Абдуращим Орти=ов


Баҳонинг турлари ва структураси



Download 2,2 Mb.
bet111/120
Sana09.06.2022
Hajmi2,2 Mb.
#646018
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   120
Bog'liq
Саноат иктисодиёти (1)

15. 3. Баҳонинг турлари ва структураси
Бозор иқтисодиётининг ўзига хос тизими борки, у ўзаро боғланган, бир-бирини тақозо этувчи, аммо турли мақсадларда қўлланувчи баҳолар мажмуасидан ташкил топади. Баҳонинг шаклланиш жараёни мураккаб бўлиб, унинг иштирокчилари ғоят кўпчиликни ташкил этади. Баҳолар турли вазифаларни бажарганлиги сабабли ҳам уларнинг тури кўп.
Баҳоларнинг асосий турларига қуйидагилар киради:
1. Улгуржи баҳолар. Товарлар кўтарасига катта миқдорда сотилганда бу баҳолардан фойдаланилади. Бундай баҳони асосан улгуржи савдо-сотиқ олиб бориладиган савдо марказларида учратиш мумкин.
2. Чакана баҳолар. Товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилганда фойдаланилади. Бу баҳо ўз ичига товар улгуржи нархини, чакана савдо ташкилотчиларининг харажати ва фойдасини олади.
3. Нуфузли баҳолар. Бу баҳолардан обрў талаб истеъмолчиларга товарлар сотилганда ва хизматлар кўрсатилганда фойдаланилади.
4. Дотацияли баҳолар. Бунда товарлар давлат бюджети ҳисобидан арзонлаштирилган баҳоларда олинади.
5. Давлат баҳолари. Бу ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан буюртма берилганда қўлланилади.
6. Мавсумий баҳолар. Бу мавсумий ишлаб чиқариладиган товарларга белгиланади.
7. Миллий ва жаҳон баҳолари. Алоҳида товарнинг байналмилал харажатлари. Бунда жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф нисбати ҳисобга олинади.
8. Стандарт баҳолар. Харидор чўнтагидаги пулга қараб, маълум давргача ўзгармайдиган қатъий стандарт нархлар қўлланилади.
9. Прейскурант баҳолар. Бу баҳолар сотувчи учун мўлжал баҳо, харидор учун билдиришлик ёки маълумот баҳо ҳисобланади.
Ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш учун музокараларга тайёргарлик кўриш мобайнида тадбиркор энг аввало, ўзи учун мақбул бўлган баҳо кўрсаткичларини аниқлашга ҳаракат қилади. Шу мақсадда у баҳони учга ажратади. Яъни maksimal (энг юқори), minimal (энг паст) ва объектив баҳо.
Максимал баҳо - (сотувчи нуқтаи назаридан) - бу музокараларни шу баҳодан бошлаш мумкин бўлган кўрсаткичидир.
Минимал баҳо - (қўшилиши мумкин бўлган энг паст баҳо) - бу товар нархининг шундай кўрсаткичики, тадбиркор музокаралар давомида ундан тушмасликка ҳаракат қилади.
Объектив баҳо - бу таркибида ўртача сифат кўрсаткичларига эга бўлган у ёки бу товарнинг ўртача баҳосидир.
Баҳонинг иқтисодиётдаги ўрни беқиёс катта бўлганидан унинг ҳар бир туридан оқилона фойдаланиш тадбиркорлик учун муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли корхоналар ва фирмалар нарх, белгилашга катта эътибор берадилар. Улар ўзларининг нарх стратегиясини ишлаб чиқишда қуйидаги мақсадларни кўзлайдилар:

  • товар сотишни кўпайтириш;

  • кўпроқ фойда олиш;

  • ўрнини муайян мавқеини сақлаб қолиш.

Товар сотишни кўпайтиришдан уч натижа кутилади: а) товар сотишни кўпайтириш орқали бозорда ўз ҳиссасини ошириш, имкон бўлганда бозорни ўз назоратига олиш; б) ҳар бир товарни (товар бирлигини) сотишдан тушадиган фойданинг камайишига рози бўлган ҳолда товарларни кўплаб сотиш орқали келадиган ялпи фойдани ошириш; в) товарни кўп сотиш натижасида унинг ҳажмига нисбатан савдо-сотиқ харажатларини қисқартириш.
Бозордан рақибларни суриб чиқариб, ўз мавқеини мустахкамлаш учун фирмалар маҳсус нарх қўллайдилар, уни бозорга кириб олиш нархи ёки демпинг нарх деб аталади.
Бу нарх рақибни синдиришга қаратилганлигидан давлат уни таъқиқлайди, шу сабабли фирмалар уни яширин қўллайдилар ва бу иш расмий нархнинг бир қисмини кечиб юбориш шаклида бўлади.



Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish