“Асосий” тизим. Лойиҳа менеджери мижознинг вакили (“агентˮ) бўлиб, қабул қилинган қарорлар учун молиявий жавобгар эмас. Касбий менежмент (бошқарув) учун лицензияга эга лойиҳа иштирокчиси бўлган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, лойиҳа менеджери лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ва бошқаришни таъминлайди ва бошқа лойиҳа иштирокчилари (мижоз ёки буюртмачидан ташқари) билан шартнома муносабатларидан иборат бўлмайди.
“Мураккаб (кенгайтирилган) бошқарув” тизими. Лойиҳа менеджери (менеджер) – лойиҳа учун белгиланган (баҳоланган) нарх бўйича жавобгарликни олади. Лойиҳа менеджери лойиҳа жараёнларини ўзи, мижоз ва лойиҳа иштирокчилари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ бошқаради ва мувофиқлаштиради. “Асосийˮ тизимда бўлгани каби, ҳар қандай юридик шахс ёки жисмоний шахс – профессионал бошқарув учун лицензияга эга бўлган ва мижозга бўлган мажбуриятларини бажара оладиган лойиҳа иштирокчиси бўлиши мумкин. Лойиҳа менеджери лойиҳани бошқаради, етказиб бериш ва муҳандислик ишларини мувофиқлаштиради.
Бундай ҳолда, жавобгарлик шартнома доирасида лойиҳа бошқарувчисига юкланади.
“Тайёр ҳолда топшириш” тизими. Лойиҳа менеджери (менеджер) лойиҳа-конструкторлик фирмаси бўлиб, мижоз у билан лойиҳанинг эълон қилинган қиймати бўйича “тайёр ҳолда топшириш” шартномасини тузади.
1.2. Лойиҳаларни бошқариш тарихи
Ҳар қандай лойиҳа бир неча фазалардан (босқичлардан) ўтади.
Албатта, барча фазалар (босқичлар) орқали лойиҳани амалга ошириш учун улар бирон-бир тарзда бошқарилиши керак. Шу маънода Миср пирамидаси ёки Хитойнинг буюк деворининг қурилиши каби машҳур лойиҳаларни бошқарган.
Бошқарилувчи – муваффақиятсиз эмас (муваффақиятни фақат ўз вақтида бажариш ёки техник натижалар билан баҳолаймиз) – мудофаа, ёқилғи-энергетика ва собиқ Совет Иттифоқининг бошқа тармоқларидаги лойиҳалар ҳам бошқарилган.
ХХ асрнинг 50-йилларида бозор иқтисодиётига эга бўлган ривожланган Ғарб мамлакатларида “Лойиҳаларни бошқаришˮ (Прожеcт Манагемент) каби мустақил дисциплинага эҳтиёж пайдо бўлди. Бу лойиҳалар миқёсини кенгайтириш ва лойиҳа муваффақиятининг концепцияси биринчи навбатда ажратилган маблағлар, жамғармалар ва фойда маржлари миқдори билан якуний харажатларига мос келиш йўли билан ўлчанганлиги сабаб бўлди.
Охиргиси эса, ўз навбатида, менежмент мавзусини ташкил этувчи бир қатор вазифаларни ҳал қилишнинг мураккаблигига (тизимлилигига) боғлиқ эди.
50-йилларнинг охирларида лойиҳаларни бошқаришнинг биринчи усулларидан бири тармоқни режалаштириш ва бошқариш усуллари (CПМ ва ПЕРТ усуллари) ишлаб чиқилди. Дастлаб улар “Атлас” ракета дастурини ва катта синтетик толалар заводини қуришда фойдаланган. 1960-йилларнинг ўрталарида бу услублар фаол ўрганилиб, камроқ даражада СССРнинг капитал қурилиш амалиётига жорий этила бошлади.
Шуни таъкидлаш керакки, 1930 йиллар охирида совет олимлари Гантт жадваллари ва циклграммалари ёрдамида тақвимли режалаштириш ва оқимли қуришнинг назарий асосларини ва амалий усулларини ишлаб чиқдилар, бу эса кўп жиҳатдан кейинчалик яратилган лойиҳа бошқарув аппарати пойдевори ҳисобланади.
1970-йилларда Ғарбда кўплаб йирик компаниялар, шиддатли рақобат шароитида ўз фаолиятларининг кенгайиши ва мураккаблиги билан жавоб берадиган лойиҳаларни бошқариш усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашни бошлади. Ушбу жараённинг тезлашиши компьютер ахборотларини ишлаш тизимларини кенг жорий этиш орқали таъминланди.
Ҳозирги вақтда лойиҳа бошқаруви барча ривожланган мамлакатларда эътироф этилган инвестиция услубига айланди.