Қадимги туркий ёзувлар ва ёдномалар (битигтошлар)


Қаранг: Насимхон Раҳмон. Турк ҳоқонлиги. Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 70-бет



Download 20,02 Kb.
bet2/3
Sana13.07.2022
Hajmi20,02 Kb.
#785493
1   2   3
Bog'liq
5 китоб тарихи

Қаранг: Насимхон Раҳмон. Турк ҳоқонлиги. Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 70-бет.
Битигтош Кул тигиннинг акаси Билга ҳоқоннинг кўрсатмаси билан ёзилган бўлиб, ўйиб ёзиш ишлари Кул тигиннинг жияни Йўллиғ тигин томонидан амалга оширилган.
Кичик битиг Билга ҳоқоннинг оға иниларига, қариндош уруғларига, ўз халқига, беклар ва вазирларга қилган мурожаатидан бошланади.
Кичик битигдаги номада турк халқининг эьтиборсизлиги ва ўта соддалиги натижасида уларга кўп фалокатлар келтирган воқеалардан хулоса чиқаришга даьват этилади. “Эй турк халқи, тшкис ишонувчисан. Самимий, носамимийликни ажратмайсан, ким қаттиқ гапирса, самимийни ҳам танимайсан. Ўшандайлигинг учун ҳоқоннинг сўзини олмай ҳар қаерга кетдинг, у ерларда бутунлай ғойиб бўлдинг. Ўша ерда қолганинг ҳар ерда ўлиб тирилиб, гўрга юрган эдинг. Ҳоқон бўлиб, қашшоқ халқни оёққа турғиздим. Қашшоқ халқни бой қилдим. Турк халқини тўплаб давлат тутушингизни тошга ўйиб ёздирдим. Адашиб айрилганингни ҳам бу ерга ёздим. Унга қараб билинг, туркнинг эндиги халқи, беклари уй, дунёгагина қарайдиган, кўзига фақат мол мулк кўринадиган беклар, сизлар, гумроҳсизлар. Мен мангу тошга ҳаммасини ёздим”.
Мазкур битиг миллатнинг манфаатлари йўлида курашган, ғалаба сурурини ҳам, мағлубият аламларини ҳам тотган, келажак авлод тақдири учун қаттиқ қайҳурган саркарданинг аламли нидоси ҳамдир.
“Тепадан осмон босмаган бўлса, пастда ер ёрилмаган бўлса, эй, турк халқи, давлатингни, ҳукуматингни ким бузди? Ўкин, пушаймон бўл, кўрлигинг, тақдиринг учун, тарбият қилган доно ҳоқонингга, емирилган, қўлдан кетган давлатингга. Ўзинг адашдинг, орага ёмонни киргиздинг. Қуролли қаердан келиб тарқатиб юборди, найзали қайдин келиб суриб кетди? Борган ерда яхшилик шу булди: қонинг сувдай оқди, суягинг тоҳдай уюлиб ётди, бек бўладиган ўғил боланг йул бўлди, сулув қиз боланг чўри бўлди”. Турк халқи пароканда бўлишдан сақланиб қолиш учун улар давлатнинг маркази бўлган Ўтухан атрофида бирлашишлари керак, деган ҳоя кичик ёдномада ўз ифодасини топган.
Катта битиг турк халқининг адолатли, тадбиркор ҳоқонлари Бумин ва Истаминнинг тахтга келиши, халқни бирлаштириб қудратли давлат барпо қилганлиги, қонун-қоидалар тизимини яратиб, аввало ўзлари унга амал қилиб, халққа ўрнак бўлганлиги, халқни орасидагини эмас, қўшни мамлакатларга ҳам обрў-эьтибори баланд бўлганлигини ҳикоя қилади.
Ёдноманинг 30 мисрасидан бошлаб Кул тигин ҳақида сўз бориб, унинг жасурлиги, қаҳрамонлиги мадҳ қилинади, турк халқини оходликка олиб чиқиш, бирлаштириш, қудратли давлат тузишдаги хизматлари таькидланади.
Ушбу битигларда билдирилган фикрлар бизнинг яқин ўтмишидаги тарихимизга ҳам тааллуқли бўлиб, кўп асрлар ўтиб кетган бўлсада, ўзининг долзарблигига кўра бугунги кунда ҳам аҳамиятини сақлаб қолмоқда.
Кул тигин 731 йилда 47 ёшида вафот этди. Билга ҳоқон илтимосига кўра Хитой императори томонидан жўнатилган усталар битигтошни тарошлаш, лавҳа ўрнатиш ишларида ёрдам берганлар. Битигтош 732 йилда юқорида айтилган манзилда ўрнатилган.
Билга ҳоқон битигтоши ҳам Йўғли0 тигин томонидан ўйиб ёзилган. Билга ҳоқон битигтошининг баландлиги 3 метр 45 сантиметр, қалинлиги 72 сантиметр бўлиб, 80 сатрдан иборат ва 42 сатр тошнинг тарошланган 2 томонига, 7 сатри эса хитойга ёзувли орқа томонига ўйиб битилган.
Ёднома Билга ҳоқоннинг тахтга ўтиришини баён қилиш билан бошланади. Билга ҳоқоннинг тахтга ўтиришидан халқ хам, турк беклари ҳам хурсанд бўлди. У ҳокимиятни мустаҳкамлади, халқни бирлаштирди, ҳудудни кенгайтирди, адолат билан бошқаради, қўл остидагиларнинг тинч ва фаровон яшашига имконият яратди.
Билга ҳоқон сингари етакчиларнинг шижоати, адолатлилиги кейинги даврларда яратилган “Қутадғу билиг” ( ХI аср) , “Ҳибатул ҳақойиқ” (ХIII аср) сингари асарларда, шарқ адабиётининг бошқа намуналарида тадрижий равишда ривожланиб борди.
Битигтошнинг сўнги мисралари Билга ҳоқоннинг ўз ҳалқига қилган насихатлари билан якунланади: “халқ ҳоқонидан, ер сувидан (ватвнидан) айрилмаса бахтли ва беташвиш яшайди”.
Тўнюқуқ битигтоши Иккинчи турк ҳоқонлигига асос солган Элтариш ҳоқоннинг маслаҳатчиси ва лашкарбошиси Тунюқуқнинг ўзи ҳаётлигида 712-716 йилларда ўйиб ёздирилган.
Битигтош Мўғилистон пойтахти Улан Батор шаҳридан 66 километр жануби шарққа жойлашган Баин Цокто номли манзилдан топилган. Ушбу битигтош олтмиш икки сатрдан иборат бўлиб, иккита тўрт қиррали тош устуннинг жануб ва шимол томонларига юқоридан пастга қаратиб ёзилган. Устунларнинг жануб томондагиси 1 метр 70 сантиметр, шимол томондагиси эса 2 метр 60 сантиметрдир.
Тўнюқуқ битигтоши Кул тигиннинг ва Билга ҳоқон битигтошидан мазмун жиҳатидан фапқ қилади. Тўнюқуқ битигтоши унинг ўзи билан боғлиқ воқеалар шунчаки қайд қилиш билан екланмасдан, унда ватан, ватанпарварлик, эрк ғоялари асосий ўрин тутади.
Тўнюқуқ ёдномасининг дастлабки мисраларида нафақат унинг ўзи, балки эрк ва мустақиллик учун курашган бутун турк ҳалқининг афсус ва армонлари акс этган.
Тўнюқуқ ўз фаолиятини, салтанатни бошқариш ҳақидаги тажрибаларини қуйидагича баён қилади: “Қопоғон ҳоқон йигирма етти ёшида тахтга чиқди, кундуз ўтирмади, кеча ухламади. Мен ҳам қизил қонимни тўкиб, қора теримни оқизиб, унинг хизматида бўлдим. Элтариш ҳоқон ҳиммат қилмаса ёки ишламаси эди ва мен ҳам ишламасайдим, бирлашган турк юрти эгасиз қоларди. Улар билан бирга бўлганим боис турк миллати бирликка эришди. Бугун Билга ҳоқон ана шу хизматларнинг шарофати билан турк ва ўғуз миллатини идора қилмоқда”.
Битигтошдаги ёзувлардан англашиладики, эркинлик ўз ўзидан келмайди, кураш орқали, қурбонлар бериш орқали қўлга киритилади. Тўнюқуқ эркинликни ҳақиқат деб билади, 630 йилдан аввалги даврда, яьни ота боболари асос солган турк ҳоқонлигининг тикланиши орқали эркинликка йўл очилишига қатьий ишонади. Ёднома тарихимизда ҳам, адабиётимизда ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
Билга ҳоқон вафотидан кейин тахтга унинг ўғиллари Ичан ҳоқон ( 734 - 739) ва Тангри ҳоқон (740 -741) ўтирдилар. Улар Билга ҳоқон йўлини ва сиёсатини давом эттирдилар. Лекин, охирги ҳоқон Тангри ҳам ўз амакиси Қутлуғ Ябғу томонидан захарлаб ўлдирилгач, турк ҳоқонлиги таназзулга учрай бошлади 745 йилга келиб “Кўк турклар” ҳокимияти бутунлай тугатилиб, унинг ўрнига келган уйғур ҳоқонлиги юз йилга яқин (840 йилгача) ҳукмронлик қилди. Лекин уйғур ҳоқонлиги деб ном олган бўлсада, Хитой империясига қарам эди.
Ўша даврда уйғур ҳоқонлигида монийликнинг диний эьтиқод сифатида қабул қилиниши натижасида ёзув ҳам ўзгарди Сўғд ёзуви асосида вужудга келган уйғур алифбоси жорий қилинди. Монийликдан сўнг уйғйр ҳоқонлигига буддизм кириб келди.
Будда матнлари, кўпгина ҳужжатлар, Олтин Ўрда ёрлиқлари уйғур ёзувига битилган.
Уйғур ҳоқонлиги даврида китобат саньати юксак даражага кўтарилган. Энди ёзуввлар қадимги турк давридагидек тошларга эмас, қоғозга ёзилган ва бу жараён кенг тус олган. Эски уцғур ёзувида турли ҳуқуқий ва девон ҳужжатлари битилганлиги, таржима асарлари кўчирилганлиги натижасида у жуда катта ҳудудда яшовчи халқларга маьлум эди.
960 йилда Қорахонийлар давлатида ислом расмий қабул қилиниши натижасида будда дини сиқиб чиқарила бошланади.
Лекин, араб ёзуви қабул қилинганидан кейин ҳам эски уйғур ёзуви сақланиб қолди ва Ҳиротгача бўлган ҳудудга кенг қўлланилишда давом этди. Буни урхун ёзуви мисолида ҳам кўриш мумкин. 784 йилда уйғур хонларидан Моюн Чурнинг ёдгорлик тошининг бир томонига урхун ёзуви, иккинчи томонига уй0ур ёзуви битилган. Турк ҳоқонлиги бутунлай тугаб, уйғур ҳоқонлиги бошланган даврда ҳам урхун ёзуви Сибир ва Мўғилистонда ХIII асргача ҳам қўлланилган.
Уйғур сўзининг маьноси уюшқоқ, бирлашмоқ бўлиб, ушбу атама Шарқий Туркистонда яшаган халқ билингина чегараланиб қолмайди. “Уйғурлар туркий халқларнинг бир қисми бўлиб, қадимги турк даври маданияти, хусусан, ёзув маданияти ривожида маьлум роль ўйнайди. Туркий-рун ёзуви дастлаб барча қабилалар, жумладан уйғурларга ҳам тегишли эди”.
Download 20,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish