мақсадларида ва маиший ёқилғи сифатида ишлатилади. Кўмирни қайта
ишлашдан чиққан чиқинди органик ва минерал ўғитларга айлантирилади.
Конлардан чиққан кўмирлар сифатли ёнилғи, қимматбаҳо ҳамда камёб
материалларнинг турли хилларини олиш учун хомашёдир. У масалан, кокс
брикета, мотор ёнилғиси, калкий карбида, сорбент қора ва
рангли
металлургияда углеродли қўшимчалар сифатида ишлатилади.
Кўмир қазиб олиш жараёнида каолин, оҳак, кварк қумлари, кўмир кукуни,
камёб ер элементи (германий), шагал ва бошқа фойдали казилмалар олинади.
Яхши хомашё, кўпдан синалган эркин майдонларнинг бисёрлиги, сув ҳамда
электр ва иссиқлик энергияси, темир йўлларнинг мавжудлиги, станцияларнинг
яқинлиги ва халқаро аэропортлар борлиги ишлаб чиқариш-саноат комплексини
бунёд этишда қўл келади. Шунингдек, қазиб олинган ва бойитилган каолин,
чинни фаянс ва сопол буюмлар, ўтга чидамли ва қурилиш ғиштлари, том
ёпқичлар, дренаж ва канализакия қувурлари, хўжалик ва
манзарали чинни
буюмлар, шиша ва шиша идишлар, электр изоляторлари ҳам бу ишда ёрдам
беради. Бундан ташқари, каолин қоғозсозлик, резина-техника, пластмасса
саноатида,
шунингдек, косметика ва бошқа мақсадларда ишлатиш учун хизмат
килади.
Узбекистон худудининг геологик хусусиятлари қўшимча фойдали
қазилмаларни ўзлаштириш ва уларни қайта ишлаш учун кенг имкониятлар
яратади. Айниқса, ёнувчи сланек, оҳак, безакли тош конларини ўзлаштириш
кўпчиликни қизиқтиради. Керамзит,
абсорбент, ўғит ва ғишт ишлаб чиқариш
учун юқори сифатли лойлар тайёрлаш мумкин. Уларни ишлаб чиқаришга жорий
этиш оддий ҳисоб-китобларга кўра, энергетика, кимё, металлургия саноати,
курилиш ва қишлоқ хўжалиги учун йилига 1 миллиард 400 миллион АҚШ
доллари микдорида тайёр маҳсулот олиш имкониятини беради.
Бундан ташкари, Ангрен каолинидан, Бойсун кўмири ва оҳагидан
фойдаланиб туриб лойтупроқ заводларини бунёд этиш мумкин. Бу каби кулай
омиллар ва барқарор вазият хорижий шериклар билан ҳамкорлик ўрнатиш
имкониятини кенгайтиради.
Металлургия саноати. Ҳозирги Узбекистон ҳудудида рудадан металл олиш
4-5 минг йилдан зиёд тарихга эга. Қадимда мисдан турли буюмлар тайёрланган.
Кейинроқ рудадаги металлардан қалай, кумуш, олтин ва бошқаларни эритиш,
қуйиш ва қиздириб ишлаш ўзлаштирилган,
дастлабки танга пуллар зарб
қилинган. Илк ўрта асрларда Фарғонада, Зарафшон, Чирчиқ, Оҳангарон
водийларидаги бир қанча ҳудудларда заргарлик, мисгарлик, темирчилик,
дегрезлик, рихтагарлик ривожланган. Руҳ, сурма, маргумуш, висмут,
кобалт
каби рангли металлар маълум бўлмаса-да, уларнинг қотишмаларидан кенг
фойдаланилган.
Қора металлургия соҳасида фаолият кўрсатадиган ягона корхона Бекобод
шахридаги Узбекистон металлургия заводидир. Унда қора металлургия
маҳсулотларининг энг мухим турлари (пўлат ва пўлат прокатлар) ишлаб
чиқарилади. Улар темир - терсак, металл чиқиндиларидан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: