Майдонли транзисторлардаги кучайтиргич поғоналари биполяр (икки қутбли) транзисторлардан йиғилган кучайтиргичларга ўхшаб ишлайди. Бунда майдонли транзисторли кучайтиргичнинг бошқарув сигнали бўлиб UЗ қулф (затвор)нинг кучланиши хизмат қилади ва кучайтиргичнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти умумий манба (исток), Rд >> RC (Rд транзисторнинг дифференциал (алоҳида, фарқли) чиқиш қаршилиги):
,
Бу ерда, S = IС/UЗ – транзисторнинг тарнов – қулф (сток-затвор) характеристикасининг қиялиги; RС и RИ - кучайтиргичнинг тарнов (сток) ва манба (исток) занжирига уланган резисторлар қаршилиги.
Майдонли транзисторлардаги кучайтиргичларнинг юқори кириш қаршиликлари туфайли, С1 паст сиғимли ажратувчи конденсатордан фойдаланиш мумкин.
3. Эмиттерли такрорлагич
Биполяр транзисторнинг умумий коллектори асосида йиғилган поғонада, эмиттерли такрорлагичда uчиқ чиқиш кучланиши(C2 ажратувчи конденсатор орқали) эмиттер занжирига уланган RЭ резистордан олинади (6,а-расм).
Uчиқ кириш сигнали йўқлигида занжир базаси орқали сокин токи (ток покоя) оқиб ўтади:
R Б1 и RБ2 резисторларнинг қиймати шундай танланадики, сокин ҳолатдаги ишчи нуқтаси VT транзисторнинг кириш характеристикасинингишчи қисмининг ўртасида жойлашсин.Бунда ўзгарувчан uчиқ кириш сигнали берилганда эмиттер токининг ўзгарувчан тузувчиси пайдо бўлади ва RЭ юклама резисторида . чиқиш кучланишини ҳосил қилади.
Ўзгарувчан ток бўйича эмиттерли такрорлагичнинг асосий параметрлари, ўрнини эгаллаш (схема замещения) схемасини тузиб ва RБ1 и RБ2 ва база занжиридаги қаршилигидаги юклама элементларини ҳисобга олиб ҳисоблаш мумкин:
.
ва базадаги ток бўлганда чиқиш кучланиши ва кучланиш бўйича кучайтиргич коэффициенти қуйидагига тенг:
;
Келтирилган ифодалардан кўриниб турибдики, Ku коэффициент бир бирдан кичик, шунинг учун ҳам кучайтиргич номи – эмиттерли такрорлагич деб аталади.
Коэффициент h22 = 10-5…10-6 Ом, ва RЭ 102…104 Ом, эканлигини ҳисобга олиб Ku формулани соддалаштириш мумкин:
. Бунда .
Такрорлагичнинг кириш қаршилиги , h11 транзисторнинг кириш қаршилидан анча катта бўлиб, бир неча ўн ва юзлаб килоОм қийматга эга бўлади. RБ1 ва RБ2 қаршиликларнинг катталигини ҳисобга олган ҳолда у қуйидаги кўринишни олади.
Чиқиш қаршилиги бирнеча ёки ўнлаб Ом қийматга эга бўлади. Шундай қилиб, эмиттерли такрорлагич юқори кириш ва кичик чиқиш қаршилигига эга ва бу эса уни юқори омлик сигнал манбаи ва кучайтиргич қурилмасининг паст омли юкламаси билан мувофиқлаштиришни осонлаштиради.
Эмиттерли (манбали) такрорлагичлар кучланишни шакл, амплитуда ва фазавий ўзгаришсиз узатишда қўлланилади ва бунда сигнал токи ва қуввати сезиларли даражада кучайтирилади: эмиттерли такрорлагич кириш сигнали токини h21Э + 1 марта ва қувватнини h21Э марта оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |