Қадимги туркий ёзувлар ва ёдномалар (битигтошлар)



Download 20,02 Kb.
bet1/3
Sana13.07.2022
Hajmi20,02 Kb.
#785493
  1   2   3
Bog'liq
5 китоб тарихи


(5) Қадимги туркий ёзувлар ва ёдномалар (битигтошлар)
Туркийлар ўз даврида қанчалик кенг ҳудудларни эгаллаган бўлсалар, улар томонидан яратилган ёдномалар (битигтошлар) (битигтош-тошга ёзилган китоб, нома,хат, ҳужжат) ҳам шунчалик кен ҳудудларга ёйилган.
Улар Урхун дарёси бўйларидан Дунай дарёси бўйларигача, Ёқутистондан то Гоби саҳросигача, ҳатто Шарқий Европа ҳудудигача тарқалган.
Туркийларга тегишли бўлган битигтошлар уларнинг сиёсий, маданий ва ҳудудий бирликларига кўра қуйидагича гуруҳланади:
1. Шимолий Мўғулистон ёдномалари. Ушбу гуруҳга Билга Ҳоқон, Кул тегин, Тўнюқуқ, Унгин, Куличур, Селенга, Қорабаласағун, Сужи ёдномалари сингари йирик ёдномалар киради. Бундан ташқари, Хайто Тамирдан топилган ўнта ёднома, Иха-Асхетедан топилган иккита ёднома, Хангай ва Гобидан топилган майда ёдномалар ҳам ушбу гуруҳга киради ва туркшуносликда Урхун ёдномалари деб юритилади.
2. Энасой ёдномалари. Уларга тошга, қояга, олтин ва кумуш идишларга, тангаларга ўйиб ёзилган олтмишдан ортиқ ёдномалар киритилади.
3. Лена-Байкалбўйи ёдномалари. Қирққа яқин, ўқилиши ҳозиргача қийин бўлган қисқа матнларни ўз ичига олади.
4. Олтой ёдномалари битта қояга ёзилган ёднома ва қабрдан топилган бир нечта кумуш идишлардаги ёзувлардан иборат.
5.Шарқий Туркистон ёдномалари. Турфондан топилган ва тошга битилган, Дунхудан ва Мирандан топилган ҳамда қоғозга ёзилган ёдгорликлардан иборат.
6. Ўрта Осиё ёдномалари. Еттисув ва Фарғона гуруҳларидан ташкил топган бўлиб, Еттисув гуруҳига Таласдан топилган тангалар, уй-рўзғор буюмлари, ёғочларга битилган ёзувлар киритилади. Фарғона гуруҳи эса керамикка ва металлга битилган ёдгорликлардан иборатдир.
7. Шарқий Европа ёдномалари, Донецк ва Дунай гурухларидан ташкил топган бўлиб, Донецк гуруҳига Новочеркасскдан топилган иккита, Маяц шаҳридан ва Сариқўлдан топилган ғиштдаги ёзув, Дунай гуруҳига эса Над-Сен-Миклошдан топилган кумуш идишдаги ёзув ва металларга битилган ёдгорликлар киради.
Юқоридаги ёдномалар жой номлари билан боғлиқлиги ушбу ҳудудлар турк ҳоқонлиги даврида туркий ҳалқларнинг ватани бўлганлигидан далолат беради.
Қадимги туркий ёзма ёдгорликлар урхун алифбосидан ташқари уйғур, суғд, сурёний ёзувларига ҳам битилган.
Туркий битигтошларнинг урхун ёзувига битилган йирик намуналари Кул тигин, Билга ҳоқон, Тўнюқуқ, Кули чур, Моюн чур битигтошлари ҳисобланади.
Кул тигин битигтоши Билга ҳоқон битигтоши билан бир вақтда топилган бўлиб, уларнинг ораси бир биридан бир километр узоқликда бўлган.
Кул тигин битигтоши пастдан юқорига томон энсизлашиб борувчи мармарга ўйиб ёзилган бўлиб, тошнинг туб қисми бир километр 24 сантиметр, қалинлиги 41 сантиметр, баландлиги эса уч метру 15 сантиметрдир. Битигтошнинг орқа томонига унинг ўрнатилиши тарихи хитой ёзувида битилган. Унинг олд томонига қирқ сатр, ўнг томонига ўн тўрт сатр, чап томонига ўн уч сатр ёзув битилган. Ушбу ёзувларнинг таржимони В.В.Радлов дастлабки қирқ сатр ва унинг давоми бўлган ўн тўрт сатрни “Улуғ битиг”, алоҳида ўн уч сатрни эса “кичик битиг” деб атаган.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра бундай ажратиш мантиқийликка мос бўлиб, кичик битиг деб белгиланган матн муқаддимани эслатади.
Download 20,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish