулмонлар орасида ихтилоф чиқди. Баъзи 
кишилар таровеҳнинг саккиз ракати ўқилгандан кейин 
намойишкорона масжиддан чиқиб кета бошладилар. Бу 
ҳол кўпчиликни ташвишга солиб, ҳанафийлар таровеҳ 
намози ададини кўпайтириб юборган эканларми, деб 
қолдилар.
Ана шунда баъзи имомларимиз биздан кўмак сўрашди. 
Биз бир неча масжидларда ҳужжат-далиллар ила масалани 
ойдинлаштириб бердик. Аллоҳ таолога чексиз шукрлар 
бўлсинки, ихтилофлар барҳам топди. Ўша тушунтиришда 
ушбу «Рўза китоби»нинг қўлёзмасидан фойдаланган эдик. 
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, мана энди ўша 
китоб чоп этилиши билан, кўпчилик бу ва бунга ўхшаш 
масалаларни истаган вақтда ўқиб ойдинлаштириб 
олишларига имкон туғилмоқда.
Ҳар бир рўза тутувчи рўзада ман қилинган ишларни 
билиб олмоғи жуда-жуда лозим. Чунки қасддан емоқ-
ичмоқ, рўзани улаб тутмоқ, аҳли аёлини қучоқлаш ва 
ўпиш, муболаға ила оғиз-бурунни чайқаш каби рўзадорга 
ман қилинган ишларни билиб олмаган одам рўзасини 
бузиб қўйиши ҳеч гап эмас. Қўлингиздаги китоб сизга бу 
борада ҳам ёрдамчи бўлгай.
Шу билан бирга, сиз муҳтарамлар бу китобдан ўзи 
3


шубҳали кўринса ҳам рўзага халал бермайдиган нарсалар 
ҳақида, рўзани тутмасликларига ёки қазо қилиб 
тутишларига рухсат берилган кишилар, рўза тутиш ман 
қилинган кунлар, нафл рўза ҳақида, эътикоф ва яна 
кўпгина нарсалар ҳақида қимматли маълумотлар топасиз.
Аллоҳ таоло бу камтарона ишимизни камчиликларини 
кечириб қабул айласин! Қиёмат куни амаллар мезонида 
тош босадиган амаллардан қилсин! Аллоҳ таоло сиз азиз 
ўқувчиларни ҳам бу китобдан наф олишингизни ва 
бизнинг ҳақимизга дуолар қилиб юришингизни насиб 
этсин! Омин! 
4



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish