Харажатлар аудити
|
|
Харажатларнинг режалаштирилишини текшириш
|
|
|
Харажатларнинг таркибини аниқлаш
|
|
|
Маҳсулот таннархининг аудити
|
|
|
Давр харажатларининг аудити
|
|
|
Молиявий фаолият харажатлари ва фавқулоддаги зарарларни текшириш
|
|
|
Текшириш натижаларини расмийлаштириш
|
2-расм. Харажатлар аудитининг кетма-кетлиги 6
Транспорт-экспедиторлық корхоналарида ҳам фойда миқдори нархга нисбатан тўғри муносибликда, харажатларга нисбатан эса тескари муносибликда бўлади. Қабул қилинган «Харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисидаги Низом»га асосан корхоналарнинг фойдаси қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:
маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда;
асосий фаолиятнинг фойдаси;
хўжалик фаолиятидан олинган фойда;
солиқ тўлангунгача олинган фойда;
йилнинг соф фойдаси.
Фойданинг асосий манбаи – корхонанинг асосий фаолияти натижасидир. Фойдани кўпайтириш барча корхоналарнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Фойда туфайли корхона фаолияти кенгаяди, ўзаро ҳисоб-китоблар вақтида амалга оширилади, ишчи-хизматчилар қўшимча моддий рағбатлантирилади. Фойда кўрсаткичи таъсисчилар, мулк эгалари, давлат бюджети ва банк томонидан доимий равишда назорат қилиб борилади. Фойда аудитнинг муҳим объекти ҳисобланади. Аудитор тузилган шартномага асосан фойданинг тўғри ҳисобланганлигини, йил давомида қонун талаблари асосида ишлатилганлигини текширади. Бундай текширув 8710 – «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)», 9900 – «Якуний молиявий натижа» ва бошқа счётлар орқали амалга оширилади.
Аудитор фойда кўрсаткичининг тўғри ҳисобланганлигини қуйидаги муомалалар орқали текширади:
даромад турлари бўйича муомалалар;
харажат турлари бўйича муомалалар;
йил давомида ишлатилган фойда бўйича муомалалар.
Шу тариқа, фойдани аудит қилиш 9900 – «Якуний молиявий натижа» транзит счётидаги бухгалтерия ёзувларини текшириш орқали амалга оширилади.
Резюме: Мақолада транспорт-экспедиторлық фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ташкилиш-услубий асослари ва уларни такомиллаштириш масалалари доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижаларида транспорт-экспедиторлық фаолияти аудитини ўтказишнинг вазифалари белгилиб олинди. Аудит ўтказиш шакллари гуруҳланди. Аудитнинг дастлабки режасини тузиш ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Транспорт-экспедиторлық фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказишни ташкил қилиш асослари тадқиқ қилинди. Аудиторлик текширувини ташкил қилишда мажбурият хати, шартноманинг мазмуни, режалаштириш, дастур тузиш, текширишда қўлланиладиган усуллар, текшириш натижаларини расмийлаштириш тартиби очиб берилди.
Транспорт-экспедиторлық фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказишда, энг аввало, улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳисобланган мамлакатимиз қонунлари ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда халқаро миқёсда қабул қилинган қонунлар, қоидалар, битимлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини билиш учун касбий зарурият эканлиги асосланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |