Абдуращим Орти=ов


Асосий фондларнинг эскириши ва амортизацияси



Download 2,2 Mb.
bet78/120
Sana09.06.2022
Hajmi2,2 Mb.
#646018
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   120
Bog'liq
Саноат иктисодиёти (1)

10.3. Асосий фондларнинг эскириши ва амортизацияси

Ишлаб чиқаришда қатнашадиган асосий фондлар ишлаб чиқариш жараёнида йиллар ўтиши билан эскиради ва ўз сифатини йўқота боради. Асосий фондлар ишлаб чиқаришда узоқ муддат иштирок этганлиги туфайли вақт ўтиши билан жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиради.


Жисмоний эскириш деганда асосий фондларнинг ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиши натижасида бутунлай ёки қисман тўзиши, емирилиши тушунилади. Маълум вақт ўтгандан кейин ишлаб чиқаришда ишлаб турган меҳнат қуроллари ишга бутунлай ва қисман жисмоний яроқсиз бўлиб қолади, бундай ҳолларда улар янгиси билан алмаштирилади ёки айрим қисмлари капитал ремонт ёки модернизация қилинади. Жисмоний эскириш натижасида асосий фондларнинг қиймати йўқ бўлиб кетмайди, балки тайёрланган маҳсулот қийматига кўчирилади.
Корхоналарда фақатгина амалда ишлаётган машина ва асбоб-ускуналаргина тўзимай, балки бекор турганлари ҳам тўзийди (емирилади). Машина ва асбоб-ускуналарнинг жисмоний эскириш миқдори уларнинг хизмат қилиш муддати ва тўзиш (емирилиш) даражасига нисбатан аниқланади.
Фан-техника тараққиёти ва меҳнат унумдорлигининг ўсиши туфайли ишлаб турган машина ва асбоб-ускуналар қийматининг камайтирилиши ҳамда эскиларига нисбатан унумли ва тежамли янги машиналар кашф этилиши, уларнинг ишлаб чиқаришга жорий қилиниши натижасида ишлатилаётган машиналарнинг жисмоний ейилиш муддати тугамасдан туриб қадрсизланиши – асосий фондларнинг маънавий эскириши деб аталади. Маънавий эскириш фондларнинг баҳосини вақти-вақти билан қайта кўриб чиқишни кўп жиҳатдан зарур қилиб қўяди. Эскирган асосий фондларни янгилари билан алмаштириш режали равишда энг кам меҳнат ва маблағ сарф қилиш йўли билан амалга оширилади.
Асосий фондлар ишлаб чиқариш жараёнида аста-секин эскириб, ўз қийматининг маълум қисмини амортизация сифатида ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулот қийматига оз-оздан кўчириб боради.
Амортизация – (лотинча amortisatio - қоплаш), асосий капитал (фондлар) амортизациясиасосий капитал (машина ва механизмлар, жиҳозлар ва ускуналар, бинолар ва иншоотлар)нинг эксплуатация жараёнида эскириши ва айни пайтда улар қийматининг муайян давр давомида ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотга ўтиб бориши.5
Асосий воситалар моддий ёки жисмонан ва маънан эскиради. Моддий эскириш меҳнат воситаларидан фойдаланиш жадаллиги ва унинг корхонада ишлатилган муддатлари билан белгиланади. Маънавий эскириш фан ва техника тараққиёти натижасида меҳнат воситаларининг арзонлашуви ҳамда иқтисодий жиҳатдан мукаммал бўлган янги меҳнат воситаларининг яратилиши ва жорий қилиниши билан боғлиқ. Амортизация меъёри асосий фондлар турига, хизмат қилиш муддатига кўра табақалаштирилади. Амортизация қиймати ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархига киритиб борилади. МАҲСУЛОТ сотилгач, бу қиймат амортизация ажратмалари кўринишида эскирган жиҳозлар ўрнига янгисини сотиб олиш учун зарур бўлган маблағлар суммаси тарзида жамғарилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish