Абдуращим Орти=ов


Бошқарувнинг замонавий тузилиши



Download 2,2 Mb.
bet36/120
Sana09.06.2022
Hajmi2,2 Mb.
#646018
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   120
Bog'liq
Саноат иктисодиёти (1)

4.3. Бошқарувнинг замонавий тузилиши
Хўжаликка раҳбарликнинг тамойиллари ва усуллари ишлаб чиқариш жараёнида инсонларга бошқарувнинг тегишли шакллари ва бошқарув идоралари ҳамда унинг ташкилий тузилмалари орқали таъсир этади.
Мамлакат иқтисодиёти ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг муҳим масалалари давлат иқтисодий сиёсатини белгилайдиган ва ҳаётга татбиқ этадиган олий идоралар (Президент девони, Олий Мажлис, Вазирлар маҳкамаси) томонидан қараб чиқилади.
Саноатни ривожлантиришнинг қонун билан ҳал этиладиган масалалари (масалан, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг истиқболи ва йиллик режалари, саноат бошқарувининг янги идораларини ташкил этиш) мамлакат давлат ҳокимияти олий идораси – Олий Мажлис томонидан муҳокама қилинади ва ҳал этилади.
Халқ хўжалигига, шу жумладан, саноатга кундалик раҳбарликни давлат ҳокимиятининг ижро этувчи ва бошқарувчи олий идораси – Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Вазирлар маҳкамасининг таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тузади ва у Олий Мажлис томонидан тасдиқланади.Ўзбекистон Республикаси Президенти айни пайтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамксининг Раиси ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, шу жумладан, саноатнинг самарали фаолиятга раҳбарликни, саноат ишлаб чиқишга тегишли бўлган барча қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармоийшлар чиқаради. Бу маҳкаманинг таркибий тузилиши 3-чизмада берилган.

3-чизма. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг структураси.


Ўзбекистон саноати тасарруфида ўнлаб мустақил тармоқлар, минг-минглаб корхона (фирма)лар фаолият кўрсатмоқдалар. Уларнинг ҳар бирини ривожлантириш, бир-бирлари билан ўзаро мувофиқлаштириш, уларни республика ҳудудларида жойлаштириш, маҳсулот (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш)га бўлган талабни аниқлаш ва бошқа жуда мураккаб, кенг қамровли масалаларни ўз вақтида оқилона ҳал этиш тармоқ бошқарувини амалга оширишни тақозо этади. Шу сабабли бир қатор тармоқ идоралари ташкил этилади. Улар жумласига қуйидагилар киради:

  • вазирликлар ва давлат қўмиталари;

  • концернлар ва корпорациялар, уюшма ва ассоциациялар;

  • холдинг ва миллий компаниялар;

  • корхоналар (фирма)лар ва бошқалар.

Вазирликлар Вазирлар Маҳкамасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, улар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўзларига бўйсунувчи барча корхона (фирма)лар ва ташкилотларга раҳбарлик қиладилар. Шу сабабли Вазирлик – бу ўзига тегишли тармоқнинг хўжалик тизимида бошқаришнинг энг олий бўғинидир. У қуйидаги фаолиятлар учун жавобгар ҳисобланади:

  • тармоқнинг аҳволи, уни янада тараққий эттириш;

  • кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ва ҳимоялаш;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳажми, сифати ва унинг рақобатбардошлиги;

  • тайёрланаётган маҳсулотга бўлган ички ва ташқи талабни қондириш;

  • ва ниҳоят, ўзига қарашли корхоналарнинг хорижий мамлакатлар билан алоқасини ташкил этиш ва кучайтиришга масъулдир.

Вазирликлар томонидан амалга оширилаётган бошқарув механизмининг шаклини «Ўзқишлоқхўликмаш-холдинг» холдинг компанияси мисолида кўриш мумкин.




Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish