Цекотома
– қўнғир сувўтлар талломининг меристодермисидаги туклар
жойлашган чуқурлик.
Цекотосома
– қўнғир сувўтлар талломининг остки юзасидаги микроско-
пик бўшлиқ.
Целастрдошлар
(
Celastraсеае
) - Оддий баргли ва кўримсиз гулли икки
паллали ўсимликлар оиласи. Дарахт ѐки бута баъзан эса лиана шаклида ўсади.
Целокаул
– поябаргли мохларда ѐш муртакни архегоний асосини тешиб
ўтиб, тўғноғичсимон пояни учига ўтиб ҳосил қилгани.
Ценоареал
– ареалнинг мазкур тур оммавий тарзда ўсаѐтган қисми.
Ценобиоз
– тирик организмларнинг уюшмаси.
Ценогамета
– бир неча ядроли гамета ѐки гаметангий (масалан,
Zygomycetes
синфи,
Micorales
тартибига мансуб замбуруғларда).
Ценогенез
– табиий жамоаларни эволюцияси туфайли янги илгари бўлма-
ганларни шаклланиши.
Ценогения
– вақт мобайнида ценотаксонларнинг ривожланишини ўргана-
диган геоботаниканинг тармоғи.
Ценогеография
– фитоценозларни ер юзаси бўйлаб тарқалиш қонуниятла-
рини ўрганадиган геоботаниканинг тармоғи.
Ценодинамик алмашинувлар
– фитоценоздаги муҳитнинг ўзгариши би-
лан ценозларда рўй берадиган ўзгаришлар.
Ценозигота
– ценогаметаларни (гаметанги-гаметалар) ўзаро қўшилиши
натижасида юзага келадиган зигота.
Ценокинез
– фитоценозлар ва ценопопуляцияларнинг динамикаси.
Ценокарп гиницей
– бир-бирига қўшилиб кетган бир неча мевабарглар-
дан ҳосил бўлган гиницей.
Ценоморфлар
– у ѐки бу ценозларга мослашган ўсимликларнинг форма-
лари.
Ценопопуляция
– ўсимликлар уюшмасидаги битта турга мансуб алоҳида
индивидларнинг мажмуи.
334
Do'stlaringiz bilan baham: |