Айрим жисмоний объектлар (бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш комплекслари) лойиҳа натижалари сифатида фаолият олиб борадиган бўлса, лойиҳа таърифи қуйидагича ифодаланиши мумкин: Лойиҳа – бу мақсадли олдиндан ишланган ва режалаштирилаётган объектларни, технологик жараёнларни ишлаб чиқариш ёки модернизация қилиш, улар учун ташкилий ҳужжатлар, моддий, молиявий, меҳнат ва бошқа ресурслар, шунингдек, бошқарув қарорлари ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар йиғиндисидир. - “Лойиҳаларни бошқаришˮ – махсус ва профессионал билимларни бирлаштирадиган синтетик фандир.
- Махсус билим лойиҳалар (қурилиш, инновацион, таълим, атроф-муҳит, тадқиқот, қайта қуриш ва бошқалар) билан боғлиқ фаолият соҳасининг хусусиятларини акс эттиради.
- Бироқ, турли лойиҳалар учун муваффақиятли қўлланиладиган усуллар ва воситалар ёрдамида, лойиҳанинг барча йўналишлари бўйича лойиҳаларга хос бўлган умумий мунтазамликларни ўрганиш натижасида олинган билимлар туфайли лойиҳаларни бошқариш ҳақиқий мустақил фанга айланди.
- Лойиҳаларни бошқариш усуллари қуйидагиларни бажаришга имкон беради:
- • лойиҳанинг мақсадларини аниқлаб олиш;
- • лойиҳанинг тузилишини аниқлаш (амалга ошириладиган ишларнинг асосий босқичлари);
- • зарур миқдор ва манбаларни аниқлаш;
- • ижрочиларни аниқлаш, хусусан, савдо-сотиқ ва тендер савдони ўтказиш йўли билан танлаш;
- • шартномаларни тайёрлаш ва тузиш;
- • лойиҳанинг вақтини белгилаш, уни амалга ошириш режасини тузиш, керакли ресурсларни ҳисоблаш;
- • лойиҳа бюджети ва сметани ҳисоблаш;
- • таваккалчилик (риск)ларни режалаштириш ва ҳисобга олиш;
- • лойиҳанинг амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш ва бошқалар.
- Лойиҳаларни бошқариш – ишларнинг таркиби ва кўлами, лойиҳа иштирокчиларининг харажатлари, вақти, сифати ва қондирилиши бўйича лойиҳада аниқ натижаларга эришиш учун замонавий услублар, асбоб- ускуналарни ва бошқарув технологияларини қўллаш орқали унинг мақсадларига самарали эришишга қаратилган лойиҳа айланиши давомида меҳнат, молиявий ва моддий-техника ресурсларини режалаштириш, бошқариш, мувофиқлаштириш методологиялари йиғиндисидир.
- Ғарбда кенг тарқалган лойиҳа бошқарувининг “жараёнˮ тушунчаси қизиқиш уйғотади. Унинг моҳияти лойиҳа бошқарувининг (ЛБ) мураккаб интеграциялашган табиати унинг таркибидаги жараёнлар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги билан тавсифланади. Бу ҳолатда жараёнлар бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ва тартиблар сифатида тушунилади.
- Лойиҳа бошқаруви схемалари учун қуйидаги вариантлар мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |