2. Биполяр (иккиқутбли) транзисторли кучайтиргичлар
Бизга маълумки транзисторларнинг уч хил уланиш схемалари мавжуд булар УЭ-умумий эмиттерли, УБ- умумий базали, ва УК умумий коллекторли. Улардан кенг тарқалганни бу умумий эмиттер (УЭ) ли транзисторли кучайтиргичлардир. Бу турдаги кучайтиргичда эмиттер кириш ва чиқиш занжири учун умумий электрод бўлиб хизмат қилади (3,а-расм). Rc ички қаршиликли сигнал манбаининг uкир кириш кучланиши VT биполярнинг транзисторнинг сигнал манбаидан токнинг доимий тузувчисини ўтишини олдини олувчи алоқа сиғими орқали кучайтирувчи поғона (каскад)га узатилади. Кучайтирилган чиқиш кучланиши ажратувчи С2 конденсатор орқали Rн юкламага узатилади, яъни uчиқ кучланишнинг фақат ўзгарувчан тузувчиси берилади.
К учайтиргичда ўзгарувчан сигнал манбаидан ташқари, Rвт ички қаршиликли En ЭЮК ли кучланиш манбаи (одатдаги кучланиши Un = 10…30 В ) ҳам ишлатилади. RК резисторнинг қаршилиги кириш сигналларини кучайтириш ва VT транзисторнинг IК коллектор токини чеклашларга қўйиладиган талабларга қараб танланади. Одатда RK кам қувватли транзисторлар учун 0,2…5 кОм ни ва ўртача қувватли транзисторлар учун эса 100 Ом ни ташкил этади. Un кучланиш манбаи бўлувчи (делитель)сининг RБ1 ва RБ2 резисторлари транзистор базасидаги токни ўрнатиш учун мўлжалланган бўлиб (доимий ток бўйича), юклама чизиғининг ишчи нуқталари (сокинлик нуқталари) мос равишда.
RЭ резистор ёрдамида кучайтиргичнинг доимий ток бўйича тескари алоқаси ҳосил этилади ва у кучайтириш режимининг ҳарорат турғунлигини таъминлайди. Шундай қилиб, ҳарорат ошишида IК коллектор ва IЭ эмиттер токининг ва RЭIЭ.кучланиш пасайишининг доимий тузувчилари кўтарилади. Натижада, UБЭ кучланиш пасаяди, бу эса ўз навбатида IБ база токини камайтиради ва оқибатда IК коллектор токини камайтиради ва турғунлаштиради.
CЭ катта сиғимли конденсатор (ўнлаб микрофарадалик) RЭ резистор қаршилигини ўзгарувчан ток бўйича шунтлайди (қисқа туташтиради), бу эса ўз навбатида тескари алоқа занжиридаги кучайтирилаётган сигналнинг ўзгарувчан ток бўйича заифлашини олдини олади.
Кучайтиргичнинг ишлашини қулай таҳлил этиш учун, унинг доимий (3,б-расм) ва ўзгарувчан ток (5-расм) бўйича алмаштириш схемалари алоҳида равишда кўрилади. Кучайтиргичнинг доимий ток бўйича ишлаш режимида кучайтирилаётган сигналнинг энг кам ночизиқ бузилишларга эришиш учун, қуйидаги тенглама билан ифодаланадиган, юклама чизиғининг bc оралиғининг ўртасида жойлашган а (4-расм) ишчи нуқтаси танланади:
где .
Ю клама чизиғи қуйидагича тузилади. Келтирилган тенгламадан кўриниб турибдики, агар бўлса, . га тенг бўлади.
Иккита топилган нуқта орқали тўғри (юклама) чизиғи ўтказилади. IБn сокин режими (режим покоя)да база токини узатиб, доимий ток бўйича юклама чизиғининг транзисторнинг IБ = IБп сокинлик нуқтаси (точка покоя) а(UКn, IКn) даги чиқиш характеристикаси билан кесишмаси топилади.
RБ1Резисторнинг қаршилиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Бунда UБn 0,3 В германийли ва UБn 0,65 В кремнийли транзисторлар учун.
а иш нуқтасидаги коллектор ва эмиттернинг тахминий сокин токлари (токи покоя) қуйидаги формулалар билан ҳиобланади:
; .
Эмиттернинг сокин кучланиши:
Қаршилик ; , сиғим эса:
бунда f – uвх. кириш кучланишининг частотаси.
Кучайтиргичнинг ўзгарувчан ток бўйича ишлаш режими қуйидаги кўринишни олади
,
Бу ерда Rвт-манбанинг ички қаршилиги ва Сn – сиғими ҳисобга олинмайди яни манба 5 а -расмда кўрсатилганидек схемада қисқа туташув билан алмаштирилган
Кучайтиргичнинг ўзгарувчан ток бўйича иш режимида :
қабул қилинади, таъминлаш манбаининг Rвт ички қаршилиги ва Сn сиғими ҳисобга олинмайди, яъни таъминлаш манбаи ўринбосар схемаси қисқа туташтирилади(5,а-расм).
К учайтиргич киришига uкир ўзгарувчан кучланиш берилганда iБ базадаги ва iК коллектордаги ток ва колектордаги кучланишда (4-расмга қаранг) ўзгариш рўй беради. Ўзгарувчан ImK коллектор токининг амплитудаси ImБ база токининг амплитудасидан тахминан h21 баробар катта, UmK коллектор кучланишининг амплитудаси эса кириш кучланиши амплитудасидан бир неча баробар катта.
4-расмда, тасвирланган графиклардан фойдаланиб, поғона (каскад) нинг кириш қаршилиги ва кучайтириш коэффициентини аниқлаш қийин эмас:
Бунда uкир кириш кучланишинингмусбат (ижобий) ярим даврига чиқиш кучланишининг манфий (салбий) ярим даври мос келади uK uчиқ.. Бошқача қилиб айтганда, кириш ва чиқиш кучланишлари орасида 180о га тенг фазавий силжиш мавжуд, яъни умумий эмиттерли кучайтиргич схемаси айлантирувчи (инвертрловчи) қурилма бўлиб, кириш кучланишини кучайтиради ва фазасини 180о га ўзгартади.
Одатда, кўрилган кучайтиргич поғонаси (каскади) заиф сигналларни кучайтириш режимида ишлади (база ва коллектор токларининг доимий тузувчилари ўхшаш ўзгарувчан токлардан устун келишади). Бу хусусиятлар, чизиқли режимда ишлаётган транзисторнинг паст частотадаги маълум h-параметрлари бўйича кучайтирувчи поғонасининг параметрларини ҳисоблашда таҳлилий усуллардан фойдаланиш имконини беради (5,б-расм). Бунда, кучайтиргич киришига берилган сигнал чиқишда деярли (шакл жиҳатдан) бузилмайди.
Кучайтиргичда C1 и С2 сиғимларнинг мавжудлиги (3, а - расм) кучайтирилаётган сигналларнинг паст частоталар соҳасида бузилишларга олиб келади: кириш сигнали частотасининг пасайиши билан сиғим қаршилиги ва ундаги uС1кучланиш пасайиши ошиб боради, ваҳоланки uвх кириш ва uвых чиқиш кучланиши пасаяди. Бу эса частота пасайиши билан кучайтиргич коэффициентининг пасайишига олиб келади (2,б-расмга қаранг), кучайтиргичда транзисторнинг электродлараро сиғими ва йиғув (монтаж) сиғимининг мавжудлиги эса кучайтирилаётган сигналнинг юқори частоталар соҳасида бузилишининг туғилишига олиб келади. p-n-ўтишнинг СК коллектор сиғими ҳисобга олганда, коллектор ва база орасига шартли киритилган, юқори частоталар соҳасида поғона (каскад)нинг кириш қаршилиги:
.
Умумий эмиттерли биполяр транзисторли кучайтиргич поғонаси одатда бир неча юз ом қаршиликка эга бўлади. Одатда коллектордаги чиқиш қаршилиги киришдагига қараганда бир тартибга юқори бўлади. Кучайтиргичга юқори омлик сигнал манбаи ( ) ва паст омлик юклама ( ) уланганда кучайтиргичнинг асосий параметрлари қуйидаги формулалар билан ҳисобланади:
;
;
;
.
Ku кучланиш бўйича реал (ҳақиқий) кучайтириш коэффициенти ҳар доим юклатилмаган кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициентидан кичик бўлади ( ). Бу фарқ чиқиш қаршилигининг ошиши ва Rн юклама қаршилигининг пасайиши билан ортиб боради. Амалда Ku поғонанинг ҳақиқий кучайтириш коэффициенти юз мартага, қувват бўйича кучайтириш коэффициенти эса, умумий эмиттер (УЭ) ли схемада минг бароварга эришиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |