1 2 6 1 - 1 4 5 3 й и л л а р
- Византия империясини палеолог-
лар сулоласи бошқарди.
1 2 6 1 - 1 5 1 7 й и л л а р
- Мисрда Аббосий халифаларнинг
ҳукмронлик даври. Бу пайтда халифалик пойтахти Қоҳира
шаҳри бўлган.
Қоҳирадаги аббосий халифалар: ал-Мустансир (1261),
ал-Ҳоким I (1261-1302), ал-Мустакфий I (1302-1340),
ал-Восиқ I (1340-1341), ал-Ҳоким II (1341-1352), ал-
Муътазид I (1352-1362), ал-Мутаваккил I (1362-1377;
1377-1383; 1389-1406), ал-Муътасим (1377; 1386-1389),
ал-Восиқ II (1383-1386), ал-Мустаъин (1406-1414), ал-
Муътазид II (1414-1441), ал-Мустакфий II (1441-1451),
ал-Қойим (1451-1455), ал-Мустанжид (1455-1479), ал-
Мутаваккил II (1479-1497), ал-Мустамсик (1497-1517;
1508-1517), ал-Мутаваккил 111(1517).
1 2 6 4 й и л
- Пекин Хонбалиқ номи билан Мўғуллар им
перияси пойтахтига айланди.
1 2 6 5 й и л м а й - 1 3 2 1 й и л 1 4 с е н т я б р ь
-
илк Ренессанс
даврининг буюк шоири, публициста, файласуф ва сиёсий
арбоб Данте Алигьери яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1 2 6 5 й и л
- Англияда парламент жорий этилди.
1 2 6 8 й и л
- мамлуклар султони Бейбарс I Антиохияни
эгаллади. Бу воқеалар саккизинчи салиб юришига баҳона
бўлди.
1 2 6 9 - 1 2 7 0 й и л л а р
- Саккизинчи салиб юриши.
1 2 7 0 - 1 2 8 5 й и л л а р
-
Францияда Филипп III Жасур-
нинг ҳукмронлик даври.
1 2 7 1 - 1 2 9 1 й и л л а р
- венециялик Марко Поло Хитойда
мўгуллар хизматида бўлди.
1 2 7 6 й и л
- мўғуллар Хитойдаги Жанубий Сун сулола
си пойтахти Ганьчжоуни босиб олди.
1 2 7 7 й и л
- Страсбургда собор қурилиши бошланди.
1 2 8 0 - 1 3 6 8 й и л л а р
- Хитойда мўгулларнинг Юань ёки
Да Юань (Буюк Юань) сулоласи ва давлати ҳукмронлик
қилган.
Юань
сулоласига Мўгулистон
буюк
коони
Ҳубилайхон томонидан аслида 1271
йилда асос солин-
ган. Ҳубилайхон Хитойда ҳам бу сулола ва давлатга асос
солиб, Ши-цзу номи билан 1280-1294 йилларда давлат
ни бошқарган. Мўғуллар ҳукмронлигига қарши Хитойда
кўтарилган «Қизил қўшинлар» қўзғолони натижасида 1368
йили Юань сулоласи агдариб ташланди ва ҳокимиятга хи-
тойликларнинг Мин сулоласи келди.
1 2 8 2 - 1 9 1 8 й и л л а р
- Австрияда ҳукмронлик қилган
габсбурглар сулоласи (1282 йилдан герцоглар, 1438 йилдан
императорлар, 1453 йилдан эрцгерцоглар, 1804 йилдан Ав
стрия императорлари, 1867 йилдан Австрия-Венгрия импе
раторлари) даври. Улар Австрия дан ташқари Чехия ва Вен-
грияда (1526-1918), Италиянинг баъзи қисмларида (XVII
асрдан то 1866 йилгача), «Муқаддас Рим империяси»да
(1438-1806 йиллар; фақат 1740-1745 йиллар мустасно),
Испанияда (1516-1700), Нидерландияда ҳам ҳукмронлик
қилишган. Габсбурглар сулоласининг
бобокалони Юкори
Эльзас дан Гунтр Бадавлат бўлган (тахминан 900 йил). Габ
сбурглар Юкори Рейн ва Ўрта Швейцарияда 1090 йилдан
графлар, 1135 йилдан ландграфлар бўлишган (улар Швей
цария вилояти Ааргауда 1020 йили Габсбург қалъасини
қуришган; сулола номи шундан олинган). Габсбурглар
1273 йилдан Германиянинг 2-даражали князлари, улар
1438 йилдан «Муқаддас Рим империяси»нинг илк импе
раторлари қилиб сайланган. Рудольф I (ҳукмронлик дав-
ри: 1273 — 1291 йил) габсбурглар учун Австрия ва Штирия
герцоглигини ташкил этган. 1438 йилда габсбурглар суло
ласи вакили Альберт Габсбург Германия императори қилиб
сайланди. Габсбурглар шу санадан бошлаб доимий равиш
да императорлар қилиб сайланган. Карл V даврида (1516
йилдан - Испания қироли Карл I; 1519 йилдан «Муқаддас
Рим империяси» императори) габсбурглар ҳокимияти
остида
Германия, Австрия, Чехия, Венгрия, Нидерландия
ва Италиянинг бир қисми, Испания ва унинг Америкада-
ги колониялари бўлган. 1867 йил Габсбурглар империяси
Австрия-Венгрия монархиясига айланди. 1918 йилда габ
сбурглар сулоласи тугатилди.