1.3. Амплитуда характеритикаларининг графигидан фойдаланиб кучайтиргичнинг D динамик кўламини (динамический диапазон) ва Rs = 0, Rn = 1 МОм и при Rs= 100 Ом, Rn = 1 кОм қаршиликларда кучайтиргич коэффициентларини аниқланг.
1 .4. uкир = 10 мВ, Rs= 100 Ом и Rn = 1 кОм бўлгандаги кучланиш бўйича кучайтиргичнинг АЧХ ва ФЧХ ларини ХВР1 плоттер ёрдамида ўлчанг ва эмиттерсиз кучайтиргичнинг Δf ўзказиш йўлакларини (полоса пропускания) тескари алоқали ва алоқасиз ҳолатлари учун аниқланг. Плоттер экрани нусхасини ҳисобот варағига ўтказинг.
Мисол сифатида, 10-расмда схема элементлари параметрларининг берилган қийматлари (8-расм), кучайтиргич тескари алоқали (б и г) ва алоқасиз (а ва в) бўлгандаги АЧХ Ku(lgf) ва ФЧХ u(lg f) характеристикалари келтирилган. АЧХ таҳлили шуни кўрсатяптики, Ku = 90,6 коэффициент f = 100 кГц частотада тескари алоқасиз кучайтиргич учун тескари алоқалигидан катта Ku = 76, fв кучайтиргич Δf ўтказиш йўлагининг тепа частотаси тескари алоқа мавжудлигида алоқасизидан юқори.Δf ўтказиш йўлаклари (полоса пропускания) мос равишда 90,6 ва сатҳлардан ўтказилган горизонтал чизиқларнинг кесишув нуқталари орқали аниқланган.
Ф ЧХ графикларидаги сакрашлар, чиқиш сигналининг кириш сигнали фазасига нисбатан ўзиб кетиши ва кириш сигналининг фаза бўйича кечикиши нуқталарига ўтиши туфайли содир бўлади. Моделлаштириш чегаралари АЧХ (Magnitude) ва ФЧХ (Phase) частота кутайтиргичи (пастки (I) fн = 1 Гц ва тепа (F) fв = 1 ГГц), кучайтириш коэффициенти бўйича Ku = 0…100, фаза силжиши бурчаги бўйича 360 дан +360 гача) ва шкала тури (чизиқли (Lin) ёки логарифмик (Log)) плоттер ойнасида берилади (10-расмга қаранг, ўнгдаги).
СОДЕРЖАНИЕ ОТЧЕТА 1. Ишнинг мавзуси ва мақсади.
2. Тажрибада ишлатиладиган асбоблар рўйхати ва уларнинг характеристикалари.
3. Биполяр ва майдон транзисторларидаги оддий кучайтиргичларнинг синаш схемаларининг тасвири.
4. Кучайтиргич поғоналарининг параметрларини ҳисоблаш ва ўлчов натижаларининг жадвали.
5. Оддий кучайтиргичларнинг амплитуда ва частотавий характеристикаларининг графиклари.
Назорат саволлари 1. Кучайтиргич нима? Транзисторли кучайтиргичларнинг қўлланиш соҳаси.
2. Кучайтиргичнинг принципиал схемасини чизинг ва элеметларнинг вазифаларини изоҳланг.
3. Кучайтиргичнинг муҳим характеристикаларини санаб ўтинг.
4. Схеманинг қайси элементлари ўрта частоталар соҳасида узатиш коэффициентига таъсир этади.?
5. Паст частоталар соҳасида қайси элементлар бузилишлар ҳосил қилади?
6. Юқори частоталар соҳасида қайси элементлар бузилишлар ҳосил қилади? Қандай қилиб уларни камайтириш мумкин?
7. Транзисторни улаш схемаси кучайтиргич кўрсаткичларига қандай таъсир қилади?
8. Кўп поғона(каскад)ли кучайтиргичда кучайтириш коэффициенти ва ночизиқ булизишлар коэффициенти (коэффициент нелинейных искажений) каскад (поғоналар) лар сонига қандай боғлиқ?
ИШГА ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ 1. Кучайтириш коэффициенти 1 дан кам бўлган кучайтиргич турини кўрсатинг:
Умумий эмиттерли (УЭ) транзисторли кучайтиргич
Умумий коллекторли (УК ) транзисторли кучайтиргич
Дифференциал (фарқловчи) кучайтиргич
2. Умумий эмиттерли транзисторли кучайтиргичнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициентининг ифодасини кўрсатинг.
3. Умумий транзисторли кучайтиргичда юклама чизиғининг ҳолатини қандай ўзгаришини кўрсатинг:
а) коллектор занжиридагиRК қаршилик пасйганда: чизиқ чапга сурилади
чизиқ қиялиги камаяди
чизиқ ўнгга сурилади
чизиқ қиялиги ошади
4. Агар Кu1 = 100 ва Кu2 = 10, (бунда Кu1 и Кu2 – биринчи ва иккинчи поғоналарнинг кучайтириш коэффициентлари) бўлганда, иккипоғонали кучайтиргичнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти в децибелларда қандай бўлишини кўрсатинг?
20 дБ 40 дБ 60 дБ 80 дБ
5. Агар ҳар бир поғона кучланиш бўйича 10 баробар кучайтиришни таъминласа, иккипоғонали кучайтиргичнинг қувват бўйича кучайтириш коэффициентини аниқланг?
100 2000 400 10000
6. Умумий эмиттерли транзисторли кучайтиргич схемасида қандай рол ўйнашини кўрсатинг?
а) эмиттер занжирига уланган СЭ конденсатор: ўзгарувчан тузувчи бўйича тескари алоқани таъминлайди
фазалар мувозанатини таъминлайди
ўзгарувчи тузувчи бўйича тескари алоқани кескин пасайтиради (бартараф қилади)
тескари алоқа сигналини транзистор колекторига узатишни таъминлайди
б) эмиттер занжирига уланганRЭ резистор: ўзгарувчан тузувчи бўйича тескари алоқани таъминлайди
амплитудалар мувозанатини таъминлайди
сигналнинг доимий тузувчиси бўйича тескари алоқани бартараф қилади
сигналнинг доимий тузувчиси бўйича тескари алоқани таъминлайди
7. Симметрик кириш ва чиқишли дифференциал кучайтиргич доимий кириш сигналининг белгиси (аломати) тўғрисида маълумотга эга бўлишини кўрсатинг?
Да Нет
Ҳа Йўқ
8. Дифференциал кучайтиргичларда нол оғиши (дрейф нуля) сабабини кўрсатинг:
дифференциал сигнал киришига уланиш
атроф муҳитининг ҳароратининг ўзгариши ва транзисторларнинг қизиши
бир хил маркали компоненталарининг параметрларининг фарқланиши, масалан, паралел - мувозанатли схемадаги транзисторли кучайтиргич эмиттер атрофидаги қаршиликларнинг турличалиги
ташқи мувозанатни бузувчи ташқи факторлар(сабаблар), масалан ернинг тортишиш кучи, ёки ернинг магнит майдони
элементлар эскириши ва кучайтиргич таъминот кучланишининг тебраниши
9.RK резистор қаршилиги ошганида умумий эмиттерли кучайтириш поғонасининг Кu кучайтириш коэффициентининг ўзгариш характерини кўрсатинг.
Кu коэффициент ошади
Кu коэффициентнинг қиймати RK қаршиликнинг ўзгаришига боғлиқ эмас
Кu коэффициент пасаяди