8.3. Ихтисослаштириш, унинг шакллари ва курсаткичлари
Ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини оширишда уни ракнонал
ташкил этиш, жумладан, ихтисослаштириш мухим ахамиятга эга.
Ишлаб чикаришни ихтисослаштириш (фрнк. — specialisatian, лотинча
specialis — айрим, махсус) — ижтимоий мехнат таксимотининг шакли; хилма-
хил махсулотларни турли, ишлаб чикариш боскичлари бир-биридан ажралиб
чикиши туфайли янгидан-янги кўпгина ишлаб чикариш сохаларининг вужудга
келиш жараёнидир.
Тарихий тараккиёт жараёнида кишлок хужалиги, саноат, курилиш ва бошка
хар хил ишлаб чикаришлар мустакил соха бўлиб ажралиб чиккан. Бу
сохаларнинг ичида хам ажралиб чикиш содир булиши натижасида бирон
аломатига кура, бир-бирига якин корхоналарни бирлаштирувчи ихтисослашган
тармоқ вужудга келган.
Алохида ихтисослашган тармоклар ва корхоналар бир хил ёки бир турли
махсулот ишлаб чикаришни йулга куйишга эришганлар хамда махсус, ўзига хос
технология жараёни ва ихтисослашган кадрлари билан ажралиб турган.
Ишлаб чикаришни ихтисослаштиришнинг энг биринчи ва элементар шакли
саноатнинг бошланғич шакли булмиш хунармандчилик билан бирга вужудга
келди. Мехнат тақсимоти асосида ривожланаётган товар хужалиги, натурал
хўжалиги, ишлаб чикаришнинг универсализмини емириб ташлади.
Корхоналарнинг ихтисослашуви — уларда мукаммалроқ техника ва
технология, мехнатни ташкил этишнинг илгор усуллари куллашини
енгиллаштирувчи турдош махсулот ишлаб чикаришни мужассамлаштириш
жараёнидир.
Ихтисослаштириш
жараёнининг
тараккиёти
ижтимоий
ишлаб
чикаришнинг усиши, ишлаб чикарувчи кучларнинг ривожланиши билан
белгиланади. Ихтисослаштириш, уз навбатида, ишлаб чикарувчи кучларнинг
ривожланишига ёрдам беради. Ишлаб чикариш воситалари ва иш кучининг
жуда кенг микёсда бирлаштирилиши хозир иктисодий зарурият бўлиб қолди.
Ҳозирги замон техника тараккиётининг мухим омиллари — электронизакиялаш,
комплекс автоматлаштириш, янги материалларни яратиш ва жорий этиш, илғор
технологияларни, жумладан, биотехнологияларни вужудга келтириш ишлаб
чикаришни ихтисослаштириш билан бевосита боғликдир.
Ишлаб чикаришни ихтисослаштириш саноат корхоналарининг ишини энг
рационал, окилона ташкил этиш хисобланиб, бинолардан, жихоз ва асбоб-
укуналардан, материаллардан бекаму-куст фойдаланишда, фан ва техниканинг
энг охирги ютукларини жорий этишда, такомиллашган махсус машина ва
асбобларни кўллашда, мехнат унумдорлигини оширишда, махсулот ишлаб
чикариш ва уни сотиш харажатларини тежашда катта самара келтиради.
Корхона булимларининг ихтисослашуви айрим кехлар, участкалар, иш
жойларининг айрим махсулотлар ишлаб чикаришга ва жараёнларни бажаришга
ихтисослашувида ифодаланади.
Саноатда ишлаб чикаришни ихтисослаштириш жараёнининг куйидаги
шакллари кенг тус олган:
— биринчи, энг оддий ва кенг таркалган шакли буюмлар бўйича
ихтисослаштириш: бу шакл корхоналарни технологик жихатдан бир-бирига
ўхшаш бўлган ва чекланган микдордаги махсулот турларини ишлаб чикаришга
мослаштиришга йуналтирилган;
- иккинчи, деталли ихтисослаштириш, яъни буюм ёки махсулотнинг бир
кисмини, узел деталини (масалан, мотор, редуктор, карбюратор, поршень,
гильза, кузов, бункер ва ҳ.к.ларни) ишлаб чикариш;
- учинчи, технологик ихтисослаштириш — ихтисослаштиришнинг энг олий
шакли бўлиб, у махсулот ишлаб чикариш технологиясининг маълум
операцияларини бажаришни мужассамлаштиради. Корхоналарда ишлаб
чикариладиган махсулот турларининг кенгайиши ихтисослашишнинг доимо
ривожланиши ва мукаммаллашуви зарурлигини ифодалайди. Масалан,
машинасозликда буюмлар бўйича ихтисослашиш - маълум ишлаб чикариш
тармоклари ёки иш турлари (пахта териш, йўл курилиши) учун машиналар
ишлаб чикаришнинг мужассамлашуви йуналишида ривожланмокда. Бундай
ихтисослашиш конструкторларга айрим тармокларда машиналарнинг ишлаш
шароитларини чукуррок урганиш хамда мукаммалроқ техника яратиш
нмконини кенгайтиради. Бир корхона микёсида тугалланган холатда махсулот
ишлаб чикаришнинг ташкил этилиши унга доимо хизмат қилиб, зарур
кисмларни етказиб берувчи ихтисослашган корхоналар ташкил килинишини
такозо этади. Чунки барча хил махсулот ишлаб чикаришни бир корхонага
тўплаш мумкин эмас. Шу туфайли кисмлар ёки махсулотнинг булакларини
ишлаб чикаришга ихтисослашган замонавий корхоналар ташкил этилган. Бу
хил кисмлар буйича ихтисослашган корхоналар кўпроқ машинасозликда
кўринади.
Кисмлар ёки махсулот бўлакларини ишлаб чикариш бўйича ихтисослашган
корхона ва тармокларга шарикоподшипниклар, поршень ишлаб чиқарувчи
заводлар, карбюратор заводи, редуктор, асбоб-анжомлар, куйма, эхтиёт
кисмлар, телевизор трансформаторлари, телевизорга футярлар, конденсаторлар,
юқори босимли насослар, диван-кроватлар учун оёқлар ва бошкаларни ишлаб
чикариш мисол бўла олади. Улар, шариконодшипниклар, поршенлар,
редукторлар, моторлар ва бошкалар тайерлайдиган турли жараёнларга
ташкилий жиҳатдан бўлиниши мумкин.
Корхоналарнинг технологик ихтисослашувига машинасозлик заводлари
учун тайёр кисмлар ишлаб чиқарувчи, қуювчи ва темирчи-прессловчи заводлар,
тўқимачилик фабрикалари учун ип-йигирув фабрикалари мисол бўла олади.
Ихтисослаш даражасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
ихтисослашган корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотининг шу маҳсулот
тури умумий ҳажмидаги салмоғи;
ишлаб чиқарилган, технологик жихатдан ўхшаш бўлган ассортиментдаги
буюмларнинг гуруҳлари, турлари.
Корхона таркибидаги ихтисослашувни таърифлаш учун қуйидаги
кўрсаткичлардан фойдаланилади:
дастгоҳлар илғор турларининг ушбу корхона ёки кех дастгоҳлари умумий
микдоридаги салмоғи;
поток линияларда ўрнатилган дастгоҳларнинг салмоғи. Масалан, поток
усулида ишлаб чиқаришда банд бўлган металл қирқувчи дастгоҳларнинг ҳамма
асбоб-ускуналар қийматига нисбати (фоиз ҳисобида);
корхона
ишлаб
чиқарадиган
турли
маҳсулотларда
унификациялаштирилган ёки бир шаклга келтирилган деталлар ва қисмлар
салмоғи.
Ихтисослашган корхоналар ва уларнинг бўлималари сони ўсиши ҳам
ишлаб чикаришнинг ихтисослашуви юқори даражада эканлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |